Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1402-2102/1631 Дата решения 24.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳикматобод фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Ҳикматобод фермер хўжалиги
Source ID 1160176 Claim ID 3560938 PDF Hash 74e0fbcbc9e52404... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 568 символов
4-1402-2101/1631-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Р.Бегимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ў.Мурадов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи “Ҳикматобод” фермер хўжалигининг “Р.Исломова” номли жамоа хўжалигининг электр насос станцияси биносини ва артезиан қудуғи минораси (башня)ни “Ҳикматобод” фермер хўжалиги томонидан сотиб олинганлик фактини белгилаб бериш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги хусусий ажрими устидан аризачи “Ҳикматобод” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳикматобод” фермер хўжалиги (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Р.Исломова” номли жамоа хўжалигининг электр насос станцияси биносини ва артезиан қудуғи минорасини “Ҳикматобод” фермер хўжалиги томонидан сотиб олинганлик фактини белгилаб беришни сўраган. Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, аризачининг Р.Исломова номли жамоа хўжалигидан электрон насос станцияси ва артезиан қудуғини минораси билан сотиб олганлик факти белгиланган. Ҳал қилув қарорида суднинг юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори тегишли органлар томонидан шундай фактни қайд этиш учун ёки аниқланган факт муносабати билан юзага келадиган ҳуқуқларни расмийлаштириш учун асос бўлиши инобатга олиниши қайд этилган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги ажрими билан Каттақўрғон туман ҳокимлигининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган ва мазкур иш бўйича хусусий ажрим чиқарилган. Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 7 июндаги хусусий ажримидан норози бўлиб аризачи Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда хусусий ажримни бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда ҳокимлик тугатилган “Р.Исломова” номли жамоа хўжалигининг ҳуқуқий вориси эканлиги тўғрисидаги важларни билдирган бўлса-да, бироқ ушбу важларни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлиги, биринчи инстанция суди томонидан аризачи “Р.Исломова” номли жамоа хўжалигидан электр насос станцияси ва артезиан қудуғини минораси билан сотиб олиб, 2002 йилдан ҳозирги кунга қадар ҳалол ва ошкора фойдаланиб келинганлиги, мулклар аризачи томонидан олди-сотди шартномасига асосан сотиб олинган бўлсада, лекин олди-сотди шартномаси йўқолганлиги, топишнинг имкони бўлмаганлиги ҳамда юридик аҳамиятга эга бўлган фактни бошқача тарзда аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли судга мурожаат этилганлиги ҳолатларига баҳо берилмаганлиги, аризачи томонидан электр насос станцияси ва артезиан қудуғи минорасидан фойдаланишда бирор-бир юридик ёки жисмоний шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказилмаганлиги ҳамда зид эмаслиги ҳолатлари суднинг эътиборидан четда қолганлигини кўрсатган. “Ҳикматобод” фермер хўжалиги ва Каттақўрғон туман ҳокимияти суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Р.Исломова” номли жамоа хўжалиги бош ҳисобчиси Н.Мусаев, бош муҳандис Л.Усмонов, материал ҳисобчиси Ж.Жамилов ва “Ҳикматобод” фермер хўжалиги раиси Н.Турдиев томонидан 2004 йил 9 июнда тузилган далолатномада Каттақўрғон туман ҳокимининг 2004 йил 14 майдаги 637-к-сонли қарорига асосан “Ҳикматобод” фермер хўжалиги “Р.Исломова” жамоа хўжалигидан ажралиб чиқиши муносабати билан ширкат хўжалиги балансидаги жами 19 номдаги товар-моддий бойликлар, кўчмас мулкларни 3 йил ичида тўлаб бериш шарти билан фермер хўжалигига берилган (сотилган)лигини қайд этилган. Далолатномада мазкур товар-моддий бойликлар, кўчмас мулклар учун “Ҳикматобод” фермер хўжалигининг 2002 йил 13 сентябрдаги 002-сонли тўлов топшириқномаси билан 7 200 000 сўмни “Р.Исломова” номли жамоа хўжалигига ўтказиб берилганлиги асос сифатида кўрсатилган. Ушбу тўлов топшириқномасининг тўлов мақсадига “62/1 олди сотди шартномасига асосан 3 та молхона биноси, пахса девор, артезиан қудуғи 3 р 15 минора” деб кўрсатилган. Мазкур далолатнома 2004 йил 9 июнда тузилган бўлса-да, тўлов ҳужжати 2002 йил 13 сентябрда амалга оширилганлиги ва ўртадаги вақт 21 ойни ташкил қилиши аниқланган. Яъни, 2002 йилда тўловни амалга ошириш учун асос бўлган Каттақўрғон туман ҳокимининг 637-к-сонли қарори 2002 йилда эмас, балки 2004 йил 14 майда қабул қилинган. Бундан ташқари, тўлов топшириқномаси асосида 7 200 000 сўмни тўлашга асос бўлган олди-сотди шартномаси иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Шунингдек, 2004 йил 9 июнда тузилган далолатномада номи бирма-бир саналган 19 номдаги товар-моддий бойликлар, кўчмас мулклар орасида инфратузилма объектлари ҳисобланган 2 км тош йўл, 1 км асфальт йўл кўрсатилган. Бироқ, инфратузилма объектлари олди-сотди шартномасининг объекти бўла олмайди. Шу боис, апелляция инстанцияси суди мазкур ҳолатларни терговга қадар қўшимча текшириш ўтказиш йўли билан аниқлаш мақсадида Самарқанд вилоят прокуратурасига хусусий ажримни юбориш ҳақида тўғри хулосага келган. Аризачининг “Р.Исломова” номли жамоа хўжалигининг ҳуқуқий вориси ҳокимлик эмаслиги ҳақидаги важи хусусий ажримни чиқаришга тўсқинлик қилмайди. Чунки, хусусий ажрим иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда чиқарилган. Аризачининг товар-моддий бойликлар олди-сотди шартномасига асосан сотиб олинганлиги, бироқ олди-сотди шартномаси йўқолганлиги ёки уни топишнинг имкони бўлмаганлиги ва юридик аҳамиятга эга бўлган фактни бошқача тарзда аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли судга мурожаат этилганлиги ҳолатларига баҳо берилмаганлиги важи ҳам терговга қадар текширув давомида аниқлаш мумкин бўлган ҳолатлар сифатида баҳоланади ва у хусусий ажримни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди. Аризачининг электр насос станцияси ва артезиан қудуғи минорасидан фойдаланишда бирор-бир юридик ёки жисмоний шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказилмаганлиги ҳамда зид эмаслиги ҳолатлари суднинг эътиборидан четда қолганлиги ҳақидаги важи билан ҳам хусусий ажримни бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, хусусий ажримда кўрсатилган ҳолатлар терговга қадар текширув йўли билан ҳал қилиниши мақсадга мувофиқдир. ИПК 301-моддасининг учинчи қисми 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан аризаси томонидан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Ҳикматобод” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов