← Назад
Решение #506701 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8202-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Зангиота тумани
2023 йил 21 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 20 000 000 сўм пул маблағини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ППП (2023 йил 7 августдаги 26-сонли ишончномага асосан),
жавобгар вакиллари ООО ва РРР (ҳар иккаласи 2023 йил 10 январдаги
32/04-RS-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20 000 000 сўм
пул маблағи ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 июлдаги
ажрими билан "International paper" масъулияти чекланган жамияти,
“Mirismoil tex invest” оилавий корхонаси, “Yangiyol omega ziravorlari”
масъулияти чекланган жамияти, “Berad agro” масъулияти чекланган
жамияти, “Yangiyo'l yog' moy” акционерлик жамияти, “Yangiyo'l tuman
yo'llardan foydalanish” давлат муассасаси, “Nurli yo'l gaz servis” масъулияти
чекланган жамияти, "Natural juice" масъулияти чекланган жамияти,
“Biokimyo” акциядорлик жамияти, “Akop sifat qurilish” масъулияти чекланган
жамияти, “Insof” масъулияти чекланган жамияти, “Bz janub oyl” масъулияти
чекланган жамияти, “Zapinvest” масъулияти чекланган жамияти, "Universal
bonus trade" масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга
жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида 2023 йил 21 августда медиатив келишув
тузилганлигини, даъвогар судга даъво ариза киритишда тўлаган почта
харажатини ўз зиммасида қолдиришини билдириб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлиги сабабли, уни инобатга олган ҳолда даъвони
кўрмасдан қолдиришни сўради.
гибрид ва электрон почта орқали хабардор қилинган учинчи шахслар суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170, 171-моддалари талабларига кўра,
ишни учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд ишдаги хужжатлар ҳамда тарафлар томонидан тақдим қилинган
медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув
битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд
ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги,
29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув
бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб
судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган.
Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб
чиққан низони профессионал медиатор Наркулов Отабек Элдустович
кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, улар ўртасида 2023 йил
21 августда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи
шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат
божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
ИПКнинг 109-моддасида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд тарафлар медиатив келишувга эришганликлари
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси
“Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ва Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси
талабига мувофиқ даъвогар томонидан олдиндан тўланган 330 000 сўм
давлат божи ва ортиқча тўланган 7 000 сўм почта харажатини
маълумотнома асосида даъвогарга қайтаришни, даъвогар вакилининг
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириш тўғрисидаги
тушунтиришни инобатга олиб, даъво аризаси киритишда даъвогар
томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддасининг 53-банди, 108, 127-128, 170-171,
195-196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 330 000
сўм давлат божи ва ортиқча тўланган 7 000 сўм почта харажати
маълумотнома асосида қайтарилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 33 000
сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов