Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8425 Дата решения 21.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мева-шарбат илмий-эксперементал виночилик масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Шампан вино шароб савдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1166304 Claim ID 3617352 PDF Hash 0aeb9f76cf8e233d... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 12-моддаси онуни 12 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8425-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Зангиота тумани 2023 йил 21 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 424 899 847 сўм асосий қарз, 212 449 923,50 сўм пеня, жами 637 349 770,50 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ИИИ (раҳбар) иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 424 899 847 сўм асосий қарз, 212 449 923,50 сўм пеня, жами 637 349 770,50 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома бўйича олинган алкоголь ичимликларининг бир қисмини тўлаб, 424 899 847 сўм қарздорлик юзага келганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабига кўра, жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Аниқланишича, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори билан аризачи Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар банкрот деб эътироф этилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд томонидан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар банкрот деб топилганлиги, унга нисбатан талаблар банкротлик иши доирасида тугатувчи бошқарувчига мурожаат қилиб, кредиторлар реестрига кириш орқали ҳал қилинишини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этишда тўланмаган 12 746 995,41 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджети фойдасига ундиришни, 33 000 почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-108, 118, 127-128, 170, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 424 899 847 сўм асосий қарз, 212 449 923,50 сўм пеня, жами 637 349 770,50 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 12 746 995,41 сўм давлат давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 33 000 почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р.Хусанов