Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2301/259 Дата решения 22.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оқолтин туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Сирдарё зиё капитал фермер хўжалиги
Source ID 1157758 Claim ID 3563032 PDF Hash f2ae315d16a010a5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 927 символов
4-1204-2301/259-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Сангиров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Сувонқулов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 22 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, жавобгарнинг вакиллари Ж.Сулейманов (раҳбар), М.Сулейманов (2023 йил 26 июлдаги 11-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Оқолтин туман ҳокимлигининг жавобгар “Сирдарё зиё капитал” фермер хўжалигига нисбатан 2019 йил 15 ноябрда тузилган 99-сонли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги қарори устидан “Сирдарё зиё капитал” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатлари ва даъво аризасига кўра, Оқолтин туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг 2019 йил 28 февралдаги 483-сонли қарори билан “Сирдарё зиё капитал” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ташкил этилган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 15 ноябрда 99-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ жавобгарга 81,2 га (шундан 77,8 га суғориладиган экин ери) ер майдонлари 49 йил муддатга пахтачилик ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун ижарага берилган. Ер ижара шартномаси 15-бандининг еттинчи ва ўнинчи хатбошисига кўра ижарага олувчи ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнида ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва бошқа мажбуриятларни олган. Бироқ, жавобгар пахта хом-ашёси топшириш мажуриятини 2020 йилда 34,1 фоизга, 2021 йилда 55,4 фоизга ва 2022 йилда 27,7 фоизга бажарган бўлса, ғалла топшириш мажуриятини 2020 йилда 77,2 фоизга, 2021 йилда 89,0 фоизга ва 2022 йилда 59,2 фоизга бажарган. Бундан ташқари, жавобгар солиқларни ҳам белгиланган муддатда тўламасдан келган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 15 ноябрда тузилган 99-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими билан Оқолтин тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг талабини рад қилишни сўраган. Жавобгарнинг вакиллари кассация шикоятидаги важларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси 15-бандининг еттинчи ва ўнинчи хатбошисига кўра ижарага олувчи ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнида ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва бошқа мажбуриятларни олган. Аммо, жавобгар ер ижара шартномаси шартларини бузиб, ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан 2020 йил учун 27,1 тонна пахта хом-ашёси топшириб, режани 34,1 фоизга, 2021 йил учун 27,6 тонна пахта хом-ашёси топшириб, режани 55,4 фоизга ва 2022 йил учун 13,3 тонна пахта хом-ашёси топшириб, режани 27,7 фоизга, 2020 йил учун 39,9 тонна ғалла хом-ашёси топшириб, режани 77,2 фоизга, 2021 йил учун 37,3 тонна ғалла хом-ашёси топшириб, режани 89,0 фоизга ва 2022 йил учун 50,3 тонна ғалла хом-ашёси топшириб, режани 59,2 фоизга бажарган. Мазкур ҳолат Оқолтин тумани қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланган. Бундан ташқари, солиқ органи томонидан ер солиғи бўйича 2019 йил учун 3 600 093 сўм солиқ ҳисобланиб, шундан 1 779 905 сўм солиқни жавобгар тўлаганлиги, йил якуни бўйича 1 820 188 сўм солиқ қарздорлиги 2020 йилга боқиманда қарз бўлиб ўтганлиги, 2020 йилга 6 727 441 сўм солиқ ҳисобланиб, 2020 йил учун 1 000 000 сўм солиқ тўловини амалга оширганлигини, қолган солиқ қарздорлиги боқиманда бўлиб кейинги йилга ўтганлиги, 2021 йилда эса, 577 009 сўм солиқ ҳисобланганлиги, тўлов амалга оширилмаганлиги, 2022 йилда 10 702 645 сўм солиқ ҳисобланганлиги ва тўлов амалга оширилмаганлигини қайд этиб, ушбу кунга келиб ер солиғидан бўлган солиқ қарздорлиги 18 827 283,0 сўмни ташкил этганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилган. Жавобгар томонидан ер ижара шартномаси шартларининг бузилганлиги, бир неча йиллардан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб бериш бўйича шартнома шартлари бажарилмасдан келинаётганлиги хамда кенгашга аъзолик бадаллари хам тўланмасдан келинаётганлиги боис, туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2022 йил 20 июнда ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида 5-сонли хулоса тузилган. Халқ депутатлари Оқолтин тумани кенгашининг 2022 йил 24 июндаги қарорига кўра, жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда низом деб юритилади)нинг 14-бандига кўра, фермер томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан, фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 5 июлда 06-2/07-1401-сонли хамда 2022 йил 21 июлда 06-1/07-1668сонли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида таклифлар алоқа бўлими орқали юборилган. Аммо, жавобгар томонидан ушбу таклифлар оқибатсиз қолдирилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан 2022 йил 25 июль куни холислар Э.Хафизов ва Ў.Мардибоевлар иштирокида далолатнома тузилиб, унга кўра ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари Ж.Сулеймановга шахсан топшириш учун берилган бўлсада, таклиф билан танишиб чиқиб, “норозиман, рад этаман” деб, ушбу таклиф хатини нусхасини олишдан бош тортган. Натижада, ер ижара шартномаси тарафларнинг келишувига мувофиқ ихтиёрий тарзда бекор қилинмаган. Низом 21-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 7 ва 9-бандларида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Жавобгар томонидан мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномаларида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан муддати ўтган қарздорликларга йўл қўйилганлиги юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган. Мазкур ҳолатлар жавобгар томонидан ер ижара шартномаси шартлари мунтазам равишда бузилганлигидан, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганликдан далолат беради. Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлар иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган. Шу сабабли ушбу суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса, қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” иккинчи қисмининг “д” кичик бандига кўра апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятларга биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти учун 1 500 000 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 6 33 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Сирдарё зиё капитал” фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Сирдарё зиё капитал” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров