Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8304 Дата решения 23.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Халқ банки Ответчик / Подсудимый Абдурахим Ота Файз Томорқа Хизмати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1166232 Claim ID 3593154 PDF Hash fdac46e6c83d67c1... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
моддасида эса ушбу Кодекснинг 280-моддаси моддасида эса ушбу Кодекс 280 code_article
ФК 279-моддаси ФК 279 law
онуни 6-моддаси онуни 6 law
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддаси Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8304-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .............................., судья ёрдамчиси Ў.Ю.Мадрохимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “..........................” манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “......................................” МЧЖ ҳисобидан жами .................................. сўм кредит асосий ва фоиз қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили .......................... (2023 йил 9 январдаги .......................-сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “...................” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “.......................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан .........................сўм муддати келмаган асосий қарз, ......................... сўм муддати ўтган асосий қарз ва ..................... сўм кредит қарздорлигига ҳисобланган фоиз, жами .................................... сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарзи бўйича бугунги кунга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга етказиб берилганлиги тўғрисида гибрид почта хизматининг маълумоти иш ҳужжатида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 12 июлда тузилган 116-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга қишлоқ хўжалиги техникалари ва агротехник ускуналар сотиб олиш учун 60 ой муддатга, 12 ой имтиёзли давр билан, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида 1 450 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 4.2-бандида жавобгарнинг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, 4.2.1-кичик бандида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ва тўланишини таъминлаш, 4.2.2-кичик бандида эса кредитдан фақат шартномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш каби мажбуриятларни зиммасига олган. Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида 2023 йил 2 февраль ҳолатига жами кредит қарзи 1 590 702 053 сўм (шундан муддати келмаган асосий қарз 610 060 985 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзи 550 914 938 сўм, фоиз қарзи 429 726 130 сўм)ни ташкил қилган. Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаслиги, яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги оқибатида жами кредит қарзи 1 590 702 053 сўмни ташкил қилган. ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш жадвалини мунтазам бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, жавобгарни .......................... сўм муддати келмаган асосий қарз, .................... сўм муддати ўтган асосий қарз ва ......................... сўм кредит қарздорлигига ҳисобланган фоиз, жами ............................ сўм кредит қарзи мавжудлиги исботини топган, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмларини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга, даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратиш талаби ҳам қўйилган. ФКнинг 280-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, 281-моддасида эса ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2019 йил 9 апрелда тузилган гаров шартномаси асосида жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган: - 2 ПТС-6 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 001, давлат рақами 10 BA 836 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган ТТР №203192 рақамли трактор тиркама; - PON 3+1 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 0401 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган QXMG №063905 рақамли осма айланма омоч; - MOUNT-120 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 000397 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 14 мартда берилган QXMG №063917 рақамли Буровая установка; - “МС-10Х” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 0171809264 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган QXMG №063904 рақамли макка жўхори ўрувчи; - “2 ПТС-6” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 002, давлат рақами 10 BA 835 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган QXMG №203191 рақамли трактор тиркама; - “Беларусь-1221.2” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми №Д-260, двигатель №Д-260 N:164083, завод рақами Y4R122101J1101501, давлат рақами 10 EA 138 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 6 январда берилган TTR №203064 рақамли транспорт трактори; - “CHIMGAN SF-13422” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 EA 139 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 6 январда берилган TTR №203063 рақамли боғдорчилик трактори; - “Беларусь-82.1” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми №Д-243, двигатель № 034759, завод рақами Y4R900Z011111324, давлат рақами 10 EA 137 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 6 январда берилган TTR №203065 рақамли транспорт тракторлари жами 815 840 800 сўм миқдорида баҳоланиб, гаровга қўйилган. ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлаши лозимлиги белгиланган. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан барча суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “.......................” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “.....................”нинг фойдасига .................................................. фоиз қарзи) ундирилсин. Ундирув “................................” МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли қуйидаги мулкларга: - “2 ПТС-6” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 001, давлат рақами 10 BA 836 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган ТТР №203192 рақамли трактор тиркама; - “PON 3+1” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 0401 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган QXMG №063905 рақамли осма айланма омоч; - “MOUNT-120” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 000397 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 14 мартда берилган QXMG №063917 рақамли Буровая установка; - “МС-10Х” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 0171809264 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган QXMG №063904 рақамли макка жўхори ўрувчи; - “2 ПТС-6” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 002, давлат рақами 10 BA 835 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 25 февралда берилган QXMG №203191 рақамли трактор тиркама; - “Беларусь-1221.2” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми №Д-260, двигатель №Д-260 N:164083, завод рақами Y4R122101J1101501, давлат рақами 10 EA 138 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 6 январда берилган TTR №203064 рақамли транспорт трактори; - “CHIMGAN SF-13422” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 EA 139 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 6 январда берилган TTR №203063 рақамли боғдорчилик трактори; - “Беларусь-82.1” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми №Д-243, двигатель № 034759, завод рақами Y4R900Z011111324, давлат рақами 10 EA 137 бўлган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давтехназорат инспекцияси томонидан 2019 йил 6 январда берилган TTR №203065 рақамли транспорт тракторларига қаратилсин. “Abdurahim ota fayzi tomorqa xizmati” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 31 814 041,06 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “..........................”нинг фойдасига эса 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья ..................................