Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4701 Дата решения 21.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Худудий электр тармоқлари АЖ Ответчик / Подсудимый RUSTAM ILXOM AZIZBEK фермер хўжалиги
Source ID 1154988 Claim ID 3597698 PDF Hash f6f34d037244456a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 358 символов
41601-2303/4701-сонли иқтисодий иш судья: А. Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 21 август Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- ХХХХХХ манфаатида Мингбулоқ туман прокуратурасининг жавобгар- ХХХХХХ ҳисобидан жами 3379304,65 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили А.Хасанбоев (ишончнома асосида), прокурор Х.Мадумаровалар иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ХХХХХХ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Мингбулоқ туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2955833,51 сўм асосий қарз, 423471,14 сўм пеня жами 3379304,65 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Унга кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергия қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Шартноманинг 1-бандида «истеъмолчи» тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Суд мажлиси кунига жавобгар электр энергиясидан бўлган қарзи 2955833,51 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарорининг 2-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши назарда тутилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундан кўринадики, даъво талабининг пеня ундириш қисми ҳам асосли қўйилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини солиштирма далолатномада тан олинган 2955833,51 сўм асосий қарз, 423471,14 сўм пеня жами 3379304,65 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриш билан боғлиқ 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХХХХ манфаатида Мингбулоқ туман прокуратурасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар- ХХХХХХ ҳисобидан ХХХХХХ фойдасига 2955833,51 сўм асосий қарз, 423471,14 сўм пеня жами 3379304,65 сўм ҳамда тўланган 33000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар- ХХХХХХ ҳисобидан республика бюджетига 330000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. А. Дадабаев