← Назад
Решение #507051 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 46 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
13 037 символов
4-1406-2301/591-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Б.Жураев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья- И.Ҳамроқулов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 18 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят
судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакили – Ж.Норқулов (2023 йил
9 июндаги 22-03895-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Sam-Nur-Tafviz”
масъулияти чекланган жамиятининг вакили – Б.Ахроров (раҳбар)нинг иштирокида,
даъвогар Оқдарё туман солиқ инспекциясининг жавобгар “Yangiravot Tomorqa
Servis” масъулияти чекланган жамиятининг бюджет олдидаги 29 700 000 сўм солиқ
қарздорлигини “Sam-Nur-Tafviz” масъулияти чекланган жамиятидан ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори
ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
9 июндаги қарори устидан “Sam-Nur-Tafviz” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Оқдарё туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Yangiravot
Tomorqa Servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади)нинг бюджет олдидаги 29 700 000 сўм солиқ
қарздорлигини “Sam-Nur-Tafviz” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан ундиришни сўраган.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 29 700 000 сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар Олий судга
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилишда
даъвогар вакиллари Ж.Норқулов, Ш.Эргашев ва Оқдарё туман Зарафшон МФЙ
раиси А.Абдуалимовлар иштирокида 2023 йил 18 апрелда тузилган кузатув
2
далолатномасини асос қилиб олган бўлса-да, қўшимча жавобгар банкрот деб
топилганлиги ва ҳозирда мавжуд эмаслиги ҳолатига эътибор қаратмаганлиги ва бу
ҳолатга баҳо бермаганлиги, апелляция инстанцияси суди жавобгар раҳбари
Б.Ахроров қандолатчилик печларини Оқдарё туманида жойлашган қўшимча
жавобгарга етказиб берганлигини тасдиқловчи юк хатларини ёки бошқа хил
далилларни судга тақдим эта олмаганлигини кўрсатган бўлса-да, суд томонидан
жавобгар вакилига тегишли ҳужжатларни судга тақдим этишга имконият
берилмаганлиги ва бу билан ҳолатга аниқлик киритилмасдан эрта тўхтамга
келинганлигини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий
ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил
21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан
бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб
кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг
ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу
тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин.
Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Самарқанд
вилояти Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси билан алмаштирилиши лозим.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб,
уни қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд
қарорларини бекор қилиб, даъвонинг жавобгарга нисбатан қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини
эса кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, қўшимча жавобгарнинг 2023 йил 15 март ҳолатига
бюджет олдидаги солиқ қарзи 38 435 870 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 123-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар мажбуриятга эга
шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида назарда
тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу
мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул маблағлари
ҳисобидан ундиришга ҳақли.
Даъвогарнинг “Солиқ мажбуриятига эга шахсларнинг мол-мулки ҳисобидан
солиқ қарзини ундириш бўйича” 2021 йил 16 декабрдаги қарори билан қўшимча
жавобгарнинг 34 488 885 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан бюджетга
ундириш белгиланган ва қарор мажбурий ижрога қаратилган.
Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими давлат ижрочиси
Р.Бўриевнинг 2022 йил 21 июлдаги қарорига мувофиқ, қарздорнинг тўлаш
қобилияти мавжуд эмаслиги сабабли ижро иши юритиш тамомланган ва ижро
ҳужжати ундирувчига қайтарилган.
Шундан сўнг, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ Оқдарё филиалидан
қўшимча жавобгарнинг банк ҳисобварақ айланмасини олиб таҳлил қилганда, унинг
ҳисоб рақамидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига қандолатчилик печлари сотиб олиш
учун 2021 йил 24 июль куни 24 700 000 сўм, 2021 йил 27 июль куни 5 000 000 сўм,
жами 29 700 000 сўм пул маблағи кўчириб берилганлиги, бироқ жавобгар
томонидан товарлар етказиб берилмаганлиги ҳамда пул маблағи ҳам
қайтарилмаганлигини аниқлаган.
СК 120-моддасининг иккинчи қисмига кўра, солиқ қарзи мазкур солиқ
қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан, ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда эса
- бошқа шахслардан ундирилади, еттинчи қисмига кўра, ушбу моддада назарда
тутилган ҳолларда солиқ тўловчининг ёки бошқа шахснинг солиқ қарзи унинг банк
ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш имкони бўлмаган қисмида
бошқа шахслардан ундирилиши мумкин.
Мазкур модданинг саккизинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчининг
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа
даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса,
солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1406-2301/259-сонли иш бўйича
қабул қилинган 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори билан қўшимча жавобгар
банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб Ў.Андакулов тайинланган.
Шундан сўнг, даъвогар 2023 йил 15 мартда иқтисодий судга қўшимча
жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унга тегишли пул
маблағлари ва мол-мулклари бўлмаганлиги учун унинг бюджет олдидаги солиқ
қарзини жавобгардан ундиришни сўраган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 141-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздор
раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси
тугатилади),
қарздорнинг
ишларини
бошқариш
тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади.
Шунингдек Қонуннинг 141-моддасига биноан мол-мулк солиғи, ер солиғи,
шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал
ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб
ташланади.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат
ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг
барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида
йўл қўйилади.
Қўшимча жавобгар банкрот деб топилганлиги ва унга нисбатан тугатишга
доир иш юритиш бошланганлиги сабабли, даъвогарнинг даъвонинг қўшимча
жавобгарга нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Даъвогарнинг даъво талабида жавобгарнинг солиқ қарзини жавобгарга
қаратиш белгиланганлиги, бироқ судлов ҳайъати томонидан қўшимча жавобгарга
нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилганлиги боис, даъвонинг жавобгарга нисбатан
қисмини эса қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тўлиқ ўрганмасдан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги ва ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Бундай ҳолатда жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни, даъвонинг жавобгарга нисбатан қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини
эса кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогардан жавобгар
фойдасига 594 000 сўм давлат божи ва 66 000 сўм почта харажатлари, Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконфернцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим.
ИПК 343-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ижро этилган суд
ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш
тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво
кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд
ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга
қайтарилиши белгиланган.
Шу боис, Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги
ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги қарори ижроси бўйича ундирув бекор қилиниши
лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301–303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Тошкент вилояти
бўйича бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти Оқдарё
тумани давлат солиқ инспекцияси билан алмаштирилсин.
“Sam-Nur-Tafviz” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 июндаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
Солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани давлат солиқ
инспекциясининг даъво талабидаги “Yangiravot Tomorqa Servis” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани давлат солиқ
инспекциясининг даъво талабидаги “Sam-Nur-Tafviz” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ
қўмитасининг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани давлат солиқ инспекциясидан:
- “Sam-Nur-Tafviz” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 594 000 сўм
давлат божи ва 66 000 сўм почта харажатлари;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконфернцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 июндаги қарори ижроси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
Р. Сагатов