← Назад
Решение #506759 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
3 949 символов
4-1601-2303/4691-сонли иқтисодий иш
судья: А. Дадабаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 21 август
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Дадабаев,
даъвогар– ХХХХХХнинг жавобгар- ХХХХХХ ҳисобидан жами 4072648 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
ХХХХХХ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – ХХХХХХ (кейинги матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4072648 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим
топган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ
етказиб бериш тўғрисида шартнома ёзма шаклда тузилмаган. Шундай
бўлсада, даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб келинган.
Жавобгар етказиб берилган табиий газ тўловларидан жами
4072648 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган. Суд кунига
қарздорлик 3318432,18 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг
иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан
фойдаланиш қоидаларининг 114-бандига мувофиқ, истеъмолчилар
томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш
ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади.
етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда
ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ
олинган тақдирда, истеъмолчидан (ушбу қоидаларга иловада
кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби
белгиланадиган
стратегик
ташкилотлар
бундан
мустасно)
шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига
нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.
Суд ишдаги мавжуд далиллар, шунингдек, жорий кун ҳолатига
бўлган қарздорлик ҳақидаги маълумотни инобатга олиб, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан
сўнг
жавобгар
томонидан
ихтиёрий
равишда
қаноатлантирилса
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши лозим. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ 330000
сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ХХХХХХнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ХХХХХХ ҳисобидан ХХХХХХ фойдасига 3318432,18 сўм асосий қарз
ҳамда тўланган 33000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
330000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор
томонидан протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев