Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 12-1401/8832 Дата решения 25.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Раимберди Бобожонов Ответчик / Подсудимый Янгиер балик масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1160183 Claim ID 3569100 PDF Hash 61f0329fd3e503dc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 223 code_article
жалик процессуал кодекси 60-моддаси жалик процессуал кодекси 60 code_article
збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 83 code_article
ИПК 327-моддаси ИПК 327 law
арорида берилган тушунтириш ва ИПК 327-моддаси арорида берилган тушунтириш ва ИПК 327 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 506 символов
12-1401/8832-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья Ҳ.Мамарасулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 12-1401/8832 2023 йил 25 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар Ф.Ражабов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Т.Нурмухаммедов, вакили Т.Курбанов (2022 йил 28 декабрдаги 26-сонли ишончнома асосида), таъсисчиси Р.Бабаджановнинг иштирокида, даъвогар “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.Бабаджановнинг жавобгар “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти ва унинг таъсисчиси Т.Нурмухаммедовга нисбатан улушни ажратиш, 100 000 000 сўм моддий зарарни ундириш, дивиденддан 24 фоиз ажратиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Т.Нурмухамедов, Т.Нурмухамедов, М.Нурмухамедова ва Ў.Нурмухамедовнинг даъвогарни жамият иштирокчилари сафидан чиқаришни ва ундан 5 809 016 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Сирдарё вилояти суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 майдаги ажрими устидан “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) таъсисчиси Р.Бабаджанов (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) МЧЖ ва унинг таъсисчиси Т.Нурмухаммедовга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, улардан 24 фоиз улуши, яъни 58 га табиий кўл, 96 га сунъий кўл, 127 га очиқ майдон ва 1 та коттеджни, балиқ чавоқлари етиштириш учун мавжуд кўлдан тегишли қисмидан олинган даромаддан, МЧЖнинг мол-мулки ва асосий воситаларидан 24 фоиз улушни ажратиш, 100 000 000 сўм моддий зарарни ундириш, 2007 йилдан даъво тақдим этилган кунга қадар дивиденддан 24 фоиз ажратиб беришни сўраган. МЧЖ таъсисчилари Т.Нурмухамедов, Т.Нурмухамедов, М.Нурмухамедова ва Ў.Нурмухамедовлар қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарни жамият иштирокчилари сафидан чиқаришни ва ундан 5 809 016 сўм моддий зарар ундиришни сўрашган. Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2014 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг талабларини қаноатлантириш рад этилган. Қарши даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилган, ундан МЧЖга 530 016 сўм етказилган зарар ундирилган. Қарши даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Кейинчалик, даъвогар ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими билан ариза қайтарилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 21 апрелдаги қарори билан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация инстанцияси судининг 2021 йил 12 июлдаги қарори билан Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 21 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация инстанциясининг 2023 йил 13 мартдаги қарори билан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 21 апрелдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 12 июлдаги қарори бекор қилиниб, “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.Бабаджановнинг Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2014 йил 26 августдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқиш учун Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган. Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 майдаги ажрими билан МЧЖнинг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган ва Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2014 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Ушбу ажрим устидан МЧЖ апелляция шикояти билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиб, ажримни бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар раҳбари Р.Бабаджановнинг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасида, у ўзининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддаси иккинчи қисмининг “б” ва “в” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этмаганлиги учун жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 2020 йил 19 мартдаги ажрими билан оқланганлигини асос қилиб келтирганлиги, суднинг ажримига асосан даъвогар раҳбари оқланганлиги ҳолатининг ушбу ишга алоқаси йўқлиги, суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги ва тарафларнинг важларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини кўрсатган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жамият таъсисчилари Т.Нурмухамедов, М.Нурмухамедова ва Ў.Нурмухамедов суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси 12-1401/8832 12-1401/8832 судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни жамият таъсисчилари Т.Нурмухамедов, М.Нурмухамедова ва Ў.Нурмухамедов иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ вакили ва раҳбари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича кўриб чиқилиб, нотўғри бекор қилинганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар апелляция шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарганлиги сабабли апелляция шикоятини рад этишни ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этишда Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2014 йил 25 июндаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги ажримини инобатга олган ҳолда ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайан ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийлиги тўғрисидаги нормани қўллаган. Мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2014 йил 25 июндаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги ажрими Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2020 йил 28 январда бекор қилиниб, жиноят иши кассация инстанцияси судига янгидан кўриш учун юборилган ва жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 2020 йил 19 мартдаги ажрими билан бекор қилинган ҳамда Бабаджанов Раимберди Тоштемир ўғлининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан айбсиз деб топилган ва реаблитация қилинган. Шу боис МЧЖ ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПК 327-моддасининг 4-бандига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 7-бандида, бошқа иш бўйича иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганлиги иқтисодий суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин (ИПК 327-моддасининг 4-банди), башарти, агар бекор қилинган ҳужжат иқтисодий суднинг қайта кўриб чиқилаётган ҳужжатига ҳақиқатан ҳам асос қилиб олинган бўлса, деб тушунтириш берилган. Юқорида қайд этилганидек, биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳамда қарши даъвони қисман қаноатлантиришда жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2014 йил 25 июндаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги ажрими асос қилиб олинган. Бироқ, жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2014 йил 25 июндаги ажрими кейинчалик бекор қилинган. Бу эса ўз навбатида Пленум қарорида берилган тушунтириш ва ИПК 327-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Қайд этилган ҳолатлар МЧЖнинг апелляция шикоятида келтирган важлари асоссиз эканлигини тасдиқлайди. Шу боис судлов ҳайъати шикоятдаги важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда аризани қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, иш юзасидан қабул қилинган ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талаби асосида апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини МЧЖ зиммасида қолдириб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатни МЧЖдан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. 12-1401/8832 5 Сирдарё вилояти суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов 12-1401/8832