← Назад
Решение #506555 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8424-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 21 август
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ЦЦЦ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 39 721 437 сўм асосий қарз,
19 860 718 сўм пеня, жами 59 582 155 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ААА
(раҳбар) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 18
декабрда 34-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) 2020-2021
йиллар давомида шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган алкоголь
маҳсулотларини белгиланган муддатлар ичида тайёрлаб сотиб олувчи
(жавобгар)га етказиб бериш, сотиб олувчи эса бу маҳсулотларни етказиб
бериладиган туркум маҳсулот бутун ҳажми учун акциз солиғи суммасини
ўз ичига олган миқдордан олдиндан пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш
мажбуриятини олиши белгиланган.
Даъвогар шартнома мажбуриятларини ижро этиш юзасидан
2020-2021 йилларда жами 165 300 540 сўм миқдордаги маҳсулотларни
жавобгарга етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан 125 579 103 сўм
тўлов амалга оширилиб, 39 721 437 сўм қарздорлик юзага келган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 39 721 437 сўм асосий қарз,
19 860 718 сўм пеня, жами 59 582 155 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартнома бўйича олинган алкоголь
ичимликларининг бир қисмини тўлаб, 39 721 437 сўм қарздорлик юзага
келганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабига кўра, жавобгар
вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш
муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ишда мавжуд ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини
топганлиги, жавобгар даъво талабларига эътироз билдирмаганлигини
инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 39 721 437 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 19 860 718 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.5-бандида сотиб олувчи
шартномада кўрсатилган маҳсулот учун ўз вақтида ҳисоб-китобни амалга
оширмаганлиги учун етказиб бурувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси тўлов суммасининг 50 фоизидан
ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлиги, жавобгар томонидан ўз мажбуриятларини
760 кундан ортиқ вақт мобайнида бажармаганлиги, жавобгарнинг мулкий
аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 15 000 000 сўмга
камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлиги, давлат божи
тўлови кечиктирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика
бюджети фойдасига 1 191 643,10 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 39 721 437 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм
пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 54 754 437 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 1 191 643,10 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов