← Назад
Решение #506386 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8349-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 21 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар якка
тартибдаги тадбиркор ...............................нинг жавобгар ...............................
ҳисобидан 28 984 451 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни якка тартибдаги тадбиркор Э.А.Холмирзаев
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Якка тартибдаги тадбиркор ............................... (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
............................... ҳисобидан 28 984 451 сўм бажарилган ишлар ҳақини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 3 августдаги ажрими билан Тошкент вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қувватлади.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс суд мажлисида вакили
иштирокини таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан
келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар
(буюртмачи) ўртасида 2019 йил 15 август куни 25-сонли пудрат
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра бажарувчи буюртмачининг
топшириғига кўра мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган
ишларни, яъни Гулбаҳор шаҳарчасига кириш кўчасига арка ясаш ва
ўрнатиш ишларини бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
топшириш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.4-бандига кўра ишларни бажариш муддатлари
2019 йил 31 октябргача қилиб белгиланган.
Шартноманинг 2.5-бандида буюртмачи шартномада кўрсатилган баҳо
бўйича 30 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, 3.1 ва 3.2-бандларида
эса шартноманинг баҳоси 200 000 000 сўмни ташкил қилиши, буюртмачи
кўрсатилган шартнома баҳосини бажарувчининг ҳисоб рақамига пул
ўтказиш йўли билан амалга ошириши лозимлиги назарда тутилган.
Шунингдек тарафлар ўртасида 2019 йил 15 август куни 25-сонли
пудрат шартномаси юзасидан 2020 йил 20 мартда қўшимча келишув
тузилган бўлиб, унга кўра шартноманинг баҳоси 228 984 451 сўмга
ўзгартирилган.
Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини,
яъни Гулбаҳор шаҳарчасига кириш кўчасига арка ясаш ва ўрнатиш
ишларини лозим даражада бажарган, жавобгар эса топшириш қабул
қилиш далолатномаси ҳамда 2020 йил 20 мартдаги 1(Ф-3)-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 228 984 451 сўмлик ишларни эътирозсиз
қабул қилиб олган бўлса-да, аммо шартлашилган муддатда ишлар
қийматининг 28 984 451 сўмлик қисми бўйича тўловни амалга оширмаган,
туман ҳокими қўшимча бажарилган 28 984 451 сўмлик ишлар ҳақини
тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 26 октябрда 183-10-146-F/22-сонли
фармойиш чиқарган бўлишига қарамасдан, туман ғазначилик бўлими
қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилмаганлиги боис 28 984 451 сўмлик
тўловни амалга оширмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг
бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки
қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи
томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига
мувофиқ ҳақ тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш
пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Шундай бўлса-да, 2019 йил 15 августдаги 25-сонли пудрат
шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида тарафлар ўртасида
2020 йил 20 мартда тузилган қўшимча келишув ғазначилик
бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг
8-бандида агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса,
шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган
товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш
ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла
олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли “Қурилиш пудрат
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалаллари ҳақида”ги қарорининг
2.3-бандида қурилиш пудрат шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар
бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар
билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги
талабни рад этишга асос бўлмаслиги, 3-бандида эса агар Ўзбекистон
Республикасининг Бюджет кодексининг 122-моддасининг учинчи қисмига
кўра ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган
қурилиш пудар шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда,
шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур
қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, қўшимча келишув ғазначилик бўлинмаларидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳам даъвогар амалда бажарилган ишлар
ҳақини ундириш учун тўсқиник қилмайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда қўшимча келишув ғазначилик бўлинмаларидан
рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, тарафларнинг амалда шартномавий
муносабатларга киришганлиги, даъвогар 28 984 451 сўмлик ишлар
бажарганлиги, жавобгар қабул қилиб олган 28 984 451 сўмлик ишлар
ҳақини тўлаб бермаганлиги ҳолатлари ишда тўпланган ҳужжатлар,
хусусан икки томонлама имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган
ҳисобварақ-фактура ҳамда топшириш қабул қилиш далолатномаси билан
тўлиқ тасдиқланади. Шу боис даъво талаби қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорда давлат божи
тўланиши, 2-б-бандида кичик тадбиркорлик субъектлари амалга
оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш
чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши назарда
тутилган.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъектига мансуб, шу боис имтиёздан
фойдаланиб давлат божи тўловини амалга оширган.
Демак, даъво асосли деб ҳисобланганлиги боис суд харажатлари
жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб берилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
............................... ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркор ...............................
фойдасига 28 984 451 сўм бажарилган ишлар ҳақи, 289 844,51 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажати, жами 29 307 295,51 сўм ундирилсин.
Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 155,49 сўм давлат божи якка
тартибдаги тадбиркор ...............................га қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев