← Назад
Решение #505250 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
10 005 символов
4-1805-2301/696-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 24 август
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, даъвогар вакили Н.Бахромов (ишончнома асосида), жавобгар
фермер хўжалиги раҳбари С.Ражабалиев (шахсий маълумотнома
асосида)лар иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар "ЭРГАШЕВ
НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ" фермер хўжалигининг апелляция шикоятини
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "ЭРГАШЕВ НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ" фермер хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 132 339 461 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суднинг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар "ЭРГАШЕВ
НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ фойдасига 132 339 461 сўм асосий қарз ҳамда
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига
2.646.789,22 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори асоссиз равишда қабул қилинганлигини, бу эса
ўз навбатида “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи
мутахассиси Ш.Турдиев томонидан тақдим этилган хулоса билан ўз
исботини топганлигини, бундан ташқари даъвогар томонидан тақдим
этилган 03.08.2023 йилдаги 151-сонли маълумотномада ҳам "ЭРГАШЕВ
НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ" фермер хўжалигининг 03.08.2023 йил ҳолатида
электроҳисоб дастури бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида
маълумотнома тақдим этилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво аризасини рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, мутахассис томонидан берилган
хулосани ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган.
Иш ҳужжатларига кўра, 19.03.2020 йилда даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ Касби электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида
электр энергия етказиб бериш тўғрисидаги коммунал шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан истеъмолчига электр энергиясини ажратган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
132.339.461 сўмлик электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун
тўловлар амалга оширилмаган.
Даъво аризасида шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 132.339.461 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги,
ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2022 йил 1 ноябрда
ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тузилган солиштирма далолатномасида
ўз аксини топганлигини, бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган
электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
даъвогар қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати
юборганлиги бироқ, жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги
ҳақидаги важлар келтирилган.
Биринчи инстнация суди даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш,
тасарруфидаги
энергетика
шаҳобчаларидан
фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси
шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига
риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши
кўрсатилган.
Бироқ, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи
мутахассиси томонидан 23.08.2023 йилда тузилган хулосасида "ЭРГАШЕВ
НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ" фермер хўжалиги томонидан тўловлар амалга
оширилганлигини, бироқ тўлов қилинган маблағларга даъвогар
томонидан электр энергияси етказиб берилмаганлигини, ҳозирги кунда
жавобгарнинг 38.826.540 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Бундан
кўринадики
жавобгар
"ЭРГАШЕВ
НАВРЎЗБЕК
СОБИРОВИЧ"нинг Касби ТЭТКдан қарздорлиги мавжуд эмас.
Шунингдек, даъвогар томонидан 03.08.2023 йилдаги 151-сонли
маълумотномада "ЭРГАШЕВ НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ"
фермер
хўжалигининг 03.08.2023 йил ҳолатида электроҳисоб дастури бўйича
қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессул кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати мутахассис томонидан тақдим
этилган
хулосани
инобатга
олиб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга
ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этиб, даъвогардан Республика бюджетига ишни биринчи инстанция
судида кўриш билан боғлиқ 2.646.789,2 сўм давлат божи ундиришни,
даъво аризаси учун тўланган 30.000 сўм почта ҳаражатини инобатга олиб
ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига ишни
апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган
1.323.395 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
"ЭРГАШЕВ НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ" фермер хўжалигининг апелляция
шикояти қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Республика бюджетига
ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 2.646.789,2 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар томонидан даъво аризаси учун тўланган 30.000 сўм почта
ҳаражатини инобатга олиб ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан жавобгар "ЭРГАШЕВ
НАВРЎЗБЕК СОБИРОВИЧ" фермер хўжалиги фойдасига ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 1.323.395 сўм
давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
5
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни
устидан Олий судга кассация шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик этувчи
М.Бозоров
Судьялар
Ҳ.Турсунов