Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/844 Дата решения 22.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение LAZZAT FEED масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "IKROMJON OLTIN BOG'LARI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1154907 Claim ID 3561598 PDF Hash 5473dfa800e88c9b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олатда кафилликни ФКнинг 298-моддаси олатда кафилликни ФК 298 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 548 символов
4-1405-2302/844-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ф.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мамадияров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 22 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили О.Хамроқулов (2022 йил 20 сентябрдаги 60/09-сонли ишончнома асосида), жавобгарнинг вакили Ш.Наимовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Lazzat-feed” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “Ikromjon oltin bog’lari” масъулияти чекланган жамияти ва АТИБ “Ipotekabank”га нисбатан тарафлар ўртасида 2018 йил 5 сентябрда тузилган 845-К сонли уч томонлама кафиллик шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 июндаги қарори устидан “Lazzat-feed” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича, “Lazzat-feed” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), “Ikromjon оltin bog’lari” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва АТИБ “Ipotekabank” (бундан буён матнда банк деб юритилади) номидан банкнинг Самарқанд вилоят филиали ўртасида 2018 йил 5 сентябрда 845-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага биноан, банк томонидан жавобгарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида иссиқхона асбоб ускуналарини сотиб олиш учун 84 ой (7 йил) муддатга қайтариш шарти билан 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти учун 2018 йил 5 сентябрда “Talibarzu Bunyod” масъулияти чекланган жамияти (жамиятнинг номи кейинчалик “Lazzat-feed” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган), жавобгар ва банк ўртасида 845-К сонли кафиллик шартномаси тузилган. Кредит шартномаси бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил 2 июнда тузилган қўшимча келишув билан кредитдан фойдаланиш муддати 2027 йил 3 сентябргача, яъни икки йилга узайтирилган. Жавобгар томонидан кредитни қайтариш муддати бузилганлиги сабабли банк кафилликка биноан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан 2022 йил 14 сентябрдаги 112-сонли тўлов талабномаси билан 1 210 000 000 сўмни ечиб олган. Шундан сўнг, даъвогар 2023 йил 13 февралда жавобгарга ва банкка хат (хабарнома) билан мурожаат қилиб, банк филиали ва жавобгар кафилни хабардор қилмасдан 2021 йил 2 июнда қўшимча келишув тузганлиги, шунингдек 1 210 000 000 сўмни маълум қилмасдан ечиб олганлиги учун даъвогарнинг ҳуқуқларини поймол қилинганлиги кўрсатилиб, кафиллик шартномасини бекор қилишни сўраган. Мазкур мурожаат банк филиали томонидан қаноатлантирилмаганлиги сабабли даъвогар 2023 йил 27 мартда 16-сонли хат билан кафиллик шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини банк филиалига юборган. Бироқ, мазкур келишув банк филиали томонидан 2023 йил 28 мартдаги 15/2845-сонли хат билан рад этилган. Шундан сўнг, даъвогар кафиллик шартномасини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар суд қарорлари устидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъво талабини асоссиз равишда қаноатлантириш рад этилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган банк суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни банкнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 354-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича, кафиллик шартномасининг 2.1-бандида кредитнинг қайтарилиши муддати 2025 йил 4 сентябрь этиб белгиланган бўлиб, мазкур шартноманинг 6.10-бандига биноан шартнома тарафлар томонидан имзолангандан сўнг кучга киради ва улар мажбуриятларини бажаргунига қадар амал қилади. Мазкур ҳолатда кафиллик шартномаси тарафларнинг хоҳиши ва ихтиёрийлиги асосида тузилган. Даъвогарнинг кафиллик 2025 йил 4 сентябрга қадар берилганлиги, ундан сўнг ўзининг режалари бўлганлиги ҳақидаги важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Чунки, шартнома тарафлари, шу жумладан даъвогар кафиллик шартномаси шартларини яъни, кафиллик тарафлар мажбуриятларини бажаргунига қадар амал қилишини эркин тарзда белгилашган. ФК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Бундан ташқари, кафиллик шартномасининг 2.1-бандига кўра, кафилликнинг умумий суммаси 3 500 000 000 сўмни ташкил этган бўлиб, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув билан кредитдан фойдаланиш муддатининг узайтирилганлиги кафиллик бўйича жавобгарликнинг ошишига олиб келмаган. Қайд этилганларга кўра, мазкур ҳолатда кафилликни ФКнинг 298-моддасига биноан бекор қилишга (бекор бўлган деб ҳисоблашга) асослар мавжуд эмас. Қолаверса, кафиллик шартномасига биноан кафилдан банк томонидан қарздорликнинг ундириб олинганлиги кафиллик шартномасини бекор қилинишига ҳам сабаб бўлмайди. Бундан кўринади-ки, даъвогар ўзининг даъво талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларини тегишли далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб бермаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган бўлиб, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Шу сабабли судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божининг 1 500 000 сўмини ва 33 000 сўм почта ҳаражатини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, ортиқча тўланган 1 500 000 сўм давлат божини даъвогарга қайтариш ҳамда 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажатларини даъвогардан ундириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Lazzat-feed” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ортиқча тўланган 1 500 000 сўм давлат божи “Lazzat-feed” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин. “Lazzat-feed” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров