Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/7599 Дата решения 18.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение EGALITY GROUP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый YANGIYOL YOG-MOY хорижий корхона
Source ID 1164930 Claim ID 3533652 PDF Hash afe20bd42bab784c... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
асосли деб топилганлиги учун ИПКнинг 118-моддаси асосли деб топилганлиги учун ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7599-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” хусусий корхонасининг жавобгар “БББ” АЖ ҳисобидан 113 615 217 сўм асосий қарз, 17 231 641 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Насруллаев (2023 йил 8 августдаги 21-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили З.Мирзаев (2023 йил 27 июлдаги 01-5/212-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, суднинг маъмурий биносида (даъвогар вакили мобил алоқа қурилмаси орқали иштирок этмоқда) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ААА” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “БББ” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 113 615 217 сўм асосий қарз, 17 231 641 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 8 августдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим этиб, ушбу ариза билан даъво талабидаги асосий қарз суммаси 10 000 000 сўмга кўпайтирилаётганлиги, шунда жами асосий талаб 123 615 217 сўмни ташкил этишини билдириб, аризани иш юритишга қабул қилишни, кўрсатилган 123 615 217 сўмлик брокерлик хизматлари жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да, лекин уларнинг қиймати бугунги кунга қадар тўланмаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили эса даъвога қисман эътироз билдириб, даъвогар томонидан шартномага асосан брокерлик хизматлари кўрсатилиб, улар қабул қилиб олинганлиги, даъвогар олдида ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлиги, аммо даъвогар талабининг тўлоқ асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлиги, жавобгарнинг айрим тўловлари инобатга олинмаганлигини маълум қилиб, жавобгарнинг бугунги кунда молиявий ҳолати яхши бўлмаганлиги боис тўловлар бироз муддат кечга қолганлиги, тез кунларда даъвогар олдидаги қарздорлик тўлиқ бартараф этилишини таъкидлаб, даъвонинг банк фоизи ундириш талабини рад этишни сўради. Суд муҳокамаси ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган бўлса-да, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддалари талабига кўра, суд низони унинг иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. ИПКнинг 157-моддасига мувофиқ даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар вакили асосий қарз ундириш талабини 113 615 217 сўмдан 123 615 217,25 сўмга кўпайтириш ҳақида ариза тақдим этди. Суд, аризани ўрганиб, у ваколатли шахс томонидан имзоланганлиги, белгиланган талабларига риоя қилинган ҳолда берилганлигини инобатга олиб, аризани иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 декабрда брокерлик хизматлари кўрсатиш ҳақида 22/20-637-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра “мижоз”, яъни жавобгар “брокер”, яъни даъвогарга ҳақ эвазига унинг номидан ва ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш ҳамда бошқа турдаги маҳсулотларни сотиб олиш бўйича битимларни тузиши белгиланган. Шартноманинг 2.3.8-бандида шартнома бажарилган тақдирда брокерга комиссия тўловлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ВА/08-02-сонли тавсиялари билан тасдиқланган тариф шкаласи даражаси бўйича брокер томонидан берилган счет- фактурага мувофиқ тўланиши назарда тутилган. Шартноманинг 5.4-бандида “мижоз” “брокер”нинг ҳисоботини олгандан кейин 5 кун ичида битим суммасини 15 фоизи миқдорида (ҚҚС билан бирга), аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда унга ҳақ тўлаши лозимлиги белгиланган. Даъвогар хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, ҳисобварақ-фактураларни жавобгарга тақдим этиб борган, ўз навбатида жавобгар уни ҳеч бир эътирозсиз қабул қилган. Унга кўра даъвогар томонидан жами 232 892 351,25 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлса-да, жавобгар кўрсатилган хизматлар учун даъвогарга жами 109 277 134 сўм тўлаб берган ҳолда, қолган 123 615 217,25 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаб бермаган. Бу борадаги бир неча бор мурожаатлари самара бермагач, даъвогар мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 705-моддасида эса буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган. ФК 708-моддасига мувофиқ пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади. ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш берилган. Даъвогар 2023 йил 7 июнда 5-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, мавжуд қарздорликни қоплаб беришни сўраган, аммо у ижросиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар шартнома талабларини бузиб, 123 615 217,25 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар, шунингдек суд мажлисида тарафлар вакилларининг кўрсатмалари билан тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги боис даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъво аризасида 2022 йилнинг июнь ойидан то 2023 йил 1 июль санасига қадар жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳақини тўламай, даъвогарнинг пул маблағидан фойдаланиб келганлиги баён этилиб, жавобгардан ушбу даврлар учун 17 231 641 сўм банк фоизи ундириш сўралган. ФКнинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар, бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 7-бандида батафсил тушунтириш берилган. Жавобгар шартнома шартларига зид равишда кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш чораларини кўрмаган, талабномалар берилган бўлишига қарамасдан, қарздорликни бартараф этиш чораларини кўрмаган ёки қарзни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тўлай олмаслигини асослаб бермаган, шунга кўра даъвогарнинг мазкур талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. 5 Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги учун ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи ва бошқа суд харажатларини жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 157-,170-, 176-179- ва 180-моддаларини қўллаб, суд юритишга қабул қилинсин. Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “БББ” АЖ ҳисобидан “ААА” хусусий корхонаси фойдасига 123 615 217,25 сўм асосий қарз, 17 231 641 сўм банк фоизи, 1 408 469 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати, жами 142 288 327,25 сўм ундирилсин. “БББ” АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья С.Солиев