Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4675 Дата решения 28.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение XOLBOYEV ULUG`BEK фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый NAMANGAN TO`QIMACHI CLUSTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1168333 Claim ID 3593600 PDF Hash bb00bebb2de42cac... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
суд ФК 326-моддаси суд ФК 326 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 516 символов
4-1601-2303/4675-сонли иқтисодий иш судья: А. Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 август Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «XOLBOYEV ULUG`BEK» фермер хўжалиги манфаатида Чуст туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар– «NAMANGAN TO`QIMACHI CLUSTER» MCHJ ҳисобидан 46292669 сўм асосий қарз, 23146334 сўм пеня жами 69439003 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Кенгаш вакили М.Абдураззақова (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Абдулазизов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «XOLBOYEV ULUG`BEK» фермер хўжалиги (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «NAMANGAN TO`QIMACHI CLUSTER» MCHJ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарга пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш, жавобгар эса қилинган харажатларни чегириб ташлаган холда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактуралар асосида жами 431889602 сўмлик пахта хом ашёси етказиб берилган. Ўз навбатида жавобгар томонидан якуний ҳисоб-китоб, бўнак маблағлари, кўрсатилган хизматлар учун тўлаб берилган пул маблағлари ҳамда пахта хом ашёсини етиштириш билан боғлиқ бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш орқали жами 385596933 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳисоб-китоб қилинган. Бунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 46292669 сўм қарздорлиги юзага келган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Чуст туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 46292669 сўм асосий қарз, 23146334 сўм пеня жами 69439003 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгар вакиллари асосий қарзга эътирози йўқлиги, пеняни рад этишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Шартноманинг 4-бандига кўра, жавобгар (тайёрловчи) даъвогарга (хўжаликка) етказиб берилган маҳсулотнинг 100 фоизлик қийматини терим, бўнак пуллари ва бошқа қилинган харажатларни чегирган холда 2022 йил 31 декабрь кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарга пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш, жавобгар эса қилинган харажатларни чегириб ташлаган холда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактуралар асосида жами 520466381 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳисоб-китоб қилинган. Бунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 46292669 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳисоб-китоб қилинган. Бундан кўринадики, даъвогар манфаатидаги даъво талабининг 46292669 сўм қисми асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасида жавобгардан 23146334 сўм миқдорида пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 5.4-бандида харидор (жавобгар) хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин унинг 50 фоизидан ошиб кетмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. Даъво аризасида пеня тўлов кечиктирилган 165 кун учун ҳисобланган бўлиб, 23146334 сўмни ташкил қилган. Суд жавобгарнинг пеня бўйича эътирозларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уларни асоссиз деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий қилиш чоратадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорининг 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жахон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозордаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хатида Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф 1 т. пахта хом ашёсининг минимал нархи қўйилган қиймат солиғи билан 6512000 сўмни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Вазирликнинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03/28-04/6337-сонли хатида эса, Ўзбекистонда етиштирилган 1 т. пахта хом ашёсининг минимал нархлари илова бўйича тақдим этилиб, мазкур минимал нархлардан пахта етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хом ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашлари белгиланган. Суд, шартнома 4.2-бандининг биринчи хатбошиси ҳамда юқорида келтирилган Президент қарори талабларидан келиб чиқиб, даъвогар манфаатида киритилган 23146334 сўм пеня ундириш билан боғлиқ талабларни асосли деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, суд ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра, алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг манфаатларини ҳисобга миқдорида қаноатлантиришни лозим деб топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини 46292669 сўм асосий қарз ва 5500000 сўм пеня миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантириш рад этишни лозим деб топди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 1388780,06 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: «XOLBOYEV ULUG`BEK» фермер хўжалиги манфаатида Чуст туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. «NAMANGAN TO`QIMACHI CLUSTER» MCHJ ҳисобидан «XOLBOYEV ULUG`BEK» фермер хўжалиги фойдасига 46292669 сўм асосий қарз, 5500000 сўм пеня жами 51792669 сўм ҳамда тўланган 33000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «NAMANGAN TO`QIMACHI CLUSTER» MCHJ ҳисобидан республика бюджетига 1388780,06 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев