Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2301/7175 Дата решения 28.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья Рустамов Сардорбек Ахматжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ANDIJON VILOYATI QO'RIQLASH BOSHQARMASI
Source ID 1171051 Claim ID 3608908 PDF Hash 317f28d6f013c516... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 997 символов
4-1701-2301/7175-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шаҳар прокурорининг ўринбосари Ф.Юлдашовнинг қатнашувида, даъвогар вакили И.Арзиқулов (2023 йил 30 январь кунги №30-19/266-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакиллари А.Полвонов, Д.Эргашев (2023 йил 24 август кунги №2/41/16-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Хўжаобод туман прокуратурасининг Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилоят қўриқлаш бошқармасидан 4 739 051 сўм асосий қарз, 1 870 998 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон туман прокуратураси Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 4 739 051 сўм асосий қарз, 1 870 998 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида Андижон шаҳар прокурорининг ўринбосари Ф.Юлдашов даъвони қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида берган кўргазмасида - даъвони қувватлаб, ўтказилган текшириш натижасида жавобгарнинг 4 739 051 сўм асосий қарз, 1 870 998 сўм пенядан қарздорлиги аниқланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида берган кўргазмасида асосий қарздорликни тан олишини, пеня ундириш қисми асоссиз эканлигини, даъвогар томонидан ҳисоб фактураларни ўз вақтида тақдим этганида ушбу пеня ҳосил бўлмаслигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, прокурор ва даъвогар вакили ҳамда жавобгар вакилларини кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 5 январь кунги 250077-сонли “Юридик шахслар учун электр энергия таъминоти тўғрисида шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган тариф ва миқдорда электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлар. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан қарздорликка йўл қўйилган. Шу сабабли даъвогар Хўжаобод туман прокуратурасига мурожаат қилган. ФКнинг 468-моддага кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 739 051 сўм ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан 1 870 998 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида, истемолчи етказиб берилган электр энергиянинг ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1% миқдорида, амоо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 %дан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 900 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 739 051 сўм асосий қарз, 900 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 330 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 170, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 468-моддаларини қўллаб, Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти қўриқлаш бошқармасидан даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фойдасига 4 739 051 сўм асосий қарз, 900 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти қўриқлаш бошқармасидан Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2023 йил 28 август Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шаҳар прокурорининг ўринбосари Ф.Юлдашовнинг қатнашувида, даъвогар вакили И.Арзиқулов (2023 йил 30 январь кунги №30-19/266-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакиллари А.Полвонов, Д.Эргашев (2023 йил 24 август кунги №2/41/16-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Хўжаобод туман прокуратурасининг Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилоят қўриқлаш бошқармасидан 4 739 051 сўм асосий қарз, 1 870 998 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти қўриқлаш бошқармасидан даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фойдасига 4 739 051 сўм асосий қарз, 900 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти қўриқлаш бошқармасидан Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи С.Рустамов