Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1402-2301/135 Дата решения 24.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NARPAY ZAMIN SAVDO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мирбозор бозори масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1160178 Claim ID 3588663 PDF Hash a45dee8e916cf2b6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
онуни 20-моддаси онуни 20 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 949 символов
4-1402-2301/135-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Тоғаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – М.Дусматова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими С.Боймирзаев, Каттақўрғон туман судининг ходими У.Алиқулов, даъвогар вакиллари – У.Очилов (раҳбар), Р.Узоқов (таъсисчи), М.Шовқиев (таъсисчи), жавобгар вакиллари – Ф.Баходиров (2022 йил 23 февралдаги ишончнома асосида), М.Раззақов (2023 йил 23 августдаги 208-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жавобгар “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчилари Нарпай туман ҳокимлиги, Саидов Рустам, Узақов Раббим, Тожиев Абдуқаххор, Шавқиев Мехриддин Сафарович, Очилов Рустам, Раззоқова Рохат, Юлдошев Мирзохид Разақовични жалб қилган ҳолда, даъвогар “Narpay Zamin Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2022 йил 1 декабрдаги 5-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 апрелдаги қарори устидан даъвогар “Narpay Zamin Savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Narpay Zamin Savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2022 йил 1 декабрдаги 5-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жавобгар “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчилари Нарпай туман ҳокимлиги, Саидов Рустам, Узақов Раббим, Тожиев Абдуқаххор, Шавқиев Мехриддин Сафарович, Очилов Рустам, Раззоқова Рохат, Юлдошев Мирзохид Разақович жалб қилинган. Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар иштирокчиларининг 2022 йил 1 декабрдаги 5-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг 2022 йил 1 декабрдаги 5-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда умумий йиғилишда қатнашган деб кўрсатилган таъсисчилар М.Юлдашев, “Добусия қўрғони” хусусий корхонаси, “Қўшработ туман ишлаб чиқариш корхонаси” масъулияти чекланган жамияти, “Пойариқ уюшган савдо” масъулияти чекланган жамияти жамият иштирокчилари ҳисобланмаслиги, улар иштирокчи сифатида давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, шу сабабли улар қандай қилиб йиғилишда қатнашиши ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлиги, умумий йиғилиш иштирокчиларининг рўйхати тузилганлиги, иштирокчиларнинг йиғилишда иштирок этганлигини тасдиқловчи имзо варақаси юритилганлигини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат тақдим этилмаганлиги, таъсисчилар Р.Узоқов, М.Шавқиев, О.Рустамовлар умумий йиғилиш ўтказилмаганлиги ҳақида берган кўргазмалари, М.Шавқиевнинг имзоси қалбакилаштирилганлиги ҳолатлари ҳам суднинг эътиборидан четда қолганлиги, жамият иштирокчилари жамиятнинг Нарпай тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 26 июлда 5240803-рақам билан рўйхатга олинган уставининг 17.1-бандида белгилаб қўйилган тартибда чақирилмаганлиги ва хабардор қилинмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, 2022 йил 1 декабрга қадар даъвогар таъсисчи бўлмаганлиги, 2022 йил 1 декабрдаги умумий йиғилишда иштирок этмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Cуд мажлисида Р.Узақов ва М.Шавқиев умумий йиғилиш ўтказилмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, даъвогар 2022 йил 30 октябрда жавобгарда таъсисчи сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, 2022 йил 1 декабрдаги умумий йиғилишда иштирок этганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчилари Нарпай туман ҳокимлиги, Саидов Рустам, Тожиев Абдуқаххор, Очилов Рустам, Раззоқова Рохат, Юлдошев Мирзохид Разақович суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 1 декабрда “Mirbozor bozori” масъуляти чекланган жамияти таъсисчиларининг умумий йиғилиши ўтказилган. Мазкур умумий йиғилиш баёнида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 12 нафар таъсисчидан 10 нафари қатнашганлиги қайд этилиб, унга кўра, Нарпай туман ҳокимияти 51 фоиз улуш билан вакили С.Арзикулов (2022 йил 30 ноябрдаги 01-02/469-сонли ишончнома асосида), Узоқов Раббим 0,68 фоиз улуш билан, Тожиев Абдуқаххор 0,87 фоиз улуш билан, Шовқиев Мехриддин 3,5 фоиз улуш билан, Раззоқова Рохат 0,91 фоиз улуш билан, Рустамов Очил 0,08 фоиз улуш билан, Юлдошев Мирзохид 7,41 фоиз улуш билан, “Добусия қўрғони” хусусий корхонаси раиси Х.Эргашев 2,3 фоиз улуш билан, “Қўшработ туман савдо ишлаб чиқариш корхонаси” масъулияти чекланган жамияти тугатиш комиссияси раиси Ш.Мирзонов, аъзолари жамият собиқ раиси К.Ачилов ва А.Мирзаевлар 19,3 фоиз улуш билан, “Narpay Zamini Savdo” масъуляти чекланган жамияти директори У.Очилов 10,8 фоиз улуш билан, “Пайариқ уюшган савдо” масъулияти чекланган жамияти директори Ў.Саксонов 7,4 фоиз улуш билан қатнашган. Ушбу ўтказилган умумий йиғилиш қароридан норози бўлиб, жамият таъсисчиси “Narpay Zamin Savdo” масъуляти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Mirbozor bozori” масъуляти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2022 йил 1 декабрдаги 5-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шартлиги белгиланган. Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак. Жамиятнинг исталган иштирокчиси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида уни ўтказишдан камида ўн беш кун олдин таклифлар киритишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, ушбу моддада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда, агар бундай умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари иштирок этаётган бўлса, у ваколатли деб эътироф этилиши белгиланган. “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2022 йил 1 декабрдаги 5-сонли умумий йиғилишида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг белгиланган тартибига риоя қилинмаган бўлса-да, жамият иштирокчилари умумий фоизининг 83,4 фоизи умумий йиғилишда иштирок этган. Шунингдек, иш ҳужжатларида таъсисчилар ва даъвогар 2022 йил 1 декабрдаги таъсисчиларнинг умумий йиғилишидан бехабар қолиб иштирок этмаганлиги ҳолати мавжуд эмас. Чунки, умумий йиғилиш ўтказилган кунда умумий йиғилишда кўрилган масалалардан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг устави ва таъсис шартномаси тузилиб, у жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан имзоланиб тасдиқланган. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Бундай битимни тузиш учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди. “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 10 ноябрдаги 3-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган 2022 йил 30 ноябрдаги Уставининг 11.1-бандида жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги улушининг (улуши бир қисмининг) жамиятнинг бошқа иштирокчиларига ва учинчи шахсларга ўтиши ёҳуд ўз улушини сотишга ва ўзга тарзда улар фойдасига воз кечишга ҳақлидир, бундай битимни тузиш учун агар, қонунда ёки ушбу уставда кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлса, жамият иштирокчилари умумий овозларнининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарори билан берилган розилик тартиби талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори 14-бандининг учинчи хатбошисига кўра, йиғилишда иштирок этиб, низоли масала юзасидан қабул қилинган қарорни ёқлаб овоз берган шахс ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилганда, унинг талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, акциядорнинг алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида овоз берганлиги ҳолатлари бундан мустасно. Мазкур ҳолатда, даъвогар жамиятнинг 2022 йил 1 декабрдаги умумий йиғилишида иштирок этган ва қабул қилинган қарор юзасидан қарши овоз бермаган. Яъни, йиғилишда даъвогар раҳбари У.Очилов иштирок этиб, қабул қилинган қарорни ёқлаб овоз берган. Мазкур ҳолатда, жамият таъсисчисини алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида овоз берганлиги ҳолатлари мавжуд эмас. Даъвогарнинг умумий йиғилишда қатнашган деб кўрсатилган таъсисчилар М.Юлдашев, “Добусия қўрғони” хусусий корхонаси, “Қўшработ туман ишлаб чиқариш корхонаси” масъулияти чекланган жамияти, “Пайариқ уюшган савдо” масъулияти чекланган жамияти жамият иштирокчилари ҳисобланмаслиги, улар иштирокчи сифатида давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, “Mirbozor bozori” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 10 ноябрдаги 3-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган 2022 йил 30 ноябрдаги таъсис шартномаси юқорида қайд этилган жамият иштирокчилари томонидан тузилган ва имзоланган. Демак, 2022 йил 1 декабрдаги умумий йиғилиш қарори қабул қилингунга қадар мазкур шахслар жавобгарнинг таъсисчилари ҳисобланган. Даъвогарнинг умумий йиғилиш иштирокчиларининг рўйхати тузилганлиги, иштирокчиларнинг йиғилишда иштирок этганлигини тасдиқловчи имзо варақаси юритилганлигини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат тақдим этилмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссидир. Чунки, 2022 йил 1 декабрда ўтказилган умумий йиғилишда иштирокчилар иштирок этганлигини инкор қилувчи ҳужжат мавжуд эмас. Даъвогарнинг таъсисчилар Р.Узоқов, М.Шавқиев, О.Рустамовлар умумий йиғилиш ўтказилмаганлиги ҳақида берган кўргазмалари, М.Шавқиевнинг имзоси қалбакилаштирилганлиги ҳолатлари ҳам суд эътиборидан четда қолганлиги ҳақидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, мазкур шахслар 2022 йил 1 декабрда ўтказилган умумий йиғилиш қарори асосида тузилган таъсис шартномасига шахсан имзо қўйганлар ҳамда уларнинг имзолари сохталаштирилганлиги ҳақида ҳеч қандай асословчи далил мавжуд эмас. Даъвогарнинг жамият иштирокчилари жамиятнинг Нарпай тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 26 июлда 5240803-рақам билан рўйхатга олинган уставининг 17.1-бандида белгилаб қўйилган тартибда чақирилмаганлиги ва хабардор қилинмаганлиги ҳақидаги важини асосли деб бўлмайди. Чунки, 2022 йил 1 декабрдаги умумий йиғилишдан хабардор этилмаган таъсисчилар таъсис шартномасига ўз имзоларини қўйишлари мумкин эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Narpay Zamin Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Narpay Zamin Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов