← Назад
Решение #505621 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 182 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| бандида ФК | 212 | — | law | |
| олбуки ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 114 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
11-1603/8751-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
11-1603/8751
2023 йил 23 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ..................................,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“..................................” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
.................................. давлат корхонаси ва қўшимча жавобгар Зангиота туман
ҳокимлигига нисбатан .................................., ..................................да жойлашган
“..................................” МЧЖ номига қўшимча қурилган жами қурилиш ости ер
майдони
4120,81 кв.метр бўлган бино-иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакиллари .................................. (2023 йил
29 майдаги
9-сонли адвокатлик ордери асосида), ............................... (2023 йил 22 майдаги
4-сонли ишончнома асосида), .................................. вакили ........................... (2023
йил 17 январдаги 01/09-сонли ишончнома асосида), “..................................” АЖ
вакили
................................................
(2023
йил
17
январдаги
01-112/08-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“..................................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
.................................. давлат корхонаси ва қўшимча жавобгар Зангиота туман
ҳокимлигига нисбатан Зангиота тумани, Келес шаҳри, ..................................да
жойлашган “..................................” МЧЖ номига қўшимча қурилган жами
қурилиш ости ер майдони 4120,81 кв.метр бўлган бино-иншоотларни
давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Тошкент вилоят хўжалик судининг 2016 йил 29 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 18 апрелдаги қарори билан Тошкент вилоят хўжалик суди
томонидан 2016 йил 29 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор
қилинган ва иш янгидан мазмунан кўриб чиқиш учун Зангиота
туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 апрелдаги
ажрими билан дастлабки жавобгар .......................................................... давлат
корхонаси ҳуқуқий вориси Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент
вилоят бошқармаси билан алмаштирилган ҳамда Тошкент вилояти
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси ва унинг
Тошкент туман бўлими ҳамда Тошкент тумани ҳокимлиги низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Шунингдек, суднинг 2023 йил 14 августдаги ажрими билан
“..................................” АЖ, “............................” МЧЖ ва МЧЖ шаклидаги
“......................................” хорижий корхонаси суғурта компанияси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари даъво талабларини
қувватлашиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
.................................. вакили даъво юзасидан эътирози йўқлигини маълум
қилди.
“..................................” АЖ вакили эса “.........................................” МЧЖ ва
банкнинг Олмазор филиали ўртасида тузилган кредит шартномасига
асосан бошқа мулклар билан бир қаторда ҳозирда бекор қилинган
Тошкент вилоят хўжалик судининг қарори билан даъвогарнинг номига
расмийлаштирилган кўчмас мулк ҳам гаровга олинганлиги, кредит
шартномасининг муддати келаси йилнинг январь ойида якунига етиши,
қарздорнинг 250 000 АҚШ доллари атрофида муддати келмаган қарзи
мавжудлиги, қарздорнинг муддати ўтган кредит қарзи мавжуд эмаслиги,
тўловлар жадвал асосида тўлаб келинаётганлигини таъкидлаб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бошқа ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, суд низони мазмунан кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Аниқланишича, Республика кўчмас мулк биржасининг Тошкент
вилояти филиали томонидан ташкил қилинган биржа савдолари
натижасида 2011 йил 31 январда тузилган 52-сонли кўчмас мулк
олди-сотди шартномасига асосан даъвогар томонидан сотиб олинган
кўчмас мулкка Зангиота тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр”
давлат корхонаси томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ТО 0024109-сонли гувоҳнома берилган.
11-1603/8751
11-1603/8751
Ушбу ер майдонининг бўш турган қисми, яъни қурилиш ости ер
майдони 4120,81 кв.метр ер майдонига даъвогар рухсат берувчи
ҳужжатларсиз ишлаб чиқариш цехи, маъмурий ва маиший
бино-иншоотлар қурган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг
2016 йил 11 январдаги 10197/16-сонли хулосасида даъвогар томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотлар қурилиш ва шаҳарсозлик
нормалари талабларига жавоб бериши маълум қилинганлиги, шундай
бўлса-да, Зангиота тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат
корхонаси томонидан даъвогарнинг бино-иншоотларга кадастр
ҳужжатларини расмийлаштириш ва мулкни даъвогарнинг номига давлат
рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаати 2016 йил 25 апрелдаги
138/02-сонли хат билан рад этилганлиги важи билан даъвогар судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқни тан
олиш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 182-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш
асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан
фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу
жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга
киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш;
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонунчиликка зид
бўлмаган бошқа асослар.
ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва
қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга
ҳақли эмас.
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод
мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва
фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга
нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда
иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган
шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб
қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва
соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга
нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан
қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”
2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарорининг 12.4-бандида
ФК 212-моддаси бешинчи қисмининг мазмунига кўра, ўзбошимчалик
билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган
ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу
иморатга
нисбатан
мулк
ҳуқуқи
юқорида
келтирилган
модданинг тўртинчи қисмига асосан суд томонидан тан олиниши
мумкинлиги, шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан
мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилинганда, даъвогар қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб
қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб бериши лозимлиги,
агар даъвогар қайд этилган ҳолатларни исботлаб бера олмаса, бундай
ҳолда даъво асоссиз ҳисобланиши ва уни қаноатлантириш рад қилиниши
ҳақида тушунтириш берилган.
Гарчи, ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотлар архитектура
ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши экспертиза
хулосаси билан тасдиқланганлиги важ қилиб келтирилган бўлса-да, ушбу
қурилмаларни сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёки
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги даъвогар
томонидан далиллар билан исботланмаган.
Шунингдек, даъвогарга тегишли 4120,81 кв.метр ер майдонида
қурилган қурилмаларга ушбу ер майдонида қурилишни бошлашга рухсат
бериш ва қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги қарорлар,
шунингдек мазкур бино-иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳам
мавжуд эмас. Булардан ташқари, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш
ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин
хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш,
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш,
қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни
фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли ишлар амалга
оширилганлиги тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмади.
Даъвогар ўзининг номига давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини
сўраётган мулклари ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар бўлиб,
уларнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд
11-1603/8751
11-1603/8751
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб
бермаган, ҳолбуки ИПК 68-моддасининг биринчи қисми талабига кўра
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан даъвогар ҳам ўз
талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозим эди.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг ўзбошимчалик билан қурилган
бино-иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш талаби асоссиз бўлиб, уни
қаноатлантириш рад этилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
ИПК 114-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ва “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси талабига
кўра мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар
бўйича — мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда давлат божи
ундирилиши лозим, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилиши сўралаётган
мулкнинг қиймати аниқ эмас, шу боис номулкий тусдаги даъволар бўйича
белгиланган ставка бўйича, кичик тадбиркорлик субъекти сифатида, яъни
базавий ҳисоблаш миқдорининг (даъво тақдим этилган санасидаги) беш
баравари миқдорида тўланган давлат божи, шунингдек почта харажатини
даъвоси рад этилган даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
5-моддасида давлат божи ундириш объектлари санаб ўтилган бўлиб,
мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатининг қонунийлиги
апелляция инстанциясида кўрилган ва у бекор қилиниб, иш янгидан
кўриш учун юборилган. Шу боис суд харажатларини ундириш масаласи
ҳал этилмаган, шундан келиб чиқиб, суд ишни мазмунан кўриш
натижасига кўра, ушбу инстанция учун ҳам суд харажатлари асоссиз даъво
тақдим этган даъвогардан ундирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ рад этилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган .......................... сўм давлат божи ҳамда
5 000 сўм почта харажати “..................................” масъулияти чекланган
жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
“..................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ .............................. сўм давлат
божи республика бюджетига, 30 000 сўм почта харажати эса Тошкент
вилоят судининг депозит ҳисобварағига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
11-1603/8751
..................................