Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4692 Дата решения 21.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Худудгазтаъминот" АЖ Ответчик / Подсудимый NAMANGAN-AVTOTEXXIZMAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1155014 Claim ID 3600135 PDF Hash 20d97a681a01de5d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 3 843 символов
4-1601-2303/4692-сонли иқтисодий иш судья: А. Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 21 август Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Дадабаев, даъвогар– ХХХХХХнинг жавобгар- ХХХХХХ ҳисобидан жами 614068 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ХХХХХХ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – ХХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 614068 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома ёзма шаклда тузилмаган. Шундай бўлсада, даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб келинган. Жавобгар етказиб берилган табиий газ тўловларидан жами 614068 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган. Суд кунига қарздорлик тўлиқ бартараф қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 114-бандига мувофиқ, истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади. етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан (ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар бундан мустасно) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади. Суд ишдаги мавжуд далиллар, шунингдек, жорий кун ҳолатига бўлган қарздорлик ҳақидаги маълумотни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ 330000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХХХХнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. ХХХХХХ ҳисобидан ХХХХХХ фойдасига тўланган 33000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 330000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев