← Назад
Решение #504179 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
9 312 символов
4-1701-2303/7036-сонли иш
Судья: У.М.Қурбонова
А Ж Р И М
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Андижон шаҳри
2023 йил 28 август
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.М.Қурбонова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, аризачи – Андижон
шаҳар солиқ инспекцияси, қарздор – Хусанов Маъруфжон хусусий нотариусни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи Э.Баймирзаева (ишончнома асосида)
ва қарздор Хусанов Маъруфжон хусусий нотариус (гувохнома асосида)
иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида 2-суд мажлислари
залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
аризачи – Андижон шаҳар солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор –
Хусанов Маъруфжон хусусий нотариусни (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Адлия бошқармаси жалб
этилган.
Суднинг ажрими билан Андижон вилоят Адлия бошқармасига Хусанов
Маъруфжон хусусий нотариусни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тартиби юзасидан судга тегишли маълумотнома тақдим
этиш таклиф этилган.
Аниқланишича, қарздор Андижон шаҳар хокимлиги хузуридаги
“Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясида
(Андижон шахар давлат хизматлари марказининг ) 16.06.2006 йил кунги 93-ШТ- сонли тартиб рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга
олинган. ИНН: 206665319
Аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини тахлил қилганда,
бугунги кун ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат
бюджети олдида асосий қарздорлиги 39683872 сўм, муддати ўтган кунлар учун
59469136 сўм қарзи жами 99153008 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги, қарздор
фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги
аниқланган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини молмулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг солиқ қарздорликни ундириш
юзасидан чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар
бўлими томонидан ижро иши юритуви олиб борилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
хақидаги Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар
хужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 40-моддаси 2,3-бандларига
асосан ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорига асосан ижросиз
қайтарилган.
Шу сабабли аризачи – Андижон шаҳар солиқ инспекцияси қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида аризачи – Андижон шаҳар солиқ инспекцияси вакили
ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг давлат бюджетидан
қарздорлиги мавжудлигини, қарздор узоқ вақтдан буён фаолият
юритмаётганлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни,
қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Қарздор хусусий нотариус М.Хусанов суд мажлисида судга – Андижон
вилоят хўжалик судининг 2015 йил 2 октябрь кунги 17-1508/14017-сонли ҳал
қилув қарорини тақдим қилиб, мазкур ҳал қилув қарорига кўра, корхона ва
ташкилотлар
ягона
давлат
реетридан
чиқарилганлиги
хақидаги
маълумотномани тақдим қилиб, хозирги кунда 0490-сонли гувохнома асосида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини олиб
бораётганлигини маълум қилиб, ариза бўйича қонуний қарор чиқаришни
сўради.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган Адлия бошқармаси томонидан судга ариза бўйича тегишли
хужжатлар юборилган.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг фикрларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5
майдаги ПФ-4216-сонли Ўзбекистон Республикаси нотариат институтини янада
такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги Фармони ижро учун қабул қилиниб,
Андижон вилоят Адлия бошқармасининг 2010 йил 6 майдаги 96-УМ буйруғига
кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тизими 2010 йил 15
майдан эътиборан тугатилиши белгиланган.
Тугатилиш ишларини амалга ошириш учун Адлия бошқармаси марказий
аппаратининг масъул ходимлари ва давлат нотариуслари таркибида (иловага
мувофиқ )ишчи гурух тузилган.
Буйруқ иловасининг 13-хатбошида Андижон шахрида хусусий амалиёт
блан шуғулланувчи хусусий нотариус М.Хусанов қайд этилганлиги кўрсатилган.
Андижон вилоят Адлия бошқармасининг 2010 йил 6 майдаги 96-УМ
буйруғига кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Хусановнинг
фаолияти тугатилган бўлсада, солиқдан қолган қарзи бўйича аризачи Андижон
шаҳар солиқ инспекцияси қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш хақида
судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 211моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни
тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор
шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги ариза
билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб
кетган бўлса, вақтинча тўловга қобилиятсизлик ва доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонуннинг 7-моддасида, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул
мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик
шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича
ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда
ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.
Иш хужжатлари ва судга тақдим қилинган хужжатлардан аниқланишича,
суд мажлисида аризачи вакили аризадаги асосий қарздорлик миқдори 2010
йилдаги қарздорлик суммаси хисобланишлигини судга маълум қилиб, судга
2010 йилда хосил бўлган қарздорлик суммасини акс эттирувчи қарздорга
тегишли картотека маълумотини тақдим қилинган.
Мазкур аризадаги қарздорлик бўйича муқаддам Андижон вилоят
хўжалик судининг 2015 йил 2 октябрь кунги 17-1508/14017-сонли ҳал қилув
қарори қабул қилиниб, хал қилув қарорига кўра, қарздор хусусий нотариус
М.Хусанов банкрот деб топилган ва ушбу суд хужжатига асосан қарздор давлат
реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг,
иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
Баён этилганларга асосан, суд, аризадаги қарздорлик суммаси бўйича
муқаддам суднинг қарори қабул қилиниб, банкрот деб топилганлиги ва шу суд
хужжатига кўра давлат реестридан чиқарилганлигини инобатга олиб, суд ариза
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги қонунининг 9-моддаси
12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар
бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу
сабабли суд томонидан даъво ариза давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул
қилинган.
Суд ариза бўйича ишни юритиш тугатилганлигини ва аризачи Андижон
шаҳар солиқ инспекцияси давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли
аризачидан Республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи ундирмасликни ва
олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини аризачи зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга
қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси биринчи
қисми иккинчи банди, 195-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
аризачи – Андижон шаҳар солиқ инспекциясининг қарздор – Хусанов
Маъруфжон хусусий нотариусни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни юритиш
тугатилсин.
Аризачи томонидан олдиндан тўланган почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,судья
У.М.Қурбонова