Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/1432 Дата решения 25.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона шаҳар хокимияти Ответчик / Подсудимый STROY MONTAJ INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1155012 Claim ID 3591819 PDF Hash 42c5166fef4fa491... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 500 символов
4-1501-2301/1432-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2022 йил 25 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят судининг ходими Б.Таджибаев ва Фарғона туманлараро иқтисодий суднинг ходими Р.Шукуров, даъвогар вакили – адвокат Ж.Мирзаев (2022 йил 15 августдаги 6588-сонли ишончнома ва 2023 йил 12 январдаги 5-сонли ордер асосида), жавобгар вакиллари – юрисконсультлар И.Атабаева ва Ғ.Абдиламидов (2023 йил 22 февралдаги 20-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Фарғона шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “Stroy Montaj Invest” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ер майдонини захира ер фондига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 майдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Stroy Montaj Invest” масъулияти чекланган жамияти (олдинги номи “Quvasoyta’mirqurilish” масъулияти чекланган жамияти)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2016 йил 27 апрелдаги 492-сонли ва 2016 йил 14 июндаги 745-сонли қарорларига асосан жавобгарга ажратиб берилган шаҳарнинг С.Темур кўчасидаги 13,6 гектар ер майдонининг мақсадсиз фойдаланилаётган 10,0 гектар қисмини шаҳар ҳокимлиги ер захира фондига қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд жараёнида даъвогар даъвонинг предметини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, унда Фарғона шаҳар ҳокимининг 2016 йил 27 апрелдаги 492-сонли ва 2016 йил 14 июндаги 745-сонли қўшимча қарорига асосан жавобгарга ажратиб берилган шаҳарнинг С.Темур кўчасидаги 13,6 гектар ер майдонининг мақсадсиз фойдаланилаётган 10,0 гектар қисмини захира ер фондига қайтаришни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъвонинг предметини ўзгартириши қабул қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2016 йил 27 апрелдаги 492-сонли ва 2016 йил 14 июндаги 745-сонли қўшимча қарорига асосан жавобгарга ажратиб берилган шаҳарнинг С.Темур кўчасидаги 13,6 гектар ер майдонининг мақсадсиз фойдаланилаётган 6,57 гектар қисми Фарғона шаҳар ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилиши белгиланиб, даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шаҳар ҳокимлиги кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, судга бу ҳақда аризани тақдим қилди. Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда томонидан тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. 3 Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Фарғона шаҳар ҳокимлигининг кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Фарғона шаҳар ҳокимлигидан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов