Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8373 Дата решения 23.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "DODOSH DAIRY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1156349 Claim ID 3611811 PDF Hash b9a219b3a84bc83f... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
кодексининг 133-моддаси кодекси 133 code_article
мажбуриятлари ИПК 221-моддаси мажбуриятлари ИПК 221 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8373-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 23 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Мадрохимов котиблигида, аризачи ОООнинг жавобгар АААнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили ННН иштирокида, ОООнинг маъмурий биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АААнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномани судга тақдим қилиб, аризани рад қилишни сўради. Жавобгар вакили ҳам аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлигини билдириб, аризани рад қилишни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 133-моддаси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг биринчи қисмига кўра тадбиркорлик субъекти бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига ушбу шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиртирмай тегишли юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирмани, раҳбар (раҳбар вазифаларини бажарувчи шахс) тўғрисидаги маълумотларни, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва унинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотларни топшириши шарт. Шунингдек мазкур органлар солиқ органига давлат реестрига киритилган ва тегишли шахсларга тааллуқли бўлган ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида бундай ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маълум қилиши шарт. ООО томонидан АААнинг маълум қилган почта манзилида (жойлашган ерида) ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишда, ААА ўзи кўрсатган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган. Шу сабабли ОООнинг қарорига асосан АААнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйилган. Жавобгарга манзилида йўқлиги боис банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида 2023 йил 28 июлда хабарнома юборилган. Бироқ жавобгар томонидан хабарнома жавобсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 595-сон қарорига кўра янги рўйхатдан ўтаётган юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилади. Бунда юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт бўлиб, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. СК 111-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. ААА томонидан белгиланган муддатда ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги бўйича асослантирувчи ҳужжатларни солиқ органига тақдим этмаган. Бироқ аризачи вакилининг судга тақдим қилган маълумотномаси ҳамда суд мажлисида берган тушунтириши билан судга ариза киритилганидан сўнг жавобгар ўзининг юридик манзили бўйича асослантирувчи ҳужжатларни солиқ органига тақдим қилган ҳолда аризада кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф этган. Суд жавобгар солиқ органига манзили бўйича асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аризада кўрсатилган камчиликларни бартараф этганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: ОООнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья С.Солиев