← Назад
Решение #506013 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 191 символов
4-1001-2309/6414-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Азляров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Усманов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 22 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида,
судьялар Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“Tosh Qarsh Baraka” ХК вакили И.Хидиров (2023 йил 22
августдаги
70-сонли ордерга асосан) ва Ғ.Абдураимов (директори), “Denta
Layn” маъсулияти чекланган жамияти вакили А.Меликбабаев
(2022
йил
1 ноябрдаги 2/11-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида.
даъвогар “Tosh Qarsh Baraka” ХКнинг жавобгар “Denta Layn”
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 110.500.000 сўм
асосий қарз ва 30.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
31 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5
июндаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида Олий суднинг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Tosh Qarsh Baraka” ХК (ижарага берувчи, бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Denta Layn” маъсулияти
чекланган жамияти (ижарачи, бундан буён матнда 1-жавобгар
деб юритилади) ўртасида нотурар жой биносини ижарага
бериш
тўғрисида
2020
йил
1
январда
4-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра ижарага берувчи
ижарага олувчига ўзига тегишли Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, М.Риёзий кўчаси, 9-А уй манзилида жойлашган, 1290
кв.м. майдонга эга бўлган нотурар жойни (бундан буён матнда
нотурар жой деб юритилади) ижарага бериш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.1.1-бандида ижара муддати 2020 йил 1
январдан 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида бир ойлик ижара ҳақи ҚҚСсиз
8.500.000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Даъвогарнинг 2021 йил 15 январда жавобгарга йўллаган 1сонли хатига асосан жавобгар томонидан ижара ҳақи учун
ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги сабабли ижара
муддати тугагач, ижара ҳақи учун ортиқча тўланган сумма
ҳисобига ижара муддати 2021 йил 24 июнга қадар
узайтирилган.
Кейинчалик, ижара муддати тугаган бўлса-да, жавобгар
томонидан ижарага берилган объект бўшатилмаганлиги ва
2021
йил
1
июлдан
2022 йил 8 августга қадар 13 ой учун ижара ҳақи тўланиши
лозимлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 110.500.000 сўм асосий
қарз ва 30.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31
мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
110.500.000 сўм асосий қарз ва 18.000.000 сўм пеня
ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори билан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги ҳал
қилув
қарори
ўзгаришсиз,
апелляция
шикояти
эса
қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув
қарори ва қарорни бекор қилиш ва даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш сўралган. Бунга асос қилиб
шикоятда,
тарафлар
ўртасида
ижара
шартномаси
кўзбўямачилик учун, яъни даъвогар ва жавобгар раҳбари
ўртасидаги ўзаро қарз муносабатлари юзасидан қарзни
қайтариш тўғрисидаги битимни ниқоблаш учун тузилганлиги,
раҳбарлар ўртасида вужудга келган қарздорликни қоплаш учун
даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамига жавобгардан пул
кўчириш орқали қарздорликни сўндириш зарурияти мавжуд
бўлганлиги, нотурар жойни жавобгар раҳбари ўзининг мулкига
даъвогар раҳбари томонидан бўлаган жиноий тажовузлар
туфайли унга топширмай келганлиги, омборхона ҳудуди
даъвогар
томонидан
2022
йил
8 авгстда фуқаро Мухамед-Алиев Даврон Алиакбаровичга олди
сотди шартномасига асосан сотилганлиги, суд эса мулкнинг
бугунги кундаги қонуний эгасини ишга жалб қилмасдан қарор
қабул қилганлиги, даъвогар раҳбари жавобгар раҳбарини алдаб,
унинг ишончига кириб нотурар жойни фирибгарлик йўли билан
эгаллаб олганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодекси 168-моддасининг тўртинчи қисми билан
жиноят иши қўзғатилганлиги ва дастлабки тергов ҳаракатлари
олиб борилаётганлиги, жавобгар 2021 йил 9 августга қадар
бўлган даврда нотурар жойдан фойдаланиб келганлигини
тасдиқловчи далил мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судлов
ҳайъатига илтимоснома киритиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари
олиб борилаётганлиги сабабли кассация инстанциясида иш
юритишни тўхтатиб туришни сўради, шу билан бирга кассация
шикоятида кўрсатилган важларни қувватлаб, жавобгарнинг
даъвогар олдида ҳеч қандай қарзи мавжуд эмаслиги, барча
тўловлар тўлаб бўлинганлиги, корхонанинг собиқ раҳбари
томонидан ҳужжатларга имзо қўйиб берганлиги сабабли
даъвогар
томонидан
судга
даъволар
киритиб,
асоссиз
қарздорликлар ундириб олинаётганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жиноят
ишининг ушбу иқтисодий ишга алоқаси мавжуд эмаслиги ҳамда
жиноят иши бўйича шу кунга қадар бир неча марта жиноят
ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарорлар қабул
қилинганлиги, агар жиноят иши доирасида янги фактлар
аниқланса, бу янги очилган ҳолатлар сифатида қайта кўрилиши
мумкинлигинини билдириб, кассация инстанциясида иш
юритишни тўхтатиб туришга асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
илтимосномани рад қилишни сўради, шу билан бирга
жавобгарнинг
кассация
шикоятига
эътироз
билдириб,
қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси
асосида келиб чиққанлиги, қарздорлик тегишли далиллар
билан тасдиқланганлиги сабабли ундирилганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
жавобгар
вакилининг
илтимосномасини
рад
қилишни,
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг
“а” банди билан қўзғатилган жиноят иши 1-жавобгар
таъсисчиси Хасанов Илхом Абдуалимовичнинг аризасига
асосан унинг даъвогар раҳбари Абдураимов Ғуломжон
Хасанович билан ўрталаридаги қарз ва олди-сотди шартномаси
ва мулкни лизинг асосида бегоналаштирилиши билан боғлиқ
ҳолатларга алоқадор бўлиб, иш ҳужжатларида жиноят ишининг
даъво асоси бўлган ижара шартномаси билан алоқадорлигини
тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Қолаверса, кассация инстанцияси суди қуйи судлар
қарорларининг қонунийлигига баҳо беради, ушбу низо қуйи
судларда кўрилиши жараёнида ижара шартномасига жиноят
иши доирасида ҳуқуқий баҳо берилишига оид маълумотлар
келтирилмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг жиноят ишини
асос қилиб, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
илтимосномасини рад қилишни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 2021 йил 15 январда
жавобгарга хат юборилиб, ижара муддати 2021 йил 24 июнга
қадар узайтирилганлиги маълум қилинган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 24 июндан кейин ижара
шартномаси муддати узайтирилмаган.
Шундай бўлсада, жавобгар ижарага берилган бинони
бўшатмасдан ҳамда ижара ҳақини тўламасдан фойдаланиб
келган.
Шу боис даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига
жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан биринчи инстанция судининг 4-1001-2229/14081сонли
иш
бўйича
2020 йил 10 июндаги ҳал қилув қарорида жавобгарни нотурар
жойдан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган.
Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар 2021 йил 1 июлдан то 2022 йил 8 августга қадар
бўлган даврда нотурар жойдан ноқонуний фойдаланилгани
учун 110.500.000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик судининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 234-сонли Пленум қарори 9-бандида,
ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи
ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом
эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун
ижара ҳақини тўлашга мажбурлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг бинодан 2023 йил
16 февралга қадар фойдаланиб келганлиги Мажбурий ижро
бюроси Яшнобод туман бўлимининг 10112211341001-сонли
ижро иши доирасида жавобгарни 1290 кв.мдан иборат бўлган
нотурар жой биносидан мажбурий тартибда чиқариш юзасидан
2023 йил 16 февралда расмийлаштирилган далолатномаси
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг бинодан
ноқонуний фойдаланганлик учун 2021 йил 1 июлдан 2022 йил
8 августгача бўлган давр учун жавобгар ҳисобидан 110.500.000
сўм ижара ҳақини ундириш талабини асосли деб ундириш,
даъвонинг пеня ундириш қисмини эса жавобгар томонидан
мажбурият
бажарилиш
даражасини
ҳамда
кредитор
манфаатларини инобатга олиб, 18.000.000 сўмгача камайтириб
ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция
судининг ушбу тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция ва
апелляция
инстанцияси
суди
даъвони
қаноатлантириш
тўғрисида қонуний қарор қабул қилиб, шикоятда келтирилган
важлар даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш учун
асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилганлиги,
ўзаро ижара муносабатига киришганлиги ва жавобгар
даъвогарга тегишли нотурар жойдан ижара асосида амалда
фойдаланиб келганлиги ишдаги ҳужжатлар ва тарафлар билан
боғлиқ суд ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги сабабли
жавобгарнинг ижара шартномаси кўзбўямачилик учун, хусусан
даъвогар ва жавобгар раҳбари ўртасидаги ўзаро қарз
муносабатлари юзасидан қарзни қайтариш тўғрисидаги
битимни ниқоблаш учун тузилганлиги тўғрисидаги важлар
билан келишиб бўлмайди.
Шунингдек, нотурар жой 2022 йил 8 авгстда фуқаро
Мухамед-Алиев Давронга олди-сотди шартномаси билан
сотганлиги, бироқ суд мулкнинг қонуний эгасини ишга жалб
қилмасдан қарор қабул қилганлигини процессуал ҳуқуқ
нормасининг бузилиши деб ҳисоблаш учун асос мавжуд эмас.
Чунки, мазкур низо даъвогар томонидан мулкни 2022 йил 8
августда реализация қилгунга қадар бўлган давр бўйича келиб
чиққан бўлиб, ушбу иш бўйича суд қарорлари фуқаронинг ҳуқуқ
ва манфаатига дахл қилмайди.
ИПК
302-моддасининг
биринчи
қисмида
биринчи
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг
илтимосномасини рад қилишни, ҳал қилув қарори ва қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни,
ИПКнинг
118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат
қилишда жавобгар томонидан тўланган почта харажати ва
давлат божини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Жавобгар “Denta Layn” маъсулияти чекланган жамияти
вакилининг кассация инстанциясида иш юритишни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги илтимосномаси рад этилсин.
Жавобгар
“Denta
Layn”
маъсулияти
чекланган
жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов