Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8431 Дата решения 21.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GROSS Sugurta kompaniyasi акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Зангиота тумани Ободонлаштириш бошкармаси Ободонлаштириш бошкармаси
Source ID 1166302 Claim ID 3620573 PDF Hash 3435957643c7d2ea... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 1351-моддаси исми ва 1351 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8431-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 21 август Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамиятининг жавобгар ННН ҳисобидан 12 413 577 сўм асосий қарз, 500 000 сўм вакил харажатлари, жами 12 913 577 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ишни даъвогар вакили МММ (2023 йил 7 февралдаги 01/181-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (даъвогар вакили ўзига тегишли шахсий компьютер орқали масофадан иштирок этди) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Micro leasing” МЧЖ ХК, “Mir politek” МЧЖ (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 19 июлда 42/18/2649-сонли лизингга берилган транспорт воситасини суғурталаш тўғрисида шартнома тузилган. Суғурта шартномасининг 1.1-бандида суғурталовчи (даъвогар) ушбу суғурта шартномасида ва/ёки ушбу суғурта шартномасининг ажралмас қисми бўлган қўшимча равишда келишилган шартлар, истиснолар ва иловаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ ушбу суғурта шартномасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда суғурта мукофоти тўлови орқали суғурта қилдурувчига/наф олувчи (учинчи шахслар)га етказилган зарарни ушбу суғурта шартномасида кўрсатилган тартиб ва ҳажмда қоплаш мажбуриятини олиши белгиланган. ННН (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли 10 541 CAA бўлган “Damas” русумли транспорт воситаси ҳайдовчи А.Х.Нуртаев томонидан 2022 йил 5 ноябрда маст ҳолда, ишончнома қоғозисиз, мажбурий суғурта полисисиз, Зангиота тумани, Найман ҚФЙ, Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб, йўл қоидасининг 59-банди 12-банди 1қисми ва 7-банди талабларини бузган ҳолда, ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи М.М.Хошимов бошқарувидаги 01 M 012290 давлат рақам белгили “Lacetti” автоулов билан тўқнашган. “Амир-авто” МЧЖнинг 2022 йил 8 ноябрдаги 7677-сонли ҳисоботига кўра, “Ласетти” русумли 01 M 012290 давлат рақам белгили автомашинага 15 462 112 сўмлик зарар етказилганлиг аниқланган, қўшимча 2 795 835 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган ва автомашинани баҳолашга 500 000 сўмлик тўлов пули амалга оширилган. “Амир-авто” МЧЖнинг 2022 йил 5 декабрдаги 8466-сонли ҳисоботига кўра, “Damas” русумли 10 541 CAA давлат рақам белгили автомашинага 6 599 835 сўмлик зарар етказилганлиг аниқланган ва автомашинани баҳолашга 100 000 сўмлик тўлов пули амалга оширилган. Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ мутахассиси Ў.Я.Мухтаровнинг 2022 йил 2 декабрдаги 29/15(11415)13.3.М16722-сонли мутахассис фикрида “Ласетти” русумли 01 M 012290 давлат рақам белгили автомашинага 12 413 577 сўм моддий зарар етказилганлиги кўрсатилган. Жиноят ишлари бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги қарори билан ҳуқуқбузар А.Х.Нуртаев МЖтКнинг 133, 136-модадси 2-қисми, 135-моддаси 2-қисми ва 1351-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравар 9 000 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, давлат фойдасига ундирилган. Ҳуқуқбузар А.Х.Нуртаевдан “Micro leasing” МЧЖ ХК фойдасига 15 462 112 сўм ва қўшимча 2 795 835 сўмлик зарар ҳамда автомашинани баҳолаш учун тўланган 500 000 сўм ундирилган. Ҳуқуқбузар А.Х.Нуртаевдан Зангиота туман ободонлаштириш бўлимига фойдасига 6 599 835 сўмлик зарар ва автомашинани баҳолаш учун тўланган 100 000 сўм ундирилган. Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича ҳайъатининг 2023 йил 30 мартдаги 3-1101-2303-273-сонли иш бўйича қарорига билан жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 13 февралдаги А.Ҳ.Нуртаевга нисбатан чиқарилган қарорининг фуқаровий даъвога оид қисми ўзгартирилиб, Зангиота туман Ободонлаштириш бўлимидан “Micro leasing” МЧЖ ХК фойдасига ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган 18 757 192 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган. “Micro leasing” МЧЖ ХК 2023 йил 1 майдаги даъвогарга юборган хатида суғурта товонини “Mir politek” МЧЖга тўлаб беришни сўраган. Даъвогар 2023 йил 8 майдаги 5842-сонли тўлов топшириқномасига асосан “Mir politek” МЧЖга 12 913 577 сўм суғурта товонини тўлаб берган. Даъвогар 2023 йил 26 июнда жавобгарга жабрланувчига тўлаб берилган пул маблағларини регресс тартибида тўлаш юзасидан талабнома юборилган. Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 12 413 577 сўм асосий қарз, 500 000 сўм вакил харажатлари, жами 12 913 577 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 августдаги ажрими билан Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси, Зангиота туман Молия бўлими, “Micro leasing” МЧЖ ХК ва “Mir politek” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида техник хато сабабли 12 913 577 сўм кўрсатилиши ўрнига 12 413 577 сўм тўланган товон кўрсатилганлиги, техник хато рўй берганлиги умумий даъво баҳоси суммасидан ҳам кўриш мумкинлиги билдириб, бу ҳақда илтимоснома тақдим этди ва даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгар ва учинчи шахсларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар, учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. ФК 999-моддасининг иккинчи қисмига асосан, зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланиши белгиланган. Гарчи, даъвогар суғурта тўловлари тўланиши лозим бўлган пул маблағларини суғурта компаниясига тўлаб бериш борасида жавобгарга огоҳлантириш хати юборган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан тўловни амалга оширмаган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар сотган суғурта полиси юзасидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги, даъвогар жабрланувчилар ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича етказилган зарарни қоплаш мажбуриятига эга бўлганлиги сабабли, суғурта полиси асосида 12 913 577 сўмни тўлаб берганлиги, шунга кўра, жабрланувчининг жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи олганлигини инобатга олиб, жавобгар суғурта агенти сифатида ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, расмийлаштирилган суғурта полиси ва суғурта мукофоти пулларини махсус базага киритмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 413 577 сўмни регресс тартибида ундиришни лозим топади. Даъвода 500 000 сўм вакил харажатларини ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 985-моддаси биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Даъвогар ва “Este” адвокатлик фирмаси ўртасида 2022 йил 9 июнда 67/22-сонли юридик ёрдам кўрсатилиш тўғрисида шартнома имзоланиб, 2023 йил 27 июндаги тўлов топшириқномасиша асосан 2 241 508,20 сўм пул маблағлари ўтказиб берилиб, далолатномага асосан шундан 500 000 сўм қисми ушбу иш бўйича юридик ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд вакил харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлигини, бу адвокат билан тузилган шартнома ва тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 500 000 сўм вакил харажатларини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд 5 қ а р о р қ и л а д и: ННН ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти фойдасига 12 913 577 сўм асосий қарз, 500 000 сўм вакил харажатлари, олдиндан тўланган 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати жами 13 776 577 сўм ундирилсин. ННН ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов