Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8511 Дата решения 28.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тўрақўрғон пахта тозалаш акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый TO’QIMACHI-R масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1169734 Claim ID 3628590 PDF Hash fdbda694926050ca... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 115-моддаси ИПК 115 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8511-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 август Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти жавобгар “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 16 665 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ТТТ (2022 йил 25 ноябрдаги 319-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили МММ (2023 йил 25 августдаги ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Наманган туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими ЯЯЯ) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 1 майда 10-сонли пахта тойлари учун ўров матосини етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар даъвогарга қиймати 103 500 000 сўмлик пахта тойлари учун 15 000 тўплам шол ўров матосини етказиб бериши лозим бўлган. Даъвогар жавобгарга 2018 йил 11 майдаги 377-сонли тўлов топшириқномаси билан 16 600 000 сўм, 22 июндаги 442-сонли тўлов топшириқномаси билан 63 200 000 сўм, жами 79 800 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Тарафлар ўртасида 2018 йил 2 майдаги 83-сонли 16 500 000 сўм, 7 майдаги 86-сонли 10 350 000 сўм, 15 майдаги 92-сонли 16 215 000 сўм ва 23 майдаги 96-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан 20 010 000 сўм, жами 63 135 000 сўм қийматидаги маҳулотлар етказиб берилган. Даъвогар 2023 йил 4 апрелда жавобгарга талабнома юбориб, 16 665 000 сўм қарздорликни қайтаришни сўраган бўлса-да, у ижросиз қолдирилган. Жавобгар томонидан қарздорлик қайтарилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 16 665 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартномада келишилган маҳсулотларни тўлиқ етказиб бермаганлиги, 16 665 000 сўм қийматидаги маҳсулот етказиб берилмаганлиги ёки пул маблағлари қайтарилмаганлиги, ҳозирги кунда шартномада кўрсатилган маҳсулотга нисбатан даъвогарнинг қизиқиши йўқолганлиги, судда иш кўриладиган кунга қадар қарздорлик қайтарилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, даъвогар томонидан шартнома бўйича амалга оширилган тўлов бўйича вакиллари томонидан маҳсулот олиб кетилганлиги, 16 665 000 сўм қийматидаги товар олиб кетилмаганлиги, ҳозирги кунда ҳам маҳсулотни етказиб бериш имконияти мавжудлиги, маҳсулот даъвогарнинг айби билан етказиб берилмаганлиги, даъвогарга маҳсулотни олиб кетиш тўғрисида хат берилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2.а-бандида маҳсулот берувчи (жавобгар) шартномани 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни маҳсулот олувчи (даъвогар)га шартнома имзоланган кундан 90 кун вақт ичида топшириши белгиланган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган ҳолда шартномада кўрсатилган маҳсулотларни жавобгарга тўлиқ тақдим этмаган, шартнома тузилганига тўрт йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса-да, даъвогар томонидан олдиндан тўлов тариқасида ўтказиб берилган пул маблағларига мос равишда маҳсулот етказиб берилишини таъминламаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, пул маблағларини жавобгарга ўтказиб берганлиги, жавобгар маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда олдиндан тўловнинг фақат бир қисмига маҳсулот етказиб берганлиги, қолган қисмига маҳсулот етказиб бермаганлиги ёки пул маблағларини қайтармаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 665 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. ИПК 115-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъектилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни, жавобгардан республика бюджети фойдасига 333 300 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти фойдасига 16 665 000 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати, жами 16 698 000 сўм ундирилсин. “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 333 300 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий 4 судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов