Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-1803/8251 Дата решения 22.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Иншоат монтаж хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Маржан инвенсмент гроуп масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1157675 Claim ID 3465335 PDF Hash 8f122f48936255a3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 102-моддаси тисодий процессуал кодекси 102 code_article
тисодий процессуал кодекси 102-моддаси тисодий процессуал кодекси 102 code_article
бандида ИПК 102-моддаси бандида ИПК 102 law
ИПКнинг 277-моддаси ИПКнинг 277 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 796 символов
4-1701-1802/8251-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Қурбонова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ш.Мирзаев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 22 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудов раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “INSHOAT MONTAJ” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ғазиев (директор) ва Х.Кукиев (2023 йил 7 январдаги 01/2-сонли ишончномага асосан), “МАRJAN INVESTMENT GROUP” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона вакили У.Каримов (2023 йил 15 майдаги 57-сонли ишончнома ва 2023 йил 16 майдаги 0004332-сонли ордер асосида) ва Қ.Қурбонов (2023 йил 11 майдаги 54-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “INSHOAT MONTAJ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “МАRJAN INVESTMENT GROUP” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан 2016 йил 26 сентябрдаги 7-сонли пудрат шартномаси ва қўшимча келишувга асосан 661 376 102 сўм асосий қарз ва 232 804 387 сўм пеня ҳамда 2018 йил 4 январдаги 2-сонли пудрат шартномаси бўйича 1 745 833 388 сўм асосий қарз ва 298 537 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ва 2023 йил 6 июлдаги ажримлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятлари асосида Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода Андижон вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Marjan Investment Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида Андижон шаҳар ҳокимлиги иштирокида 2016 йил 17 августда олди- сотди шартномаси ва 2017 йил 19 декабрда қўшимча келишув тузилиб, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси 73-уйда жойлашган собиқ “Бобур” ОАЖнинг КОФ-1 биноси 1/6-қисмининг 2-қисми маъмурий бинолари (бундан буён матнда объект деб юритилади) инвестиция киритиш мажбурияти билан ноль қийматда жавобгарга топширилган. Мазкур инвестиция мажбуриятларини бажариш мақсадида, жавобгар ва “Inshoat montaj” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2016 йил 26 сентябрда ўртасида умумий суммаси 1 000 000 000 сўм бўлган 7-сонли пудрат шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида 2016 йил 4 ноябрда Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган собиқ “Бобур” очиқ акциядорлик жамияти Андижон ип-газлама ишлаб чиқариш корхонаси умумий майдони 8 951 кв.м. КОФ 1 биноси 1/6 3 қисми (вентиляция биноси ва темир бетон бострима) ва маъмурий бино (3 қаватли) ҳамда умумий майдони 13 132 кв.м. КОФ 1 биноси 1/6 2 қисми ва маъмурий бино (3 қаватли)ни реконструкция қилиш учун қурилиш объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилган. Шартноманинг 3.1-бандида пудратчи томонидан бажариладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни, шу жумладан қўшилган қиймат солиғи билан материаллар, жиҳозлар, иш харажатларини қийматини ўз ичига олган ҳолда 4 000 000 000 сўмни ташкил этиши, 4-бандида пудратчи барча ишларни объектни лойиҳа-смета ҳужжжатларига мувофиқ бажариш, аниқланган нуқсонлар бўйича буюртмачини хабардор қилиш ва объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида топшириши белгиланган. 2016 йил 26 сентябрдаги 7-сонли пудрат шартномаси ва 2017 йил 1 августдаги қўшимча келишув бино-иншоотларнинг том қисмини қурилиштаъмирлаш учун тузилган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар белгиланган тартибда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилмаганлиги ҳамда бажарилган ишларнинг қиймати баҳоланмаганлиги натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2016 йил 26 сентябрдаги 7-сонли пудрат шартномаси бўйича 661 376 102 сўм асосий қарз ва 232 804 387 сўм пеня ҳамда 2018 йил 4 январдаги 2-сонли пудрат шартномаси бўйича 1 745 833 388 сўм асосий қарз ва 298 537 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Наманган вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 3 мартдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган, даъво талабларини қисман қаноатлантириш, даъвогар фойдасига жавобгардан 276 376 099 сўм асосий қарз ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Олий суднинг 2020 йил 28 декабрдаги ажрими билан жавобгарнинг назорат шикояти бўйича назорат ишини юритиш тугатилган. Олий суднинг 2021 йил 16 мартдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 3 мартдаги қарори бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 276 376 099 сўм асосий қарз ва 50 000 000 сўм пеня ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган, даъвогар фойдасига жавобгардан 1 745 833 388 сўм асосий қарз (бажарилган ишлар қиймати) ундирилган. Олий судининг 2022 йил 16 декабрдаги қарори билан кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан иш бўйича қўшимча экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш “Қурилиш иншоот 2018” МЧЖга юклатилган. Иқтисодий иш бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тўхтатилган. Судга “Қурилиш иншоот 2018” МЧЖ хат билан мурпожаат қилиб, жамият ҳозирги кунда фаолият юритмаётганлиги сабабли назорат ўлчови ишларини ўтказа олмаслиги маълум қилинган. Шунга кўра Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 июлдаги ажрими билан иш бўйича қўшимча экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш “Норма қурилиш консалтинг” МЧЖга юклатилган. Иқтисодий иш бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тўхтатилган. Суднинг 2023 йил 1 июндаги ва 6 июлдаги ажримлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ажримларни бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 102-моддасининг 1-бандига асосан экспертиза тайинланганда суд иш юритишни тўхтатиш шарт бўлиб ҳисобланмаслиги, назорат ўлчовини ўтказиш учун номзодни даъвогар тақдим этганлиги, муқаддам “Қурилиш иншоот 2018” МЧЖ мутахассислари томонидан ўтказилган назорат ўлчови даъвогарнинг манфаатига мос ҳолда ўтказилганлиги ва жавобгарнинг манфаатига зарар келтирувчи маълумотлар акс эттирилганлиги, судга нотўғри ҳисоб-китоб тақдим этганлиги, апелляция инстанцияси томонидан низоли ҳисобланган 2018 йил 4 январдаги 2-сонли шартномани тузилган деб баҳоланиши мазкур иш бўйича фикри мавжудлигини англатиши, жавобгар 2016 йил 26 сентябрдаги 7-сонли пудрат шартномаси юзасидан бажарилган ишларни қайта назорат ўлчовини тайинлашни сўраган бўлса-да, жавобгарнинг илтимосномаси асосида экспертиза тайинланганлиги, дастлабки назорат ўлчови хулосасида даъвогар томонидан бажарилган ишлар қўшиб ёзилганлиги аниқланганлиги, апелляция инстанцияси кассация инстанцияси судининг даъвогарга берилган қурилиш материаллари ва уларни объектда сарфланишига оид ҳужжатларга, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисидаги кўсатмалари нотўғри талқин қилиб, назорат ўлчови ўтказиш тўғрисида асоссиз тўхтамга келганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятларида кўрсатилган важларни қувватлаб, апелляция инстанцияси кассация инстанцияси судининг даъвогарга жавобгар берган қурилиш материаллари ва уларни объектда сарфланишига оид ҳужжатларга, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисидаги кўсатмаларини нотўғри талқин қилиб, назорат ўлчови ўтказиш тўғрисида нотўғри тўхтамга келганлиги, суд ишлар ҳажми ва ҳисобварақфактураларнинг расмийлаштирилишига ҳуқуқий баҳо бермасдан, назорат ўлчови тайинлаб, даъвогарнинг таклифи бўйича уни муқаддам назорат ўлчови ўтказган ташкилотларга юклатганлиги, муқаддам берилган хулосалар даъвогар манфаатида тайёрланганлиги, судга нотўғри ҳисоб-китоб тақдим этганлигини билдириб, шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятида келтирилган важлар экспертиза тайинлашга норозилик билдириш билан боғлиқ эканлиги, иш юритишни тўхтатиш қисмидан норозилик важлари келтирилмаганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятларида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятларни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан иш бўйича қўшимча экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш “Қурилиш иншоот 2018” МЧЖга юклатилган. Иқтисодий иш бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тўхтатилган. Судга “Қурилиш иншоот 2018” МЧЖ хат билан мурпожаат қилиб, жамият ҳозирги кунда фаолият юритмаётганлиги сабабли назорат ўлчови ишларини ўтказа олмаслиги маълум қилинган. Шунга кўра Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 июлдаги ажрими билан иш бўйича қўшимча экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш “Норма қурилиш консалтинг” МЧЖга юклатилган. Иқтисодий иш бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 102-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида суд томонидан экспертиза тайинланганда, суд иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги, 103-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида иш юритиш суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар тўхтатиб турилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарорининг 9-бандида ИПК 102-моддасининг 1-бандига мувофиқ экспертиза тайинланган ҳолларда иқтисодий суд иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақлилиги, бу ҳақда алоҳида чиқарилган ажримда ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримда кўрсатилиши мумкинлиги кўрсатилган. Ушбу банднинг 3-хатбошисига кўра, агар экспертизанинг ўтказилиши ИПКда ишни кўриш учун белгиланган процессуал муддатнинг бузилишига олиб келмаса, суд иш юритишни тўхтатмасдан экспертиза тайинлаш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли. ИПКнинг 277-моддасига кўра апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади. Алоҳида ҳолларда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, апелляция инстанция суди назорат ўлчови ўтказишни белгилаганида, ИПКда кўрсатилган шикоятни кўриш муддатларини бузилишига олиб келмаслик мақсадида иш юритишни тўхтатган. Шундан келиб чиқиб, апелляция инстанция суди асосли тўхтамга келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ асослантирилган ажримлар қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Жавобгарнинг кассация шикоятидаги даъвогар кўрсатган ташкилотга назорат ўлчови тайинланганлиги, муқаддам ушбу ташкилотлар томонидан экспертиза ўтказилиб, асоссиз хулоса қилинганлиги, апелляция инстанцияси суди назорат ўлчови ўтказиш тўғрисида нотўғри тўхтамга келганлиги тўғрисидаги ва бошқа важлари экспертиза тайинлаш қисмига оид бўлганлиги сабабли судлов ҳайъати ушбу важлар билан келишмайди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ҳақли. 6 Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати суд ажримларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикоятлари билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш учун 82 500 сўм ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “Marjan Investment Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг кассация шикоятлари қаноатлантирмасдан, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ва 2023 йил 6 июлдаги ажримлари ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “Marjan Investment Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов