Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/7643 Дата решения 24.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый Мева-шарбат илмий-эксперементал виночилик масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1166914 Claim ID 3553780 PDF Hash 92657feb7edb4530... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 169-моддаси нинг 169 law
ИПКнинг 171-моддаси ИПКнинг 171 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
онун 32-моддаси онун 32 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7643-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 август Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар Цццнинг жавобгар “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 400 000 000 сўм асосий қарз, 61 119 845 сўм фоиз, 40 000 000 сўм пеня, жами 501 119 845 сўм ундириш, ундирувни Тошкент вилояти, Тошкент тумани (олдинги Зангиота тумани), Гулистон ҚФЙ, Чимкент кўчасида жойлашган 10 дона “Резервуар вертикальный эмалированный СРН-50м3”га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ААА (2023 йил 1 майдаги 01-13/361-сонли ишончнома асосида, жавобгар вакили МММ (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси (“Ўзшарбатсаноат” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (ПФ-5656, ПҚ-4161), ҳозирги кунда Ццц (ПФ-6033, ПҚ-4787), бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2014 йил 7 июлда 10/2014-сонли қарз шартномаси тузилиб, шартноманинг 5.1.1-бандида йиллик 5 фоиз тўлов белгиланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги қарз шартномаси таъминоти юзасидан 2014 йил 9 июлда жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани (олдинги Зангиота тумани), Гулистон ҚФЙ, Чимкент кўчасида жойлашган 10 дона “Резервуар вертикальный эмалированный СРН-50м3” гаровга қўйилганлиги тўғрисида гаров шартномаси тузилган. Қарз шартномасига 2019 йил 14 февралда 1-сонли қўшимча келишувда пул маблағларини қайтариш муддати узайтирилиб, фоиз ставкаси 8 фоизгача кўтарилган, 2019 йил 5 июлда 2-сонли қўшимча келишувда фоиз ставкаси 16 фоизгача кўтарилган, 2020 йил 30 июндаги 3-сонли қўшимча келишувда қарздорликни қайтариш муддати узайтирилган, 2021 йил 25 январдаги 4-сонли қўшимча келишувда қарздорликни қайтариш муддати узайтирилган, 2022 йил 28 февралдаги 5-сонли қўшимча келишувда қайтариш муддати узайтирилган, 2022 йил 20 октябрдаги 6-сонли қўшимча келишувда коррупцияга қарши қоидалар киритилган. Тарафлар ўртасидаги 2022 йил 18 ноябрдаги 7-сонли қўшимча келишувда қарздорликни қайтариш муддати узайтирилиб, 2023 йил 30 майга қадар 100 000 000, 30 июнга қадар 100 000 000 сўм, 30 июлга қадар 100 000 000 сўм ва 30 августга қадар 100 000 000 сўм қайтарилиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 25 майда қарздорликни қоплаш юзасидан талабнома юборилган. Жавобгар томонидан шартномада шартлашилган муддатларда қарздорликни қайтармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасда низо юзага келиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгардан 400 000 000 сўм асосий қарз, 61 119 845 сўм фоиз, 40 000 000 сўм пеня, жами 501 119 845 сўм ундириш, ундирувни гаров объектига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан келишувга эришилмаганлиги, даъвогар бошқа муассасага қўшилиш арафасида эканлиги, шу сабабли дебитор қарздорликларни қайтариш чоралари кўрилаётганлиги, пеня миқдорини қонунда белгиланган тартибда камайтирилишига қарши эмаслигини, ҳозирги кунда келишувга эришиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли жавобгар илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талаблари юзасидан асосий қарз ва фоиз қарздорлигини тан олишини билдириб, даъвогар билан келишиш мақсадида суд муҳокамасини кейинга қолдиришни, пеня миқдорини камайтиришни сўради. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра жавобгар илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топади. Жавобгар суд мажлисини кейинга қолдириш тўғрисида оғзаки илтимоснома билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 171-моддасида суд муҳокамасини кейинга қолдириш асослари кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар илтимосномасига асосан муқаддам суд мажлислари жавобгар илтимосномасига асосан 4 марта тарафлар ўртасида келишув тузиш учун қолдирилганлари, даъвогар вакилининг бугунги кунда келишувга эришиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тушунтиришини инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича тузилган 7-сонли қўшимча келишувда белгиланган 2023 йил 30 май ва 30 июнь кунларида 100 000 000 сўмдан тўловни амалга ошириш мажбуриятини бажармаганлиги, бундай ҳолда даъвогар қолган барча суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 61 119 845 сўм фоиз қарздорлигини ундириш сўралган. ФК 734-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Тарафлар ўртасидаги шартномага 2019 йил 5 июлда 2-сонли қўшимча келишувда фоиз ставкаси 16 фоиз қилиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан олинган қарз бўйича фоиз тўловларини ўз муддатида амалга оширмаганлиги, шу сабабли фоиз қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгар томонидан даъво аризасидаги фоиз қарздорлиги тан олинганлигини инобатга олиб, фоиз қарздорлиги ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 61 119 845 сўм фоиз ундиришни лозим топади. Даъвода 40 000 000 сўм пеня ундириш сўралган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 8.2-бандида қарз суммасини қайтариш муддатлари бузилган тақдирда қарздор (жавобгар) қарз берувчи (даъвогар)га кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,2 фоиз миқдорида, бироқ шартноманинг умумий суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 12-бандининг учинчи хатбошисида Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризаси судга тақдим этилган санада тарафлар ўртасидаги шартномага 7-сонли қўшимча келишувда белгиланган қарз суммасини қайтариш бўйича фақат 200 000 000 сўми бўйича тўлов муддати келганлиги, 100 000 000 сўм қарздорлик бўйича 37 кун, 100 000 000 сўм бўйича 7 кун давомида мажбурият бажарилмаганлиги, ушбу давр учун шартномада белгиланган ҳар кун учун 0,2 фоиз ҳисобида жами 8 800 000 сўм пеня талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлганлиги, 31 200 000 сўм пеня ундириш талаби асоссиз эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволи, даъвогар вакилининг пеня суммасини камайтиришга эътирози йўқлиги тўғрисидаги тушунтиришларини инобатга олиб, пеня суммасини камайтиришни, даъво суммасини қисман қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 2 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Гаров шартномасининг 5-бандида гаровга олувчи (даъвогар) ўз талабларини қаноатлантириш учун ундирувни гаровга объектига қаратиш ҳуқуқини олиши белгиланган. Жавобгар ўзи гаров билан таъминланган мажбуриятни лозим даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли киритилганлиги, пеня ундириш талабининг 31 200 000 сўмлик қисми асоссиз эканлиги, суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 398 397 сўм давлат божи, 33 000 почта харажати ундириш, 624 000 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. 6 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд процессуал “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ццц фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз, 61 119 845 сўм фоиз, 2 000 000 сўм пеня, 9 398 397 сўм давлат божи, 33 000 почта харажати, жами 472 551 242 сўм ундирилсин. Ундирув “ГГГ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Тошкент тумани (олдинги Зангиота тумани), Гулистон ҚФЙ, Чимкент кўчасида жойлашган 10 дона “Резервуар вертикальный эмалированный СРН-50м3”га қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ццц томонидан тўланган 624 000 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов