Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2302/2751 Дата решения 24.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHAHBOZ BAHRIDDINOVICH" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый IMKON-SUG`URTA акционерлик жамияти
Source ID 1155898 Claim ID 3563101 PDF Hash bce6a35a8cc75edc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 14 965 символов
4-1801-2302/2751-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Ачилов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Хайдаров ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш бўйича Қашқадаре вилоят судининг кўмагида, “Шахбоз Бахриддинович” масъулияти чекланган жамиятининг ишончли вакиллари Б.Шоматов (раҳбар), С.Зайиров (2023 йил 16 августдаги 4-сонли ишончнома асосида), “Imkon-sug‘urta” акциядорлик жамияти вакиллари С.Убайдуллоев (2022 йил 19 сентябрдаги 81-сонли ишончнома), Ш.Эшқолов (2023 йил 3 июлдаги 13-сонли ишончнома) иштирокида “Шахбоз Бахриддинович” масъулияти чекланган жамиятининг “Imkon-sug‘urta” акциядорлик жамияти нисбатан 305 062 000 сўм суғурта товонини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори устидан “Imkon-sug‘urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Шахбоз Бахриддинович” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ўртасида 2021 йил 30 июлда 1 600 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш бўйича шартнома тузилиб, унинг таъминоти сифатида даъвогарга тегишли учта автотранспорт воситаси, шу жумладан давлат рақами 70 826 CБА бўлган “Isuzu” юк фургони қабул қилинган. Ушбу автотранспорт воситасини гаровга қўйиш тўғрисида даъвогар билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ҳамда бошқа гаровга қўювчилар ўртасида 2021 йил 2 августда гаров шартномаси тузилган. 2021 йил 2 августда “Imkon-sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), даъвогар ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Қашқадарё минтақавий филиали гаровга қўйилаётган автотранспорт воситаларини суғурталаш шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартномага асосан давлат рақами 70 826 CБА бўлган “Isuzu” юк фургонининг суғурта қиймати 523 000 000 сўм этиб белгиланган. Даъвогарга тегишли жами учта автотранспорт воситаларининг умумий суғурта қиймати 1 529 000 000 сўм ташкил қилган бўлиб, амал қилиш муддати 2024 йил 1 августгача белгиланган суғурта полиси 2021 йил 2 августда берилган. Давлат рақами 70 826 CБА бўлган “ISUZU” юк фургони 2022 йил 29 сентябрда Бувайда тумани “Тошкент-Андижон” автомобиль йўлининг Янгиқадам қишлоғи ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақида Бувайда туман ИИБ ЙҲХ гуруҳи катта инспектори И.Умаров томонидан шу куни соат 05.30-06.00да жойида кўздан кечирилиб, баённома тузилган. Рўй берган ҳодиса ҳақида даъвогар вакили томонидан жавобгарнинг вакилига телефон орқали шу куни эрталаб хабар берилган. Иш ҳужжатларидаги 2022 йил 4 октябрда тузилган зарарланган автотранспорт воситасини кўздан кечириш маълумотномасига кўра жавобгар вакили автотранспорт воситасини жойига бориб кўздан кечириб, транспорт воситасига зарар етказилганлигини тасдиқлаган. “Diskont invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 16 октябрда тузилган транспорт воситасини таъмирлаш баҳоси бўйича тузилган ҳисоботда давлат рақами 70 826 CБА бўлган “ISUZU” юк фургонига йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етказилган зарар миқдори 305 062 000 сўмни ташкил қилиши қайд этилган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича ҳайдовчи Ф.Пуртиқовга нисбатан Бешариқ туман судида 2022 йил 19 октябрда маъмурий иш кўриб чиқилиб, суд қарори билан унга нисбатан жарима жазоси тайинланган ва жабрланувчи Б.Шоматовга етказилган 305 062 000 сўм моддий зарарни ундириш белгиланган. Шунингдек, даъвогар ва “Қашқадарё нефтегаз транс” масъулияти чекланган жамияти ўртасида нотариал тартибда ижара шартномаси тузилиб, 2021 йил 7 июлдан 2024 йил 7 июлга қадар жумладан давлат рақами 70 826 CБА бўлган “ISUZU” юк фургони ижарага берилган. Даъвогарнинг суғурта товонини тўлаб бериш ҳақидаги талаби бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 305 062 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки, “Қашқадарё нефтгаз транс” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 4 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини 2 қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Шикоятида судлар иш ҳолатлари ва суғурта шартномаси шартлари тўлиқ ўрганилмасдан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келинганлигини, суғурта шартномасининг 7.3-банди “д” кичик бандида суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта қилдирувчига маълум бўлган ҳолатлардан бошқа муҳим ўзгаришлар мавжуд бўлиб, ушбу ўзгаришлар суғурта хавфи ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, бу ҳақида суғурталовчига дархол хабар берилиши лозим бўлсада, даъвогар томонидан автотрансорт воситаси ижарага бериб юборилганлигини, бундан эса суғурта ташкилотининг хабари бўлмаганлигини, бу эса ўз-ўзидан суғурта хавфининг ортишига сабаб бўлганлигини, шунингдек суғурта шартномаси бўйича автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи фақат даъвогар раҳбари Б.Шоматов номига расмийлаштирилганлигини, ушбу ҳолатларни суд инобатга олмаганлигини, суғурта ҳодисаси рўй берган пайтда юк хатлари ҳам бўлмаганлигини, ҳайдовчининг спиртли ичимлик таъсирида бўлган ёки бўлмаганлиги ҳолати дарҳол аниқланмаганлигини баён қилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, йўл транспорт ҳодисаси суғурта шартномасида кўрсатилмаган шахс томонидан содир этилганлиги, шартномага асосан даъвогар муҳим ўзгаришлар, яъни автотранспорт воситасини ижарага берганлиги ҳақида суғурта компаниясини ўз вақтида хабардор қилиши лозим бўлганлиги, ушбу мажбурият бажарилмаганлигини ҳақида билдириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга нисбатан эътироз билдириб, шартнома шартларида транспорт воситасини ижарага бериш таъқиқланмаганлиги, транспорт ҳайдовчиси даъвогарнинг ходими бўлганлиги, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида билдириб, суд қарорларини ўз кучида қолдиришни сўради. Қолган ишда иштирок этувчи шахслар ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни қолган ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 4 июлдаги қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвогар томонидан шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгарга тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ва суғурта қопламасини тўлаб бериш тўғрисида мурожаат берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартноманинг 8.10-бандида кўрсатилган тартибда суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Шу сабабли даъвогар суғурта ҳодисаси оқибатида келиб чиққан зарар бўйича суғурта товонини ундириш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 1-бандида мазкур суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга, наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган автотранспорт воситасига етказилган зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули доирасида қоплаш, суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олиши белгиланган. Суғурта шартномасининг 4.1-бандида ва суғурта полисида автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатда бўлган вақтида йўл транспорт ҳодисасига учраши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши қайд этилган. Суғурта шартномасининг 8.1-бандида суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи содир бўлган ҳодиса ҳақида 3 (уч) кун ичида ёзма равишда хабар бериши, 8.2-бандида суғурта товони суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига ёки наф олувчига унинг ёзма равишдаги аризаси ва мазкур шартноманинг 8.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда суғурталовчи томонидан тузилган суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномага асосан тўланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 915-моддасига асосан мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталовчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 951-моддасига мувофиқ мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. 4 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 11-бандида мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадган воқеа тушунилиши, 12-бандида судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян ва усулда хабар бериш мажбурияти юклатилганлиги, қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаганлиги, 13-бандида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқиши қайд этилган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг асосий важларидан бири суғурта шартномасининг 7.3-банди “д” кичик бандига асосан суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта қилдирувчига маълум бўлган ҳолатлардан бошқа муҳим ўзгаришлар мавжуд бўлиб, ушбу ўзгаришлар суғурта хавфи ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, бу ҳақида суғурталовчига дархол хабар берилиши лозим бўлса-да, даъвогар томонидан автотранспорт воситаси ижарага бериб юборилганлигини, ушбу ҳолатда суғурта хавфи ортганлиги билан боғлиқ важига қўшилмайди, чунки суғурта шартномаси 2021 йил 2 август куни расмийлаштирилган бўлса, ижара шартномаси эса 2021 йил 7 июлда расмийлаштирилган, шундан келиб чиқибижара шартномаси суғурта шартномасидан олдин тузилган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида авторанспорт воситаси суғурта ҳодисаси рўй берган кунда юк хати орқали ҳаракатланганлиги ўз тасдиғини топган бўлиб, ҳайдовчининг спиртли ичимликлар таъсирида бўлганлигини далиллар мавжуд эмас. Суғурта шартномасида йўл транспорт ҳодисаси суғурта ҳодисаси деб тан олинган, шунингдек ЙТҲга учраган автотранспорт воситасини даъвогарнинг ходими бошқарганлиги ҳақида меҳнат шартномаси тақдим қилинган. Қайд этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишмади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 5 иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатларни ҳамда 3 050 620 сўм (квитанция хос рақами 231919952118, 2023 йил 10 июль) давлат божини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Imkon-sug‘urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Imkon-sug‘urta” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Р. Хайдаров Ф. Ражабов 6