Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1183 Дата решения 22.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый FARAON LIGHT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1154896 Claim ID 3568890 PDF Hash ecf42f30d1fbe1e8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 13-моддаси кодекси 13 code_article
кодекси 15-моддаси кодекси 15 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 614 символов
4-1401-2301/1183-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья К.Тухтаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Дусматова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 22 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили – катта инспектор Ф.Ҳамроқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили – П.Гулуев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгарлар “Faraon light” масъулияти чекланган жамияти ва “Moonlight-Sam” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан битимнинг қалбакилиги ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг оқибатларини қўллаб, 106 364 200 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори устидан “Faraon light” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан 2023 йил 30 январдаги 02264-kt-сон ва 2023 йил 9 февралдаги 20/1-00476-kt-сон буйруқларга асосан “Faraon light” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2021-2022-йиллар давомида фаолиятида қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, жавобгар ва унинг контрагенти “Moonlight-Sam” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида тузилган битим асосида “шубҳали” молиявий операциялар амалга оширилганлиги ҳамда улар томонидан қонунга зид тарзда расмийлаштирилиб берилган ҳисобварақфактуралар жавобгарнинг солиқ ҳисоботларида акс эттирилганлиги натижасида жами 106 364 200 сўмлик ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланиб, камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан 2023 йил 16 февралда тегишли хулоса тузилган. Текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича даъвогар жавобгарга 2023 йил 17 февралда 20/1-17936-сонли талабнома юборган ва унда асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган. Бироқ, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавобгар томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ва 2023 йил 27 февралдаги 2078787-2023-сонли хат билан солиқ органига нисбатан эътироз билдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 106 364 200 сўм ҚҚС ундиришни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан 106 364 200 сўм ҚҚС ундирилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилилиб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Кассация шикоятида суд ҳужжатлари тахминларга асосан қабул қилинганлиги ва жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётганлиги, контрагенти билан тузилган шартномаларга асосан етказиб берилган гул-қоғоз маҳсулотлари жавобгарнинг солиқ ҳисоботларида акс эттирилганлиги, ушбу шартномалар қонуний кучда эканлиги, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин эканликлари, шартнома тузилган вақтда, жамият шубҳали корхоналарни аниқлаш учун яратилган дастурда мавжуд эмаслиги, Солиқ кодексининг 13-моддасига кўра, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилиниши асос сифатида кўрсатилган Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, шикоятда баён этилган эътирозларни инобатга олишни, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини беокр қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб барча ҳолатлар текширув хулосасида акс эттирилганлиги ва исботланганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, МЧЖ вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 3 Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. Солиқ кодекси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда ҳамда ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилинади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва МЧЖ ўртасидаги шартномаларга асосан 2021 йил 12 ноябрда расмийлаштирилган 12111,12112-сонли, 13 ноябрда расмийлаштирилган 13111, 13112-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан умумий қиймати 815 459 200 сўмлик (шундан 106 364 200 сўм ҚҚС билан биргаликда) гул қоғоз маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар билан тузилган шартномага асосан контрагент томонидан жавобгарга етказиб берилган товарлар контрагентнинг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган. Шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан тўланиши лозим бўлган ҚҚС тўловлари бюджетга тўлаб берилмаган. Бу ҳолат даъвогар томонидан камерал солиқ текшируви натижаси бўйича тузилган хулоса, далолатнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шунинг учун жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси МЧЖ томонидан тўланмаганлиги, яъни ушбу пул маблағлари бюджетга келиб тушмаганлиги, ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарларни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчида (контрагентда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли солиқ органи жавобгарнинг ҚҚС суммасини ҳисобга олишини асоссиз деб топган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилган. Кассация шикоятида келтирилган важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, даъво аризасида талаб қилинган ҚҚС суммаси ушбу операция жавобгарнинг солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаганлиги учун эмас, балки унинг контрагенти МЧЖда харид қилинган маҳсулотнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги учун ҳисоблаб чиқарилган ва Солиқ кодексининг 15-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ жавобгардан ундирилган. Шунингдек, шартнома тузиш эркинлиги фуқаролик қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилган бўлса-да, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қоидаларига риоя қилишлари белгиланган. Бундан ташқари, мазкур ҳолатда қонунчилик ҳужжатларидаги қарамақаршиликлар ва ноаниқликлар бўлмаганлиги сабабли солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципини қўллаш мумкин эмас. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш 5 ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунинг учун, ишни кассация тартибида кўриш учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган 1 063 642 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдириш, жавобгардан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “Faraon light” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Faraon light” масъулияти чекланган жамиятидан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “Faraon light” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 063 642 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов В. Сатторова