Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8426 Дата решения 21.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мева-шарбат илмий-эксперементал виночилик масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SAMARQAND TUMAN SHAROB SAVDO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1166307 Claim ID 3617349 PDF Hash 75d761409ec7803b... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 12-моддаси онуни 12 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8426-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Зангиота тумани 2023 йил 21 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 45 000 000 сўм асосий қарз, 22 500 000 сўм пеня, жами 67 500 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ИИИ (раҳбар) иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 45 000 000 сўм асосий қарз, 22 500 000 сўм пеня, жами 67 500 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома бўйича олинган алкоголь ичимликларининг бир қисмини тўлаб, 45 000 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тугатувчи бошқарувчиси судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраб, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Аниқланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар банкрот деб эътироф этилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд томонидан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар банкрот деб топилганлиги, унга нисбатан талаблар банкротлик иши доирасида тугатувчи бошқарувчига мурожаат қилиб, кредиторлар реестрига кириш орқали ҳал қилинишини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этишда тўланмаган 1 350 000 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджети фойдасига ундиришни, 33 000 почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-108, 118, 127-128, 170, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: “ЙЙЙ” масъулияти чекланганнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 45 000 000 сўм асосий қарз, 22 500 000 сўм пеня, жами 67 500 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 350 000 сўм давлат давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 33 000 почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р.Хусанов