Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1407-2301/523 Дата решения 24.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SAMARQAND VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "OIL EXTRACTION" MCHJ QK
Source ID 1159975 Claim ID 3426495 PDF Hash 88396b2cb6e02aa7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
СКнинг 15-моддаси СКнинг 15 law
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
даъвогар СКнинг 14-моддаси даъвогар СК 14 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 19 943 символов
4-1407-2301/523-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Л.Асатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – И.Ҳамроқулов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакиллари - А.Худжамқулов (2023 йил 24 июлдаги 20/1-60597-сонли ишончнома асосида), З.Султонов (2023 йил 26 майдаги 20/1-46073-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Самарқанд вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Oil Extraction” қўшма корхонаси, қўшимча жавобгар “Sam-Gold-Mega-Biznes” масъулияти чекланган жамиятидан 707 370 000 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Oil Extraction” қўшма корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Oil Extraction” қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “Sam-Gold-Mega-Biznes” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан 707 370 000 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан давлат бюджетига 707 370 000 сўм қўшилган қиймат солиғи ундирилган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 4-1401-2105/386-cонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 21 июндаги қарорига асосланганлиги, мазкур жиноят ишида жавобгар гувоҳ сифатида ҳам, айбланувчи сифатида ҳам иштирок этмаганлиги, жавобгар контрагент билан 2020 йил 21 августда шартнома тузган вақтда контрагент корхона ҚҚС тўловчиси сифатида фаолият юритганлиги (активда бўлганлиги), Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 15-моддасига асосан жавобгар контрагент билан лозим даражада эҳтиёткор бўлиш учун даъвогар жавобгарни барча зарур маълумотлар билан таъминлаш мажбуриятини бажармаганлиги, контрагент томонидан товар етказиб берилганлиги, шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура тузилганлиги, даъвогар жавобгар томонидан қандай маълумотлар тақдим қилиниши лозимлиги тўғрисида важ келтира олмаганлиги, жавобгар ва контрагент ўртасида тузилган битим қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битим эканлиги исботлаб берилмаганлиги, жавобгар билан контрагент ўртасида тузилган битим юзасидан солиқ даромади олинганлиги, лозим даражада бўлмаган контрагент танланганлиги, контрагент билан қасддан битим тузишга эришилганлиги даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарорининг 16-бандига асосланилганлиги, мазкур ҳолатда солиқ тўловчи бўлиб жавобгар эмас, балки контрагент ҳисобланишини кўрсатган. Даъвогар вакиллари шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгар ва қўшимча жвобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил 26 октябрда тузилган 26/10-сонли олди-сотди шартномасига асосан, 2020 йил 28 октябрдаги 75-сонли ҳисобварақ-фактурада қўшимча жавобгар жавобгарга жами қиймати 5 423 170 000 сўмлик (шундан 707 370 000 сўм ҚҚС билан биргаликда) 3 та юк кўтаргич, 1 та юк кўтаргич батареяси, 2 та трансформатор ва 2 та тўлиқ пресс қолипи етказиб берилганлиги кўрсатилган. Даъвогарнинг 2022 йил 20 апрелдаги 00579-kt-сонли буйруғига асосан, жавобгарнинг 2020 йил 1 январдан 2022 йил 28 февралга қадар бўлган фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текширувидан ўтказиш белгиланган. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича 2022 йил 5 майда тузилган далолатнома ва хулосада жавобгар қўшимча жавобгар билан тузилган шартнома (битим) асосида 707 370 000 сўм ҚҚС суммасини асоссиз ҳисобга олганлиги кўрсатилган ҳамда текшириш натижаси бўйича 2022 йил 6 майда солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида талабнома берилган. Жавобгарнинг фаолиятида ўтказилган камерал текширув материалларини кўриб чиқиш юзасидан 2022 йил 23 майда тузилган баённомада жавобгарга юборилган талабномага берилган жавоб хатига шартномалар, электрон ҳисобварақфактуралар ва ишончномалар илова қилинганлиги, жавобгар ҳисобга олинган ҚҚС суммасини бекор қилишга эътироз билдирганлиги кўрсатилган. Текширув натижалари бўйича расмийлаштирилган барча ҳужжатларга жавобгар норозилигини билдириб, эътироз билдирган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил 26 октябрда тузилган 26/10-сонли шартномани (битим) қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, уларнинг оқибатларини қўллашни ҳамда жавобгардан жами 707 370 000 сўм ҚҚСни ундиришни сўраган. СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Мазкур модданинг саккизинчи қисмига кўра эса, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. СКнинг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. СК 266-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. СК 2661-моддасининг биринчи қисмига кўра, гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси ҳисобга олинмайди. Мазкур ҳодисалар юзага келганда, бундай солиқ тўловчига ундан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси унинг харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарорининг 16-бандида, Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эгалиги, бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим деб тушунтириш берилган. Шу боис, даъвогар СКнинг 14-моддасида ўзига берилган ваколатдан фойдаланиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган битимнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олган ва ҳосил бўлган солиқ қарзини ундиришга жавобгар эътироз билдирганлиги сабабли, уни ундириш учун судга мурожаат қилган. Қолаверса, СК 2661-моддаси талабига кўра, қўшимча жавобгарнинг ҚҚС гувоҳномаси бекор қилиниши оқибатида жавобгарнинг қўшимча жавобгар билан тузган битими натижасида тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси жавобгарда ҳисобга олинмайди. Шу сабабли, ҚҚС суммаси бюджетга ундирилиши лозим. Чунки, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган шартнома бўйича ҚҚС давлат бюджетига келиб тушмаган. Бундай ҳолатда, жавобгар томонидан давлат бюджетига келиб тушмаган ҚҚСни ҳисобга олиши асосли эмас. СК 120-моддасининг саккизинчи қисмида, агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкинлиги, ўнинчи қисмида, товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилиши белгиланган. Ушбу модданинг саккизинчи-ўнинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Агар солиқни тўлаш мажбурияти солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бўлса; ўзаро алоқадор шахслар ўртасида битимлар тузилиши муносабати билан трансферт нарх белгилаш чоғидаги солиқ назорати натижаларига кўра юзага келган бўлса, солиқни суд тартибида ундириш амалга оширилади. Демак, биринчи инстанция суди даъвогарнинг бюджетга келиб тушмаган солиқларни қўшимча жавобгардан эмас, балки жавобгардан ундириш ҳақидаги талабини асосли ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан келишмайди. Чунки, СКнинг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. СК 266-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Жавобгар шартномалар асосида 2020 йил 21 августда жами 405 257 400. сўмлик товарларга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товар моддий захираларни кирим қилган. Жавобгар томонидан ўз ўрнида, сотиб олинган товар моддий заҳиралар қийматидан келиб чиқиб 707 370 000 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда 3232-сон билан рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 18-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши белгиланган. Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлса-да, даъвогарнинг юқорида қайд этилган контрагенти томонидан судга мурожаат қилинмаган. Мазкур контрагент ДСҚ веб сайтидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган контрагент рўйхатида шу кунга қадар мавжуд бўлиб, улар томонидан солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва “Шубҳали” корхоналар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш бўйича ўтказган йиғилиш баёнининг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилиб, даъвогарнинг контрагенти тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган корхоналар рўйхатига киритилган. Шу билан бирга, Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Товар-моддий захираларни етказиб берувчи контрагентда товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган. Яъни, контрагент томонидан кирим қилинмаган товар-моддий захиралар бўйича давлат бюджетига ҚҚС тўланганлиги ҳолати мавжуд эмас. Жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан тўланмаганлиги, яъни ушбу пул маблағлари бюджетга келиб тушмаганлиги, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари, солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганлиги, ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарларни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчида (контрагентда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли солиқ органи жавобгарнинг ҚҚС суммасини ҳисобга олишини асоссиз деб топган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади ва ассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Oil Extraction” қўшма корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Oil Extraction” қўшма корхонасидан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И. Таджиев Р. Сагатов