← Назад
Решение #504900 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 37 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| онун | 37 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2203/4167-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ва суд ҳужжатининг қайтарма ижросини
таъминлаш ҳақидаги аризаларни ҳал этиш тўғрисида)
2023 йил 24 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“..................................” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “..................................” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан .................................. сўм асосий қарз ва
..................................сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, шунингдек тарафларнинг суд ҳужжатини
қайтарма ижросини таъминлаш ҳақидаги аризаларини тарафлар
вакилларининг иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
“..................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “..................................” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2022 йил 3 мартда маҳсулот етказиб бериш бўйича 8-сонли
шартнома тузилганлиги, унга кўра даъвогар ўз мажбуриятини лозим
даражада
бажарганлиги
ҳамда
2022
йил
28 мартдаги 30-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами қиймати
2 550 442 105,20 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга топширганлиги,
аммо жавобгар мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги, яъни
у маҳсулот қийматини қисман тўлаш билан чекланганлиги, юзага
келган қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан даъвогарнинг
талабномаларини ижро этмаганлиги важлари билан даъвогарнинг
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан .................................. сўм асосий қарз
билан бирга ..................................сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 571 697 100 асосий қарз, 204 260 626 сўм
пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 73 093 263,15 сўм давлат божи
ундирилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори билан Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинган, иш юзасидан даъво талабларини
қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 289 697 100 сўм асосий қарз,
46 738 797 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 23 046 369,5 сўм, даъвогар
ҳисобидан эса 79 593 525,23 сўм давлат божи ундирилган. Иш бўйича
хусусий ажрим чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 июндаги қарори билан қуйи инстанция
судлари томонидан қабул қилинган барча суд ҳужжатлари бекор
қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Зангиота
туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Суднинг 2023 йил 13 июлдаги ажрими билан “Xizmat-yordamservis”
масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга
жалб этилган.
Суд мажлиси бошлангунига қадар жавобгар вакили низо юзасидан
тарафлар томонидан тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб,
унда даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз
кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ҳамда низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишга жалб этилган “Xizmat-yordamservis” масъулияти
чекланган жамияти суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади:
ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув
битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд
ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги,
29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга
эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув
тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга
эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда
муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши,
медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари
ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари
белгиланган.
Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар низони
профессионал медиатор У.Алиев кўмагида медиация орқали ҳал
қилишган бўлиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 августда медиатив
келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунингдек, мазкур медиатив келишув тузишда кўмаклашувчи
профессионал медиатор У.Алиев айнан ушбу иқтисодий иш бўйича
жавобгарнинг вакили ҳисобланади, бироқ даъвогар томонидан
ушбу ҳолатга эътироз билдирилмаган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
25-моддасида медиацияни қўллаш чоғидаги чекловлар белгиланган
бўлиб, унинг биринчи бандида медиатор айни бир низо бўйича
бирор-бир тарафнинг вакили бўлишга, бундан қонунчиликда назарда
тутилган ва унинг иштирок этишига ҳар иккала тарафнинг ўзаро
розилиги бўлган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд мазкур медиатив келишувни жавобгар
вакилининг кўмагида тузилишига тарафларнинг эътирозлари
йўқлигини инобатга олади.
ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок
этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги,
давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши
мумкин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда
давлат божи қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур даъво аризаси Палатанинг давлат божи тўловидан
озодлиги инобатга олиниб иш юритишга қабул қилинган, шунга кўра
иш бўйича давлат божи ундирилмайди, даъво тақдим этишда тўланган
33 000 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилади.
Шу билан бирга, даъвогар судга қайтарма ижро тўғрисидаги ариза
билан мурожаат қилиб, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, унинг ҳисобидан
республика бюджетига 79 593 525,23 сўм давлат божи ундириш
белгиланганлиги, кейинчалик мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан бекор
қилинганлиги, бироқ давлат божи суммаси Мажбурий ижро бюросининг
Чилонзор туман бўлими давлат ижрочиси А.Абдурахмонов томонидан
2023 йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ тўлиқ ижро этилганлигини
баён этиб, 79 593 525,23 сўм республика бюджетига ундирилган давлат
божини қайтаришни сўраган.
Ўз навбатида, жавобгар ҳам суд ҳужжатининг қайтарма ижроси
ҳақидаги ариза билан мурожаат этиб, республика бюджетига биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси
судининг қарорларига асосан жами 49 318 151,64 сўм (шундан
1 152 318,45 сўм ижро йиғими) ундирилганлигини важ қилиб, пул
маблағларини қайтаришни сўраган.
Маълум бўлишича, даъвогар ҳисобидан ундириш белгиланган
давлат божи тўлиқ ундирилган ва бу Мажбурий ижро бюросининг
Чилонзор туман бўлими давлат ижрочиси А.Абдурахмоновнинг
2023 йил 11 апрелдаги қарори билан ўз исботини топади.
Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
73 093 263,15 сўм давлат божи ундирилган ва мазкур ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач, ижро варақаси чиқарилиб, у ижро этиш учун
Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар бўлимига юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар бўлимининг давлат
ижрочиси Б.Шерқулов томонидан мазкур ижро варақасига асосан ижро
иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб бориш жараёнида ундирилиши
назарда тутилган сумманинг бир қисми, яъни 2023 йил 23 январдаги
0013753676-сонли тўлов топшириқномаси билан 25 119 465,81 сўм
ундирилган бўлса, қолган қисми бўйича ижро иши юритиш ижро
ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати апелляция инстанция
судида бекор қилиниши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 37-моддасининг иккинчи қисмига асосан
тугатилган.
Шу билан бирга, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
28 февралдаги қарорига асосан жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 23 046 369,5 сўм ундириш белгиланган бўлиб, апелляция
инстанцияси судининг қарорига асосан берилган ушбу ижро ҳужжати
Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Ш.Мамараимов томонидан 2023 йил 23 августдаги 14289067-сонли
тўлов топшириқномалари билан жами 24 198 687,45 сўм (шундан
1 152 318,45 сўм ижро йиғими) ундирилган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ ижро иши юритиш тугатилган тақдирда, ижро йиғими
ижро ҳужжатининг фақат мажбурий тартибда ижро этилган қисми
бўйича ундирилиши, бунда ижро иши юритиш ушбу Қонун
37-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асослар бўйича
тугатилган тақдирда ижро йиғими давлат ижрочиси томонидан амалга
оширилган мажбурий ижро этиш чораларидан қатъи назар, тўлиқ
ҳажмда қайтарилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги
ПҚ-722-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижро йиғимини ундириш ва
фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомда ижро йиғимини қайтариш
тартиби белгиланган бўлиб, унинг 17-19-бандларига кўра, ундирилган
ижро йиғими миқдорини қайтариш учун ижро йиғимини тўлаган шахс
мажбурий ижро ҳаракати ким томонидан амалга оширилганидан келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий
бошқармага ариза билан мурожаат қилиши белгиланган.
Булардан англашиладики, ижро йиғими суд томонидан
қайтарилмайди ва шу боис жавобгар ҳисобидан ундирилган
1 152 318,45 сўм ижро йиғими суд томонидан берилган маълумотнома
асосида эмас, балки Мажбурий ижро бюросининг тегишли бошқармаси
ёки марказий аппарати томонидан манфаатдор томоннинг аризаси
асосида қайтарилади.
Таъкидланганлардан ташқари, Тошкент вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарорида
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 79 593 525,23 сўм давлат
божи ундириш белгиланган бўлиб, ушбу қарорга асосан берилган ижро
ҳужжати ҳам тегишлича Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман
бўлими давлат ижрочиси А.Абдурахмонов томонидан тўлиқ ижро
этилган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 июндаги қарори билан
биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорлари бекор
қилинган.
ИПК 343-моддасининг биринчи қисмида агар ижро этилган суд
ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман
рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш
тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки
тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига
ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилиши, 344-моддасининг
6
иккинчи қисмида эса агар суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш
тўғрисидаги қарорда унинг қайтарма ижроси тўғрисида кўрсатма
бўлмаса, жавобгар биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга
ҳақли эканлиги, 115-моддасининг учинчи қисмида эса давлат божи
тўланган, лекин судга келиб тушмаган ёки ушбу суд қайтарган даъво
аризалари (аризалар), апелляция ёки кассация шикоятлари бўйича
ҳамда давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш назарда тутиладиган
суд ҳужжатлари бўйича давлат божини қайтариш суд томонидан
берилган маълумотнома асосида амалга оширилиши белгиланган.
Суд, юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд ҳужжатининг
қайтарма ижроси юзасидан даъвогарнинг аризасини тўлиқ,
жавобгарнинг аризасини эса қисман (ижро йиғимини чегирган ҳолда)
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 53-банди,
108-, 115-, 195-, 343-, 344-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 24 000 сўм почта харажати
“..................................” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида
қолдирилсин.
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси юзасидан “..................................”
масъулияти чекланган жамиятининг аризаси тўлиқ, “..................................”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
аризаси
эса
қисман
қаноатлантирилсин.
“..................................” масъулияти чекланган жамиятига Тошкент
вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 28 февралдаги қарорига асосан республика
бюджетига ундирилган 79 593 525,23 сўм давлат божини қайтариш
тўғрисида маълумотнома берилсин.
“..................................” масъулияти чекланган жамиятига Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 февралдаги қарорига
асосан республика бюджетига ундирилган 48 165 835,31 сўм давлат
божини республика бюджетидан қайтариш тўғрисида маълумотнома
берилсин.
“..................................” масъулияти чекланган жамиятининг 1 152 318,45
сўм ижро йиғимини қайтариш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
С.Солиев