← Назад
Решение #504264 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8510-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 28 август
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ”нинг жавобгар “ННН” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 59 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023
йил 11 августдаги 307-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2020 йил 9 ноябрда 1-сонли қарз шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида қарз берувчи (даъвогар) шартнома
шартларида қарз олувчи (жавобгар)га 665 000 000 сўм миқдоридаги пул
маблағларини фоизсиз, қайтариб бериш шарти билан қарзга бериши, қарз
олувчи эса ўшанча суммадаги пулни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олиши, 1.2-бандида қарз суммаси қарз олувчига 1 йил
муддатга берилиши кўрсатилган.
Даъвогар 2020 йил 13 ноябрдаги 174-сонли 300 000 000 сўм,
15 декабрдаги 201-сонли 75 000 000 сўм, 16 декабрдаги 202-сонли
125 000 000 сўм, 24 декабрдаги 213-сонли тўлов топшириқномалари билан
165 000 000 сўм, жами 665 000 000 сўм қарз берган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда қарз шартномасига қўшимча
келишув тузилиб, шатноманинг 1.2-бандига ўзгартириш киритилиб,
қўшимча келишувнинг 1-иловасига кўра ўқилиши белгиланиб, 1-иловада
қарздорлик бўйича сўнгги тўлов 2021 йил 1 ноябрда тўланиши
белгиланган.
Жавобгар томонидан олинган қарздорликни бир қисми қайтарилиб,
59 000 000 сўм қарздорлик қайтарилмаган.
Даъвогар 2023 йил 23 майда жавобгарга қарздорликни қайтариш
юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар томонидан қарздорлик қайтармаганлиги сабабли,
тарафлар ўртасда низо юзага келиб, даъвогар Зангиота туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгардан 59 000 000 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан олинган қарз суммасининг бир қисми
қайтарилиб, 59 000 000 сўм қарздорлик қайтарилмаганлиги, жавобгарга
бир неча марта мурожаат қилинган бўлса-да, натижа бўлмаганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмида агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи даъвогар тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси
бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки
турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб
беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча
суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва
миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати
шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни
қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан
муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз
суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз
берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга қарз
шартномаси асосида пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар
олинган қарз суммасининг бир қисмини қайтариб, 59 000 000 сўм қарзни
шартномада шартлашилган муддатда қайтармаганлиги, даъвогарда
берилган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи
мавжудлиги, жавобгар томонидан олинган қарз суммаси тўлиқ
қайтарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлигини
инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 59 000 000 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар томонидан давлат божи олдиндан тўланганлиги инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1 180 000 сўм давлат божи, 33 000 почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” фойдасига
59 000 000 сўм асосий қарз, 1 180 000 сўм давлат божи, 33 000 почта
харажати, жами 60 213 000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов