Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2301/721 Дата решения 18.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TRAST LEASING" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NASAF TEMIR YO`L KOMPLEKS QURILISH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151725 Claim ID 3561045 PDF Hash 2123f456da0ca32d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 672 символов
4-1801-2301/721-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2022 йил 18 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят судининг ходими А.Рахмонов, аризачи вакиллари – юрисконсульт С.Орипов (2023 йил 4 августдаги 610-сонли ишончнома асосида), қарздор вакиллари – юрисконсульт Б.Назаров (2023 йил 14 июндаги 37-сонли ишончнома асосида) ва ҳисобчи Ю.Аширов (2023 йил 14 июндаги 38-сонли ишончнома асосида), суд бошқарувчиси Э.Набиев, “Trastbank” ХАБ вакиллари – бошқарма бошлиғи Л.Хўжақулов (2023 йил 10 апрелдаги 289-сонли ишончнома асосида), департамент директори ўринбосари Ш.Джуманиязов (2023 йил 10 мартдаги 277-сонли ишончнома асосида), Қарши филиали юрисконсульти З.Таджиев (2023 йил 14 мартдаги 01-02/117-сонли ишончнома асосида), “O`avtosanoatLeasing” МЧЖ вакили – юридик бўлим бошлиғи Ш.Шарипова (2023 йил 4 январдаги 1064-сонли ишончнома асосида) ва “Haeruek Trading Co., Ltd” компанияси вакили – адвокат К.Пайзуллаевнинг иштирокида, аризачи “Trast Leasing” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 июндаги қарори устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Trast Leasing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи ёки МЧЖ деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада тарафлар ўртасида “MAN” русумли авто транспорт воситаларини лизингга бериш бўйича 10 та лизинг шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномалар бўйича қарздор томонидан ўз мажбуриятларини вақтида бажарилмаганлиги сабабли, 3 395 140 725,80 сўм ундириш тўғрисида 20 та суд ҳужжати қабул қилганлиги ва ушбу суд ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлимига топширилганлиги, бироқ, бугунги кунга қадар ижро этилмаганлиги, шунингдек, яна 10 та суд қарорлари билан қарздордан 6 122 474 941,10 сўм ундирилганлиги, 2022 йил 5 декабрь ҳолатига қарздорлик суммаси жами 10 749 049 524,70 сўмни ташкил қилганлиги ва ушбу қарздорлик уч ой ва ундан ортиқ вақт давомида тўлаб берилмаганлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан ариза иш юритувга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган ва кузатув жорий этилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Шунингдек, МЧЖдан қарздор фойдасига 450 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида МЧЖ вакили жамият кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, судга бу ҳақда аризани тақдим қилди. Судлов ҳайъати МЧЖнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Шунинг учун судлов ҳайъати аризачининг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатллари МЧЖ зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда томонидан тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, МЧЖан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация 3 инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: “Trast Leasing” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “Trast Leasing” масъулияти чекланган жамиятидан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев