Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2301/7177 Дата решения 28.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья Рустамов Сардорбек Ахматжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый BINOKOR MADAD QURILISH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1171054 Claim ID 3608898 PDF Hash 0de2f5f3c6b3c148... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 076 символов
4-1701-2301/7177-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 август Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шаҳар прокурорининг ўринбосари Ф.Юлдашовнинг қатнашувида, даъвогар вакили Ш.Назиров (2023 йил 30 январь кунги №30-19/251-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон туман прокуратурасининг Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти манфаатида “Бинокор мадад қурилиш" масъулияти чекланган жамиятидан 27 910 777,50 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон туман прокуратураси Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Бинокор мадад қурилиш" масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 27 910 777,50 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида Андижон шаҳар прокурорининг ўринбосари Ф.Юлдашов даъвони қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида берган кўргазмасида даъвони қувватлаб, ўтказилган текшириш натижасида жавобгарнинг 27 910 777,50 сўм қарздорлиги аниқланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга даъвогар вакили орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади ва ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, прокурор ва даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 1 июль кунги 426906-сонли “Юридик шахслар учун электр энергия таъминоти тўғрисида шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган тариф ва миқдорда электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлар. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан қарздорликка йўл қўйилган. Шу сабабли даъвогар Андижон туман прокуратурасига мурожаат қилган. ФКнинг 468-моддага кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ушбу ҳуқуқ нормасига кўра, даъво талаби асосли бўлиб, даъво аризаси қаноатлантирилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 27 910 777,50 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 558 215,55 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 170, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 468-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "Бинокор мадад қурилиш" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фойдасига 27 910 777,50 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "Бинокор мадад қурилиш" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 558 215,55 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2023 йил 28 август Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шаҳар прокурорининг ўринбосари Ф.Юлдашовнинг қатнашувида, даъвогар вакили Ш.Назиров (2023 йил 30 январь кунги №30-19/251-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон туман прокуратурасининг Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти манфаатида “Бинокор мадад қурилиш" масъулияти чекланган жамиятидан 27 910 777,50 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосан, Даъвогарнинг даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "Бинокор мадад қурилиш" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фойдасига 27 910 777,50 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "Бинокор мадад қурилиш" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 558 215,55 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи С.Рустамов