Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8433 Дата решения 21.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жайхун Инвест масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PREMIER-PHARMA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1166301 Claim ID 3622339 PDF Hash 830a7594f9141cf4... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8433-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 21 август Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 34 007 920,14 сўм асосий қарз, 15 717 442,87 сўм пеня, жами 49 725 363,01 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 19 августдаги 250-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Урганч туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими ТТТ) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 6 апрелда 242-ТН-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) маҳсулотни етказиб бериши, сотиб олувчи (жавобгар) қабул қилиши ва тўловини амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 6 апрелдаги А00941-сонли ҳисобварақфактурага мувофиқ 40 532 920,14 сўм, 10 апрелдаги А00969-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 4 812 000 сўм қийматидаги дори ва дори воситаларини даъвогар жавобгарга етказиб берган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотнинг бир қисми тўлови амалга оширилиб, 34 007 920,14 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга 2023 йил 24 июнда талабнома юборган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 34 007 920,14 сўм асосий қарз, 15 717 442,87 сўм пеня, жами 49 725 363,01 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ўзига олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги, юборилган талабномага жавоб берилмаганлиги билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топганлиги, жавобгар даъво талабларига эътироз билдирмаганлиги инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 34 007 920,14 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 15 717 442,87 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.2-бандида сотувчи томонидан маҳсулотни етказиб бериш муддати ўтказиб юборилганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,5 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган товарнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 3 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 994 507,26 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 34 007 920,14 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 37 040 920,14 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 994 507,26 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов