← Назад
Решение #506005 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 97 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 025 символов
4-10-2305/13-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ажрим қабул
қилган судья Ж.Хусаинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Абдуллаев
Кассация инстанциясида маърузач
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 22 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида,
судьялар Ф.Ражабов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“GOLDEN SILK” масъулияти чекланган жамияти вакили
Р.Қурбонов
(2023 йил 17 мартдаги 12-сонли ишончнома ва 2023 йил 17
мартдаги ордерга асосан) ва Б.Болтаев (2023 йил 22 августдаги
6-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, даъвогар “METAKIM
KIMYA SANAYI VE TIC.LTD.STI” хорижий корхонасининг
жавобгар “GOLDEN SILK” масъулияти чекланган жамиятидан
178 296
АҚШ
доллари
асосий
қарз
ва
12 835,48 АҚШ доллари жарима ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги ажрими ва Олий суд
Иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатининг
2023 йил 6 июндаги қарори устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида Олий суднинг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “METAKIM KIMYA SANAYI VE TIC.LTD.STI”
хорижий корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “GOLDEN SILK” масъулияти чекланган
жамиятидан 178 296 АҚШ доллари асосий қарз ва 12 835,48
АҚШ доллари жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан даъво
аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суднинг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан
даъвогарнинг
даъвони
таъминлаш
чораларини
қўллаш
тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб, ушбу низо
юзасидан суд ҳужжати қабул қилиниб, қонуний кучга киргунга
қадар жавобгарнинг барча банклардаги, жумладан АИТБ “Ипак
йўли” Наманган филиалидаги (х/р: 2020 8840 9045 7532 3004)
ҳисоб рақамларидаги 191 131,48 АҚШ доллари миқдоридаги
пул маблағлари (бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга
тўловлар, иш ҳақи ва солиқ тўловлар бундан мустасно) хатлаб
қўйилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2023 йил 31 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг даъвони
таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш
тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023
йил
6 июндаги қарори билан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги ажрими
ўзгаришсиз,
апелляция
шикояти
қаноатлантирмасдан
қолдирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати томонидан 2023 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори
қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
178 296 АҚШ доллари асосий қарз ва 1 782,96 АҚШ доллари
жарима ва суд харажатлари ундириш белгиланган.
Жавобгар томонидан Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги
ажрими ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 июндаги қарори устидан кассация
шикояти берилиб, унда даъвогар томонидан аризада даъвони
таъминлаш
чорасини
кўриш
асоси
кўрсатилмаганлиги,
жавобгарнинг
илтимосномасини
рад
қилиш
асоси
кўрсатилмаганлиги,
биринчи
инстанция
суди
даъвони
таъминлаш чорасини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги
илтимосномани кўришда жавобгарни суд мажлиси ҳақида
хабардор қилмаганлигини билдириб, суд ажрими ва қарорини
бекор қилиш ҳамда даъвони таъминлаш чорасини ўзгартириш
сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари
кассация шикоятида кўрсатилган важларни қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар вакили иштирок этмади. Даъвогар
вакили номидан судлов ҳайъатига ариза келиб тушган бўлиб,
унда суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов
ҳайъати
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, биринчи инстанция суди 2023 йил 8
февралдаги ажрими билан жавобгарнинг кўчмас мулклари
таснифи, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова
қилинмаганлиги сабабли аризани қисман қаноатлантиришни,
ушбу низо юзасидан суд ҳужжати қабул қилиниб, қонуний
кучга киргунига қадар жавобгарнинг барча банклардаги,
жумладан АИТБ “Ипак йўли” Наманган филиалида ҳисобрақамларидаги 191 131,48 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини (бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга
тўловлар, иш ҳақи ва солиқ тўловлари бундан мустасно) хатлаб
қўйишни лозим топган.
Жавобгар даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси
билан алмаштириш тўғрисидаги аризада жавобгар билан АИТБ
“Ипак йўли” Наманган филиали ўртасида кредит шартномаси
тузилганлиги ва унга кўра тўловлар амалга оширилиши
лозимлиги, кредит мажбуриятлари бажарилмай қолиши
кредитни муддатидан олдин ундириб олишга асос бўлиши, суд
томонидан даъвони таъминлаш чораси кўрилгани сабабли
жавобгар фаолиятини юрита олмаётганлиги, жавобгар суд
ҳужжатининг ижросини таъминлаш учун етарли мол-мулкка
эга эканлиги (бу мулкнинг таснифи кредит шартномасига
илова қилинганлиги), шунингдек жамият таъсисчиси Юсупов
Боходир Абдусаламовичнинг Наманган вилояти, Наманган
тумани, Катта Тошбулоқ МФЙ, Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги
боғ мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, ушбу мулкни
реализация
қилиш
орқали
суд
ҳужжатининг
ижроси
таъминланиши мумкинлиги кўрсатилиб, даъвони таъминлаш
чорасини алмаштириб, жавобгарга тегишли мол-мулк (таснифи
кредит
шартномасида
келтирилган)
ёки
жавобгарнинг
таъсисчисига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган объектни хатлаш
сўралган.
ИПК 97-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
кўра, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан
алмаштиришга йўл қўйилади.
Даъвони
таъминлаш
чорасини
алмаштириш
ишни
кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг
илтимосномасига кўра амалга оширилиши мумкин.
Биринчи инстанция суди даъвони таъминлашнинг бир
турини бошқаси билан алмаштириш учун асослар мавжуд эмас
деб топиб, илтимосномани рад этишни лозим топган.
Мазкур ҳолатда АИТБ “Ипак йўли” Наманган филиали ва
жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасида таснифи
келтирилган мол-мулкларни, гарчи кредит шартномасида
гаровга қўйишга келишилган бўлса-да, уларни гаровга
қўйилмаганлиги жавобгар томонидан исботланмаганлиги,
жавобгарнинг аризаси унинг таъсисчисига мулк ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган объектни даъвони таъминлаш
сифатида хатлаш учун асос мавжуд эмаслиги, қолаверса,
“Масъулияти
чекланган
ҳамда
қўшимча
масъулиятли
жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3моддасининг биринчи қисмида бир ёки бир неча шахс
томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали)
таъсис
ҳужжатлари
билан
белгиланган
миқдорларда
улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган
жамият деб ҳисобланиши, масъулияти чекланган жамиятнинг
иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар
бўлмаслиги ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун
ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар
бўлишидан келиб чиқиб, апелляция инстанция суди ҳам суд
ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга
келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси суди
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига
мувофиқ асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилинган, шу
сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас.
Жавобгарнинг
кассация
шикоятидаги
даъвони
таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш
тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда ишда иштирок этувчи
шахслар суд мажлиси ҳақида хабардор этилмаганлиги билан
боғлиқ важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки ишдаги
ҳужжатларга кўра суд мажлиси жавобгар вакили иштирокида
ўтказилган, даъвогар вакили суд мажлиси куни ҳақида
хабардор бўлганлигини судга маълум қилиб, илтимоснома ва
фикрнома тақдим этган.
Шунингдек, жавобгарнинг кассация шикоятидаги қолган
важлари даъвони таъминлаш чораси асоссиз кўрилганлиги
билан боғлиқ, шу сабабли судлов ҳайъати ушбу важларга
даъвони
таъминлашнинг
бир
турини
бошқаси
билан
алмаштириш тўғрисидаги ажрим устидан берилган кассация
шикояти доирасида баҳо берилиши мақсадга мувофиқ эмас деб
ҳисоблайди.
Мазкур ҳолатда суд хужжатларини бекор қилиш бўйича
асослар мавжуд эмас бўлиб, суд томонидан асосли тўхтамга
келинган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ажрим ва қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни,
ИПКнинг
118-моддасига
асосан
кассация
шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан
тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Жавобгар
“GOLDEN
SILK”
масъулияти
чекланган
жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023
йил 31 мартдаги ажрими ва Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6
июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Раислик қилувчи
Р.Сагатов
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
Б.Исрайлов