← Назад
Решение #506007 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 369 символов
4-1001-2309/6415-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Азляров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Усманов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 22 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида,
судьялар Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“Tosh Qarsh Baraka” ХК вакили И.Хидиров (2023 йил 22
августдаги
69-сонли ордерга асосан) ва Ғ.Абдураимов (директори),
“Mediolayf”
маъсулияти
чекланган
жамияти
вакили
А.Меликбабаев
(2022
йил
4 январдаги 001-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида.
даъвогар “Tosh Qarsh Baraka” ХКнинг жавобгарлар “Mediolayf”
маъсулияти чекланган жамияти ва “AB FORM SISTEM”
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда
848.700.000 сўм ижара тўлови қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича
қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 31 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24
майдаги қарори устидан жавобгар “Mediolayf” маъсулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Tosh Qarsh Baraka” ХК (ижарага берувчи, бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Mediolayf” маъсулияти
чекланган жамияти (ижарачи, бундан буён матнда 1-жавобгар
деб юритилади) ўртасида нотурар жой биносини ижарага
бериш
тўғрисида
2020
йил
1
январда
5-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра ижарага берувчи
ижарага олувчига ўзига тегишли Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, Буткин кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган 410 кв.м.
майдонга эга бўлган нотурар жойни (бундан буён матнда
нотурар жой деб юритилади) ижарага бериш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.1.1-бандида ижара муддати 2020 йил 1
январдан 2020 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида бир ойлик ижара ҳақи ҚҚСсиз
36.900.000 сўмни ташкил этиши, 8.1 бандида шартномага
киритилаётган ўзгартишлар ёзма шаклда ва тарафларнинг
ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина
ҳақиқий ҳисобланиши қайд этилган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 31 декабрдан кейин ижара
шартномаси муддати узайтирилмаган.
Бироқ, 1-жавобгар ижарага берилган нотурар жойни
бўшатмасдан ва ижара ҳақини тўламасдан фойдаланиб
келганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб,
унда
2020
йил
1
январда
тузилган
5-сонли ижара шартномасини бекор қилиш, 1-жавобгарни
нотурар жойдан мажбурий тартибда чиқариш ва ундан ижара
ҳақини ундиришни сўраган.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1001-2009/11377-сонли иш бўйича 2020 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар ва 1-жавобгар ўртасида тузилган
ижара шартномасини бекор қилиш, 1-жавобгарни нотурар
жойдан чиқариш ва унинг ҳисобидан 110.700.000 сўм
қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори юқори инстанция судлари
томонидан ўзгаришсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат
қилиб,
1-жавобгар ва “AB FORM SISTEM” маъсулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан солидар тартибда 848.700.000 сўм ижара тўлови
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31
мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби
қисман қаноатлантирилиб, 1-жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 416.612.903 сўм асосий қарз ва суд харажатлари
ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори билан 1жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилиб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан 1-жавобгар томонидан
кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни
бекор қилиш, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб
шикоятда,
тарафлар
ўртасида
ижара
шартномаси
кўзбўямачилик учун, яъни даъвогар ва жавобгар раҳбари
ўртасидаги ўзаро қарз муносабатлари юзасидан қарзни
қайтариш тўғрисидаги битимни ниқоблаш учун тузилганлиги,
нотурар жой аслида жавобгарнинг ҳуқуқий эгалигида
бўлганлиги, икки нафар жисмоний шахслар ўртасида вужудга
келган қарздорликни қоплаш учун даъвогарнинг банкдаги
ҳисоб
рақамига
1-жавобгардан
пул
кўчириш
орқали
қарздорликни сўндириш зарурияти мавжуд бўлганлиги,
даъвогар раҳбари жавобгар раҳбарини алдаб, унинг ишончига
кириб нотурар жойни фирибгарлик йўли билан эгаллаб
олганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 168-моддасининг тўртинчи қисми билан жиноят иши
қўзғатилганлиги ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб
борилаётганлиги, суднинг 2020 йил 5 октябрдаги ҳал қилув
қарори чиқарилгандан сўнг 1-жавобгар ўз ихтиёри билан
нотурар жойдан чиқиб кетганлиги, 1-жавобгар 2020 йил 1
сентябрдан
2021
йил
9 августга қадар бўлган даврда нотурар жойдан фойдаланиб
келганлигини
тасдиқловчи
далил
мавжуд
эмаслиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятида кўрсатилган важларни қувватлаб, жавобгарнинг
даъвогар олдида ҳеч қандай қарзи мавжуд эмаслиги, барча
тўловлар тўлаб бўлинганлиги, корхонанинг собиқ раҳбари
томонидан ҳужжатларга имзо қўйиб берганлиги сабабли
даъвогар томонидан судга даъволар киритиб, асоссиз
қарздорликлар
ундириб
олинаётганлигини
билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили
жавобгарнинг
кассация
шикоятига
эътироз
билдириб,
қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси
асосида келиб чиққанлиги, қарздорлик тегишли далиллар
билан тасдиқланганлиги сабабли ундирилганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган 2-жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни 2-жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида ижара шартномаси
муддати
2020 йил 31 декабрдан кейин узайтирилмаган бўлса-да, 1жавобгар ижарага берилган нотурар жойни бўшатмасдан ва
ижара ҳақини тўламасдан фойдаланиб келган.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан биринчи инстанция судининг 4-1001-2009/11377сонли
иш
бўйича
2020 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарорида асосан тарафлар
ўртасида тузилган 2020 йил 1 январдаги 5-сонли ижара
шартномаси бекор қилиниб, 1-жавобгарни нотурар жойдан
чиқариш ва унинг ҳисобидан даъвогар фойдасига 110.700.000
сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат
қилиб,
1-жавобгар 2020 йил 1 сентябрдан то 2022 йил 1 январга қадар,
2-жавобгар эса 2022 йил 1 январдан 8 августга қадар бўлган
даврда нотурар жойдан ноқонуний фойдаланилгани учун жами
848.700.000 сўм ижара ҳақи қарздорлигини солидар тартибда
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик судининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 234-сонли Пленум қарори 9-бандида,
ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи
ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом
эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун
ижара ҳақини тўлашга мажбурлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
5
1 январга қадар фойдаланганлигини тасдиқловчи далиллар
даъвогар томонидан судга тақдим этилмаганлиги, муқаддам
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 5
октябрдаги 4-1001-2009/11377-сонли ҳал қилув қарори билан 1жавобгар ҳисобидан 2020 йилнинг июнь, июль ва август ойлари
учун ижара тўловидан қарздорлик ундирилганлиги, шунингдек
1-жавобгар томонидан 2021 йил 9 августда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясида 4-1001-2122/3181-сонли
иқтисодий ишни кўриш жараёнида ҳам бинодан фойдаланиб
келганлиги
билдирилганлигини
инобатга
олиб,
ижара
тўловларини
2020
йил
1
сентябрдан
2022
йил
1 январгача эмас, балки 2021 йил 9 августга қадар бўлган давр
учун ҳисоблаб, ушбу давр учун 1-жавобгар ҳисобидан
416.612.903 сўм ундириш, шунингдек даъвогар билан 2жавобгар ўртасида ижара шартномаси мавжуд эмаслигидан
келиб чиқиб, даъво талабининг 2-жавобгар ҳисобидан ижара
тўловини солидар тартибда ундириш қисмини асоссиз деб,
ушбу 2-жавобгарга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция
судининг ушбу тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция ва
апелляция
инстанцияси
суди
даъвони
қаноатлантириш
тўғрисида қонуний қарор қабул қилиб, шикоятда келтирилган
важлар даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш учун
асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилганлиги,
ўзаро ижара муносабатига киришганлиги ва жавобгар
даъвогарга тегишли нотурар жойдан ижара асосида амалда
фойдаланиб келганлиги ишдаги ҳужжатлар ва тарафлар билан
боғлиқ суд ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги сабабли
жавобгарнинг ижара шартномаси кўзбўямачилик учун, хусусан
даъвогар ва жавобгар раҳбари ўртасидаги ўзаро қарз
муносабатлари юзасидан қарзни қайтариш тўғрисидаги
битимни ниқоблаш учун тузилганлиги тўғрисидаги важлар
билан келишиб бўлмайди.
ИПК
302-моддасининг
биринчи
қисмида
биринчи
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
6
қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ҳал қилув қарори
ва
қарорни
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига
асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар
томонидан тўланган почта харажати ва давлат божини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Жавобгар “Mediolayf” маъсулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент туманлараро
иқтисодий
судининг
2023 йил 31 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24
майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов