← Назад
Решение #505365 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 259 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПКнинг | 222 | — | law |
Текст решения
7 547 символов
4-1701-2301/7324-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 август
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Андижон вилояти солиқ бошқармаси жавобгар MADINA 2012
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкдаги ҳисобварақалари бўйича
оператцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Ж.Умаров (ишончнома асосида)
иштирокида, Андижон шаҳар солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб,
Андижон вилояти солиқ бошқармаси (кейинги матнларда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, MADINA 2012 масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) томонидан
солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги сабабли жамиятнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд мажлисида аризачининг вакили аризани қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида шахсий кабинетига электрон шаклда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозини
билдирмади. Иш материалларида жавобгарнинг суд мажлиси ўтказилиши вақти
ва жойи белгиланган суднинг ажримини олганлигини тасдиқловчи электрон
маълумот мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра суд, ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнларда СК деб
юритилади)нинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга
мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни
электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар
ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида
тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ
ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади.
СКнинг 259-моддасига кўра, ушбу Кодекснинг 39-бобида бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, бир ой солиқ давридир.
СКнинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача
қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг
йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари тақдим этилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ
этилмайди.
ИПКнинг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисоб варақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги
аризачининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан
тасдиқланганлиги боис, суд аризани қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқорида баён этилганларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар MADINA 2012 масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми солиқ
ҳисоботларини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
MADINA 2012 масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи
барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга
сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг,
давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси
(қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов