← Назад
Решение #504353 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ишланган | 30 | — | law | |
| тказиш тартиби белгиланган | 34 | — | law | |
| нинг | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| онуннинг | 41 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
10 915 символов
4-1001-2203/18963-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Алимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва
В.Сатторовадан
иборат
таркибда,
Б.Жўраевнинг
котиблигида,
“O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси
Насиров Сайфулла Сайрамовичнинг вакили адвокат Ф.Нурмуратов (2023 йил
5 июлдаги 33-сонли ордер асосида), “O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA”
масъулияти чекланган жамияти директори В.Мусафиров, “EDELWEISS
INTERPRISE” масъулияти чекланган жамияти директори С.Саидвалиев,
иштирокида
Насиров
Сайфулла
Сайрамовичнинг
“O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA”
масъулияти
чекланган
жамияти
ва “EDELWEISS INTERPRISE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
2022 йил 1 июндаги 01-2022-сонли асосий воситаларни топшириш-қабул қилиш
ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 июлдаги қарори устидан
жавобгар “O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Насиров Сайфулла Сайрамович (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) ва “EDELWEISS INTERPRISE” МЧЖ
(бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил 1 июнда имзоланган 01-2022-сонли
асосий воситаларни топшириш-қабул қилиш тўрисидаги шартномани ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 июлдаги қарори билан ҳал қилув бекор қилиниб, янги қарор қабул
қилинган. Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча
жавобгар ўртасида тузилган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш
тўғрисида 2022 йил 1 июндаги 01-2022-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб
топилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Бунга асос сифатида 2022 йил
1 июндаги 01-2022-сонли шартнома иштирокчиларнинг 2022 йил 6 майдаги
умумий йиғилиш қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида тузилганлиги,
апелляция инстанцияси судида қарор қабул қилинган вақтда ушбу йиғилиш
қарори қонуний кучда бўлганлиги, даъво аризаси ва апелляция шикоятида
2022 йил 1 июндаги 01-2022-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги талаб қўйилган бўлса-да, 2022 йил 6 майдаги иштирокчиларнинг
умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар
келтирилганлиги, ушбу ишни кўриш жараёнида Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг иш юритувида даъвогарнинг жавобгар иштирокчиларнинг
2022 йил 6 майдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъвоси бўйича 4-1001-2332/34339-сонли иш мавжудлиги, мазкур
даъво талаби қонунда белгиланган икки ойлик муддат ўтгандан сўнг
берилганлиги сабабли даъвогарнинг даъвоси даъво муддати ўтганлиги
тўғрисидаги аризасига асосан суд томонидан рад этилиши лозимлиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар вакили шикоятда
келтирилган важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, апелляция
инстанцияси суди тарафларнинг барча важларини муҳокама қилганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини
қаноатлантиришни, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 июлдаги қарорини бекор қилишни, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 майдаги ҳал қилув қарорини
кучида қолдиришни лозим топади.
Иш хужжатларига кўра, 2022 йил 6 майда жавобгар иштирокчиларининг
умумий йиғилиши ўтказилган. Йиғилиш кун тартибига МЧЖнинг дебиторлик
қарздорликларини камайтириш чораларини кўриш; МЧЖ иштирокчилари
фойдасига қисман воз кечиш ҳисобига МЧЖ устав фондидаги улушини
камайтириш ҳамда устав фондини 2 000 000,00 минг сўм этиб белгилаган ҳолда,
ижара фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ шаклидаги янги корхона ташкил
этиш тўғрисида учта масала киритилган.
Жавобгар иштирокчиларининг 2022 йил 6 майдаги йиғилишида қайд
этилган 3 та масала бўйича қарор қабул қилиниб, қарор натижалари бўйича
қўшимча жавобгар ташкил этилган. Кейинчалик, жавобгар ва қўшимча жавобгар
ўртасида 2022 йил 1 июнда 01-2022-сонли имзоланган шартномага асосан жами
1 905 085 612,53 сўмлик товар-моддий бойликлар янги ташкил этилган қўшича
жавобгарга улуш сифатида топширилиб, қабул қилинган.
Ушбу ҳолат даъвогарнинг даъво аризасида қўйилган талаб билан судга
мурожаат қилишига сабаб бўлган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасида кўрсатилган асослар жамият
иштирокчилари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун
асослар бўлиши мумкинлиги, шунингдек, низолашилаётган битимнинг ҳақиқий
эмаслик белгилари мавжуд бўлмаганлигидан келиб чиқиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Бироқ апелляция инстанция суди моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри
қўллаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқ келмайдиган суд ҳужжатини қабул қилган. Жумладан, “Масъулияти
чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг жамият
иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига бағишланган 30-моддаси
ҳамда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби
белгиланган 34-моддаси талабларининг бузилиши тўғридан-тўғри жамият
томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиб хизмат
қилмайди. Зеро, ушбу нормалар талабларига риоя қилмаслик иштирокчиларнинг
умумий йиғилиши қарори юзасидан низолашиш (агар битим тузиш учун умумий
йиғилиш қарори асос бўлган бўлса) учун асос бўлиши мумкин.
Шуниндек, апелляция инстанцияси суди қарорида 2022 йил 1 июнда
тузилган 01-2022-сонли асосий воситаларни топшириш-қабул қилиш тўрисидаги
шартномага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 116-моддаси нотўғри қўлланилган. Чунки,
ФКнинг 354-моддасига кўра, тарафлар қонунчиликда назарда тутилмаган
шартномани ҳам тузишлари мумкин. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда
асосий воситаларни топшириш-қабул қилиш шартномасини қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ бўлмаган битим деб баҳолаб бўлмайди.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабига нисбатан
қисқартирилган махсус даъво муддатини қўллаш мумкин эмас деб асосли
тўхтамга келган. Чунки, Қонуннинг 41-моддасида белгиланган икки ойлик
муддат жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори устидан
низолашиш учун белгиланган махсус муддат ҳисобланади ва битимни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги талабга нисбатан қўлланилмайди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда
моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
асослантирилган
ва қонуний қарор қабул қилган. Апелляция инстанцияси суди эса моддий ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўлланган ҳолда ҳал қилув қарорини асоссиз бекор қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни
ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасига юклатилади ва даъвогар томонидан даъво аризаси ва апелляция
шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 4 500 000 сўм миқдоридаги давлат
божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади, ортиқча
тўланган 1 800 000 сўм давлат божи қайтарилади. Кассация инстанцияси суди
учун жавобгар томонидан тўланган 1 650 000 сўм миқдоридаги давлат
божининг 1 500 000 сўмлик қисми ва 33 000 сўм почта харажати даъвогардан
жавобгарга ундирилади, ортиқча тўланган 150 000 сўм давлат божи жавобгарга
қайтарилади. Ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Шунингдек, ИПКнинг
343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув
бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 майдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилсин.
“O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” масъулияти чекланган жамияти
иштирокчиси Насиров Сайфулла Сайрамовичдан:
“O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” масъулияти чекланган жамиятига
1 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа
режими харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
5
иштирокчиси Насиров Сайфулла Сайрамович томонидан тўланган
4 500 000 сўм давлат божи ва 63 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
“O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” масъулияти чекланган жамиятига
република бюджетидан 150 000 сўм давлат божи қайтарилсин.
“O`ZBEKO`QUVAVTOMATIKA” масъулияти чекланган жамияти
иштирокчиси Насиров Сайфулла Сайрамовичга република бюджетидан
1 800 000 сўм давлат божи қайтарилсин.
Маълумотномалар берилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 июлдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
В. Сатторова