← Назад
Решение #506656 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 264 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8430-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 21 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгар
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 155 237 087,71 сўм фоиз
қарздорлик суммасини ундириш, ундирувни “ННН” масъулияти чекланган
жамиятига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ва тарафлар томонидан
3 750 000 000 сўмга баҳоланган, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани,
Х.Байқаро кўчаси, 17-уй манзилдаги (кадастр рақами 10:02:02:02:03:0052)
бириктирилган ер майдонлари билан қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 4
январдаги 04/41-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ННН” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 19
сентябрда кредит шартномаси тузилиб, унга кўра жавобгарга айланма
маблағларни тўлдириш учун 3 000 000 000 сўм, йиллик 28 фоиз устама
тўлаш шарти билан 18 ойга кредит ажратилган.
Даъвогар (ипотекага олувчи) ва жавобгар (ипотекага қўювчи)
ўртасида 2022 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус К.О.Ярматов томонидан
тасдиқланган гаров шартномасига асосан кредит шартномасини
таъминлаш мақсадида жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган
Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 17-уй манзилдаги
жойлашган бино ва иншоотларни бириктирилган ер майдони билан бирга
ипотекага қўйилган.
Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий судга
мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгарга нисбатан даъво талаблари
қаноатлантирилиб,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
жами
3 196 144 463,15 сўм (шундан асосий қарз қолдиғи 2 595 827 625,34 сўм,
муддати ўтган кредит қарзи 404 172 374,66 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи
196 144 463,15 сўм) кредит қарздорлиги ундирилиши белгиланиб,
ундирув жавобгарга тегишли бўлган гаров объектига қаратилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги
сабабли, даъвогар томонидан 2023 йил 9 август куни ҳолатига
155 237 087,71 сўм фоиз қарздорлиги ҳисобланган.
Даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 155 237 087,71 сўм фоиз қарздорлиги
ундириш, ундирувни гаров объектига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
кредит қарздорлиги ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли муққаддам
судга
мурожаат
қилиниб,
кредит
қарздорлиги
ундирилиши
белгиланганлиги, гаров объекти бўйича ундирув ишлари энди
бошланганлиги, суд қарори қабул қилинганидан 2023 йил 9 август кунига
қадар оширилган 36,4 кредит фоизи ҳисоблаб борилиб, 155 237 087,71 сўм
фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, 21 август куни ҳолатига
184 614 016,48 сўм фоиз қарздорлиги бўлганлиги билдириб, даъво талаби
миқдорини кўпайтириш тўғрисида аризани судга тақдим этиб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Ишни
кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва
электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра, даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризани иш
юритишга қабул қилиш, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларни жавобгардан ундиришни
лозим топади.
Даъвогар суд мажлисида даъво талаблари миқдорини кўпайтириш
тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, 184 614 016,48 сўм фоиз
қарздорлигини ундиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг биринчи қисмига
кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг
мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга,
даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни
ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз
кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида
ажрим чиқарилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига
шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Кредит шартномасининг 2.2.1-бандида муддати тўланган тўловлар
учун 28 фоиз, муддати ўтгандан 36,4 фоиз ташкил этиши кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан кредит қарздорлиги
бўйича белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги, шу сабабли, юқори
фоиз бўйича қарздорлик ҳисобланганлигини, даъво талаблари миқдорини
кўпайтирилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 184 614 016,48 сўм фоиз қарздорлиги
ундиришни лозим топади.
Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Гаров шартномасининг 4-бандида гаровга олувчи (даъвогар) асосий
мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтда ундирувни гаровга
қўйилган нарсага қаратиш ҳуқуқига эга бўлиши, агарда шартномада ёки
қонунларда имтиёзли муддат белгиланмаган бўлса, 5-бандида қарз олувчи
(жавобгар) гаров билан таъминланган мажбуриятни тўлиқ тўлагунга
қадар гаровга олувчи гаровга қўйилган барча мол-мулкларга бўлган
ҳуқуқини сақлаб қолиши, 6-бандида гаровга олувчи талаби гаровга
қўйилган мол-мулклар қийматидан қондирилиши белгиланган.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма
қарори 26-бандининг учинчи-тўртинчи қисмгларига мувофиқ, судларга
тушунтирилсинки,
кредитор
қарздордан
пул
маблағларидан
фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган
фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш
тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда, агар бошқа суд
қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига
қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд
даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини
қаноатлантириши мумкин.
Жавобгар ўзи гаров билан таъминланган мажбуриятни лозим
даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу
талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар даъво ариза тақдим этишда давлат божи тўловидан озод
бўлганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети
фойдасига 3 692 280,33 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм
сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банкининг даъво талаблари
миқдорини кўпайтириб, 184 614 016,48 фоиз қарздорлиги ундириш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ”
акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига 184 614 016,48 сўм
фоиз қарздорлиги, 33 000 сўм почта харажати, жами 184 647 016,48 сўм
ундирилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 3 692 280,33 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув “ННН” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Бектемир
тумани, Х.Бойқаро кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами
10:02:02:02:03:0052, умумий майдони 2524,0 кв.метр, фойдали майдони
2 058,25 кв.метр бўлган бино ва иншоотларига бириктирилган ер
майдонлари билан бирга қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов