← Назад
Решение #504741 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди ва ФПК | 295 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 62 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 205 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 206 | — | code_article | |
| балки ФК | 187 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
15 245 символов
4-1001-2206/57814-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – П.Закирова
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – Ф.Ёдгоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 25 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
В.Сатторова
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари –
М.Нарходжаева (раҳбар), А.Мусахоний (2022 йил 24 ноябрдаги 13-сонли
ишончнома ва 2022 йил 24 ноябрдаги 08-98-сонли ордер асосида), Яккасарой
тумани ҳокимлиги вакили - Н.Акбаров (2023 йил 23 майдаги 08-08/71-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Islombek-Hamkor” хусусий корхонасининг
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 87-уй манзилида
жойлашган 120 кв.м. бўлган ер майдони ҳудудида ўз маблағи ҳисобидан қурилган
енгил типдаги модул иншооти ҳамда чиқинди йиғиш бино қурилмаси қурилганлиги
ва ундан фойдаланиб келганлик фактини белгилаш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан “Islombek-Hamkor”
хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Islombek-Hamkor” хусусий корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 87-уй манзилида жойлашган 120 кв.м.
бўлган ер майдони ҳудудида ўз маблағи ҳисобидан қурилган енгил типдаги модул
иншооти ҳамда чиқинди йиғиш бино қурилмаси қурилганлиги ва ундан фойдаланиб
келинганлиги фактини белгилаб беришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан ишга Тошкент шаҳар кадастр
бошқармаси, Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси манфаатдор
шахслар сифатида жалб қилинган. Шунингдек, жавобгар Яккасарой тумани
ҳокимлигининг мақоми жавобгардан манфаатдор шахсга ўзгартирилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, аризачи Олий
судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор
қилишни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, аризачи томонидан тадбиркорликни кенгайтириш ва
мижозларга қулайлик яратиш мақсадида миллий таомлар ҳисобланган сомса ёпиш
учун иккита тандир қуриш, енгил типдаги айвонча қурилиши учун Яккасарой
тумани ҳокимлигига 2000 йил мурожаат этилганлиги, ер ажратиш ва қурилиш
ишларига рухсат берилиши учун розилик сўралганлиги, Яккасарой туман ҳокими
А.Мирқосимовнинг Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 17 майдаги 93-сонли
қарорига амал қилган ҳолда, 2000 йил 27 июлдаги Ш-454-02-сонли розилик хатига
биноан “Усмон Носир кўчаси, 87-уй бурчагидаги ташландиқ бўлиб ўтган
майдонча”да янги тасдиқланган типдаги модул қурилмаси бунёд этилганлиги, ушбу
ҳужжатлар маъмурий органнинг ҳужжати ҳисобланиб, айнан шу ҳужжат асосида
ушбу қурилмалар қурилиши амалга оширилиб, 22 йилдан ортиқ муддат давомида
фойдаланиб келинаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида” 1991 йил 20 декабрдаги 5-пл-91-сонли қарорининг 5-банди ва
ФПК 295-моддасининг саккизинчи бандига асосан суд томонидан юридик
аҳамиятга эга бўлган фактни белгилашликни, бунда “мулкий ҳуқуқларни вужудга
келтирса, ўзгартирса ёки тугатса” суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланганлиги,
Пленум қарорининг 18-бандида “... суд эгалик ҳуқуқини эмас, балки иморатни
аризачига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги фактини ... аниқлаши,
қонунда белгиланган тартибда иморатга эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтказганлиги
тўғрисида маълумот бўлмаса, қурилган иморатга эгалик ҳуқуқи ҳақидаги масала
суд томонидан даъво иши юритиш тартибида ҳал қилиниши” қайд этилганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмида шаҳар ....
қурилиши ерлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ... маданий-маиший,
саноат объектлари қуриш ва капитал қурилишнинг бошқа турлари учун
фойдаланишга ... ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умурбод
эгалик қилишга берилиши, мазкур модданинг учинчи қисмида шаҳар ... қурилиш
учун ажратилган, лекин вақтинча шу мақсадда фойдаланилмаётган ерлари енгил
турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу
кабилар) қуриш ва ўзга эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланишга шаҳар ёки туман
ҳокими қарори билан берилиши мумкинлиги эътироф этилганлиги, аризачи
ўз маблағи ҳисобидан антисанитария ҳолатдаги ҳудудни ободонлаштириш, махсус
бинони қуриб, санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган,
чиқиндиларни йиғувчи контейнерлари мавжуд бўлган, совуқ сув ва канализация
тизими ўрнатилган қўриқланадиган чиқинди йиғиш шаҳобчасини ташкил этганлиги
ва Яккасарой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Кадиров 2011 йил
20 июндаги К-1096-сонли хатига биноан “..Ш.Руставели (Усмон Носир) кўчаси,
87-уй ҳовлисида қурилган қўриқланадиган чиқинди йиғиш шахобчасини корхона
балансига олинишига қаршилик билдирмаганлиги учун” даъвогар балансига қабул
қилинганлиги, ушбу ҳолат тасдиғи сифатида “Дилбулоқ” маҳалла фуқаролар
йиғини раиси Б.Ариповнинг 2022 йил 30 апрелдаги 19-сонли маълумотномасида “...
чиқинди йиғиш шаҳобчаси 87-уйда истиқомат қилувчиларнинг талаб-истаклари
асосида ўрнатилганлиги, унга совуқ сув ва канализация тизими ўрнатилганлиги,
санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бериши бўйича Яккасарой тумани СЭО
ва ЖСК бўлими бошлиғи томонидан розилик хати берилганлиги, чиқинди йиғувчи
ходимлар учун махсус бино қурилганлиги, иккита контейнер ўрнатилганлиги, турар
жой иншоотидан 20 метрдан кўпроқ масофада жойлашганлиги, ҳудуд тоза
сақланаётганлиги ва чиқиндилар вақтида олиб чиқилаётганлигини эътиборга олиб,
“Дилбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раҳбарияти бу чиқинди йиғиш шаҳобчасини
фаолият юритишига қарши эмаслигини билдириши” қайд этилганлигини кўрсатган.
Тошкент шаҳар кадастр бошқармаси, Тошкент шаҳар архитектура ва
қурилиш бошқармаси суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида аризачи вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида Яккасарой тумани ҳокимияти вакили кассация шикояти
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Тошкент шаҳар, Яккасарой
туманида жойлашган бўлиб, тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида аҳолига
умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиб келган.
Даъвогар ўз фаолиятини бошлаган вақтда умумий овқатланиш жойига туташ
ер майдони ҳудудларидан, хусусан кўп қаватли уйлар ва муассасалардан чиққан
чиқиндилар 120 кв.м. майдонда антисанитария ҳолатида сақланиб келган.
Яккасарой туман ҳокимининг 2000 йил 27 июлдаги Ш.454-02-сонли розилик
хати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 17 майдаги 93-сонли қарорига
асосан ҳудуд ободонлаштириш мақсадида ушбу жойда енгил типдаги чиқинди
йиғиш модули ўрнатилган.
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ҳокимининг 2008 йил 29 апредаги
228-сонли қарори билан аризачига У.Носир кўчаси, 87-уй манзилида ўзлари эгаллаб
турган ҳудудда майдони 36 кв.м.дан кўп бўлмаган вақтинчалик енгил турдаги
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи шаҳобча ўрнатишга рухсат
берилган. Шунингдек, аризачи вақтинчалик енгил турдаги қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари билан савдо қилувчи шаҳобча ўрнатилган ер майдонини Яккасарой
туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларнинг биринчи талаби билан бўшатиб
берилиши ҳақида огоҳлантирилган. Вақтинчалик енгил турдаги қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари билан савдо қилувчи шаҳобча ҳудуди ва атрофини ободонлаштириш,
кўкаламзорлаштириш, шу жумладан ирригация ариқларни тозалигини сақлаш
ишлари даъвогар зиммасига юклатилган.
Аризачи 2022 йил 26 сентябрда Тошкент шаҳар Яккасарой туман
ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилиб, хусусий корхона қарийб 22 йилдан
ортиқ давр мобайнида мижозлар учун қулайлик яратиш, ҳудуднинг санитариягигиеник ҳолатини талаб даражасига келтириш учун енгил типдаги чиқинди тўплаш
модули ўрнатганлиги, ундан доимий равишда фойдаланиб келинаётганлиги маълум
қилиниб, ушбу ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўраган.
Яккасарой туман ҳокимлигининг 08-10/272-сонли жавоб хати билан бу
масалада судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги сабабли даъвогар
иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган.
ИПКнинг 205-моддасига кўра, суд юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқларининг юзага келиши,
ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлайди,
юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкка ўз хусусий
мулки сифатида эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши фактини аниқлаш
тўғрисидаги ишларни кўради.
Мазкур кодекс 206-моддасининг биринчи қисмига биноан юридик шахс ёки
якка тартибдаги тадбиркор юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга, фақат ўзида ушбу фактларни
тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни олиш ёки тиклаш имкони бўлмаган тақдирда
ва, агар қонун ҳужжатларида тегишли фактларни аниқлашнинг бошқача тартиби
назарда тутилмаган бўлса, ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ҳуқуқини
тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари
қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли
қарорининг 6-бандига кўра, мулк ҳуқуқини тан олиш ва юридик аҳамиятга эга
бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар бир-биридан процессуал жиҳатдан
фарқ қилиши кўрсатилган.
Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларда низо мавжуд бўлиб, улар
даъво тартибида кўрилади ва уларда тарафлар (даъвогар ва жавобгар), шунингдек
лозим бўлганда учинчи шахслар ҳам иштирок этади.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар
иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши,
ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш
ҳақидаги аризалар асосида қўзғатилади.
Шунингдек, Пленум қарори 7-бандининг биринчи хатбошисида агар даъво
аризасида мулк ҳуқуқини тан олиш сўралган бўлса-да, аммо унинг мазмунидан
юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш талаби англашилса, суд даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилиниши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида юридик аҳамиятга эга бўлган фактни
аниқлаш билан боғлиқ ишларни кўришда аризачида мулкка эгалик ҳуқуқини
тасдиқловчи ҳужжатнинг илгари мавжуд бўлганлиги, бироқ у йўқолган ва тиклаш
мумкин бўлмаганлиги тегишли далиллар билан исботланган тақдирда мулкка
эгалик ҳуқуқини эмас, балки мулкни аризачига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли
эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлганлик факти тасдиқланишига судларнинг
эътибори қаратилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарга У.Носир кўчаси, 87-уй манзилида ўзлари эгаллаб
турган ҳудудда майдони 36 кв.м.дан кўп бўлмаган вақтинчалик енгил турдаги
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи шаҳобча ўрнатишга рухсат
берилганлиги, ушбу ҳудудни ва унинг атрофини ободонлаштириш,
кўкаламзорлаштириш, шу жумладан ирригация ариқларни тозалигини сақлаш
ишларини амалга ошириш учун берилганлиги Тошкент шаҳар Яккасарой туман
ҳокимининг 2008 йил 29 апредаги 228-сонли қарори билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 187-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин
кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида
ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк
ҳуқуқини тан олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Демак, даъвогарнинг даъво талабида юридик аҳамиятга эга бўлган фактни
белгилаш эмас, балки мулк ҳуқуқини тан олиш сўралган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди аризачи томонидан қурилмани
қуриш ва ундан фойдаланганлик ҳолатлари юридик факт эмас, балки воқеа-ҳодиса
ҳисобланиши ҳақида асосли хулосага келиб, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни рад этган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри қарор қабул қилган.
Даъвогарнинг Яккасарой туман ҳокимининг 2000 йил 27 июлдаги
Ш-454-02-сонли розилик хатига биноан янги тасдиқланган типдаги модул
қурилмаси бунёд этилганлиги ва ушбу қурилмалар қурилиши амалга оширилиб,
22 йилдан ортиқ муддат давомида фойдаланиб келинаётганлиги ҳақидаги важи
асоссиздир. Чунки, қурилма қурилганлиги ва ундан фойдаланиб келинаётганлиги
бу юридик фактни эмас, балки ФКнинг 187-моддасига асосан эгалик қилиш
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни англатади.
Даъвогарнинг Яккасарой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари
С.Кадировнинг 2011 йил 20 июндаги К-1096-сонли хатига биноан қурилган
чиқинди йиғиш шаҳобчасини даъвогар балансига қабул қилинганлиги, чиқинди
йиғувчи ходимлар учун махсус бино қурилганлиги ва иккита контейнер
ўрнатилганлиги, Дилбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раҳбарияти бу чиқинди
йиғиш шаҳобчасини фаолият юритишига қарши эмаслиги ҳақидаги важи
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун асос бўла олмайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандида, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан тўланган суд
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Islombek-Hamkor”
хусусий
корхонасининг
кассация
шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
Р. Сагатов