← Назад
Решение #506729 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2302/1692-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 21 август
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ЙЙЙ” фермер хўжалиги жавобгар “ННН” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 9 072 000 сўм асосий қарз, 4 536 000 сўм пеня, жами 13 608 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили МММ (раҳбар), ИИИ (2023 йил 1 июндаги 06-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Чуст туманлараро
иқтисодий суди, ВКС ходими ТТТ) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ЙЙЙ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ва “ННН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
ўртасида
2022
йил
25
августда
3-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартномани ижро этиш юзасидан даъвогар томонидан 2022 йил
30 сентябрда 2-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 9 072 000 сўм
қийматидаги 6 480 кг. оқ винобоп узум етказиб берган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 29 майда тузилган
солиштирма далолатномада жавобгар даъвогардан 9 072 000 сўм
қарздорлиги кўрсатилган.
Даъвогар 2023 йил 1 июнда жавобгарга қарздорликни қоплаш
юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича ўзи зиммасига олган
мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли низо юзага келиб, даъвогар
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 9 072 000 сўм асосий қарз, 4 536 000 сўм пеня,
жами 13 608 000 сўм ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 августдаги
ажрими билан Наманган вилояти Чуст тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими
(бундан буён матнда бўлим деб юритилади) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгарга узум маҳсулоти етказиб берилганлиги, жавобгар
тўловни амалга оширмаганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома Қишлоқ
хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Бўлим суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда гибрид ва
электрон почта орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, низони
ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз мазмунан кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига
нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар,
тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга
доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлаши лозимлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандида харидор (жавобгар)
олинадиган маҳсулот учун олдиндан 30 фоиз маблағни ўтказиб бериши,
қолган 85 фоизини 25 банк иш куни мобайнида ўтказиб беришини
ўз зиммасига олиши белгиланган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгарга маҳсулот етказиб
берганлиги тарафлар ўртасидаги ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини
топганлиги, жавобгар томонидан қабул қилинган маҳсулот учун тўловларни
амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим
этмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 9 072 000 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топади.
Даъво аризасида 4 536 000 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Чуст
тумани
Қишлоқ
хўжалиги
бўлимининг
2023
йил
21 августдаги маълумотномада тарафлар ўртасида узум маҳсулотини хариди
бўйича 2022 йилда тузилган шартномар бўлимдан рўйхатдан ўтмаганилиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида унинг амал қилиши доираси
белгиланган бўлиб, унга мувофиқ Низом қишлоқ хўжалиги кооперативлари
(ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари
етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни
бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва
хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ
бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари
ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат
эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника
ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича
шартномаларга татбиқ этилади.
Шу Низомнинг 5-бандида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш,
моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни
бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ
хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Бироқ тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Низом талабларига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаган.
Суд, тарафлар ўртасидаги шартнома юқоридаги Низом талабига зид
равишда қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бундай
ҳолатда даъвогар амалда етказиб берган маҳсулотининг қийматидан бошқа
мулкий санкцияларни қўллашни талаб қилишга ҳақли эмаслигидан келиб
чиқиб, даъвонинг пеня ундириш талабини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари
тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига
мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, мазкур банднинг изоҳида эса кичик тадбиркорлик
субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида
судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва
“е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти
эканлиги, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги, даъвогар судга
даъво аризаси тақдим этишда 136 080 сўм (28 920 сўм кам) давлат божи
тўлаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига
28 920 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 81 080 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм харажат ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 55 000 сўм
давлат божини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” фермер
хўжалиги фойдасига 9 072 000 сўм асосий қарз, 81 080 сўм давлат божи,
33 000 сўм почта харажати, жами 9 186 080 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 28 920 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм харажат ундирилсин.
“ЙЙЙ” фермер хўжалиги томонидан тўланган 55 000 сўм давлат божи
зимммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов