← Назад
Решение #506525 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8346-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 21 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев,
даъвогар “LDH Medical GMBH” МЧЖнинг жавобгар Ўзбекистон
Рсепубликаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро
этиш
департаменти
1-минтақавий ҳудуд 42-сон манзил колонияси ҳисобидан 1 260
000,70 сўм асосий қарз, 630 000,25 сўм пеня, жами 1 890 000,95
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“LDH Medical GMBH” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Рсепубликаси Ички
ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 1минтақавий ҳудуд 42-сон манзил колонияси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 260 000,70 сўм асосий
қарз, 630 000,25 сўм пеня, жами 1 890 000,95 сўм ундиришни
сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
4
203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, далилларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида
2021 йил 17 ноябрда тиббий дори маҳсулотларини етказиб бериш
юзасидан 3008-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ “сотувчи” (даъвогар)
маҳсулотларни етказиб бериш, ўз навбатида “харидор” (жавобгар)
маҳсулотни қабул қилиш ҳамда муддатида ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида маҳсулот учун 30 фоиз олдиндан
тўловларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, қолган 70 фоизи
эса маҳсулотлар қабул қилиб олингандан сўнг 30 кун ичида
амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг
шартларидан
келиб
чиқиб,
даъвогар
жавобгарга
2021 йил 27 ноябрдаги 2229-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
жами қиймати 1 800 000,70 сўмлик бўлган тиббий дори
воситаларини етказиб берган, жавобгар эса қисман 540 000 сўм
тўловни амалга ошириш билан кифояланиб, 1 260 000,70 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарзни бартараф этиш борасидаги талабномаси
ижросиз қолдирилганлиги натижада тарафлар ўртасида мазкур
низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419-моддасида эса агар
қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан
товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб
чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар шартнома шартларини бузиб, 1 260 000,70 сўм
қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисобварақ-фактура ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан
тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг мазкур талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан
биргаликда шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ тўлов муддати
ўтказиб юборилган қарз суммасининг ҳар бир кечиктирилган кун
учун 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 630
000,25 сўм пеня ундириб беришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим
масалалари
ҳақида”
2002
йил
4
мартдаги
103-сонли қарорининг 11-бандида шартнома мажбуриятларини
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар
қонун
ҳужжатлари
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина
қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши
учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Жавобгар
томонидан
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги, яъни тўлов 414 кунгача бўлган муддатга
кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга
олиб,
неустойка
миқдорини
камайтиришга
ҳақли.
Бу
ҳақда
Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
Сўралган
пеня
миқдорининг
мажбуриятни
бузиш
оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, суд талаб
қилинган
пеня
миқдорини
300 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги учун
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик
субъектлари
амалга
оширадиган
тадбиркорлик
фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50
фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Даъвогар
кичик
бизнес
субъектига
мансублигини
тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган, шундай экан у
белгиланган
ставканинг
50 фоизи миқдорида, давлат божи тўлаши лозим бўлган. Бироқ
даъвогар томонидан 165 000 сўм давлат божи ортиқча тўланган,
шу боис ортиқча тўланган давлат божи маълумотнома асосида
даъвогарга қайтарилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд
4
қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Рсепубликаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
Жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд 42-сон
манзил колонияси ҳисобидан “LDH Medical GMBH” МЧЖ
фойдасига 1 260 000,70 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня, 165
000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати, умумий
миқдорда 1 758 000,69 сўм пул маблағи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим қилишда давлат божи учун ортиқча тўланган
165 000 сўм пул маблағи “LDH Medical GMBH” МЧЖга
маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва
маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса
ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда
протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев