Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2329/11982 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах барака чеварлари масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мариям текс стайл масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153524 Claim ID 3405622 PDF Hash 4bc6d36c9036dc64... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 11-моддаси онуни 11 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 281 символов
4-1001-2329/11982-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Абдурахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Ибрагимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳри шаҳри 2023 йил 17 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ҳамда Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида, “Jizzax-baraka-chevarlari” масъулияти чекланган жамияти вакили И.Маллаев (2023 йил 16 февралдаги 02-08-сонли ишончномага асосан), “Mariyam Teх-Stayl” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Джураева (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар “Jizzax-baraka-chevarlari” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Mariyam Teх-Stayl” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 2 июнда тузилган 21/07-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори устидан жавобгар “Mariyam Teх-Stayl” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Jizzax-baraka-chevarlari” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар “Mariyam Tex-Stayl” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 2 июнда тузилган 21/07-сонли лизинг шартномасини бекор қилишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 2 июнда тузилган 21/07-сонли лизинг шартномаси бекор қилинган. Жавобгардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгардан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилган. Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан Олий судга кассация шикояти берилган. Шикоятда суд ҳужжатларини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида иш кўриладиган куни хабардор этилганлиги, шу боис иш учун аҳамиятли ҳужжатларни судга тақдим этиш имкони бўлмаганлиги, лизинг шартномаси бўйича амалга оширилган тўловлар тўлиқ ҳисобга олинмаганлиги, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, тақдим этилган далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, қарздорликни тўлашга имкон берилмаганлиги, лизинг шартномаси бўйича қарздорлик қиш фаслида юзага келганлиги, электр энергиясидаги узилишлар сабабли мажбуриятларини бажариш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, палата суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлиги, жавобгарнинг важлари ва тақдим этилган ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилинганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 2 июнда 21/07-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар ўзига тегишли Жиззах вилояти, Зомин тумани, “Ширин” МФЙда жойлашган тикув трикотаж мажмуасини жавобгарга лизинг асосида фойдаланишга бериш, жавобгар эса лизинг тўловларини белгиланган график асосида тўлаб боришни ўз зиммасига олган. Шартноманинг 1.3-бандида лизинг объектининг дастлабки қиймати 1 794 169 676 сўмни ташкил қилиши белгиланган. Кейинчалик, тарафлар ўртасида 2021 йил 30 ноябрда тузилган 1-сонли қўшимча келишувга асосан лизинг объекти қиймати 1 846 587 322,21 сўмга ўзгартирилган. Шартноманинг 4.1-бандида лизинг олувчи лизинг шартномаси даври давомида лизинг берувчига муҳим шартлар рўйхатининг 6В-бандида белгиланган лизинг тўловини лизинг бошланадиган санадан бошлаб ва ҳар бир кейинги ойнинг худди шу кунида тўлаб бориши белгиланган. Лизинг шартномасига асосан жавобгар лизинг тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 297 845 000 сўм лизинг қарздорлиги юзага келган. Шу боис, даъвогар манфаатида палата даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра, лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этишга ҳақли. Шунингдек, ФК 382-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Лизинг шартномасининг 15.1-бандига кўра, лизинг олувчи шартномада белгиланган шартлар ва тартиблар бўйича лизинг тўловларининг ҳар қандай икки ойлигини тўламаса, мазкур шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан лизинг тўловлари икки ойдан ортиқ муддатда тўланмаганлиги қайд этилган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топган. Бу эса ўз навбатида шартноманинг 15.1-бандига асосан тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилинишига асос бўлган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди иш хужжатларига тегишли ҳуқуқий ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, кассация шикоятидаги важлар жавобгарнинг шартномавий мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. Яъни, жавобгарнинг важлари билан шартномавий мажбуриятларни бажариш ўртасида сабабий боғланиш мавжуд эмас. Шу билан бирга жавобгарнинг суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда огоҳлантирилмаганлиги тўғрисидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, биринчи инстанция суди суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ИПКда белгиланган тартиб ва муддатларда хабардор қилинган ва бу ҳақдаги далиллар иш ҳужжатларида мавжуд. Шу боис жавобгарнинг важлари суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 5 Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 23 майдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолиришни ҳамда ундан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 500 00 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори ўзгаришсиз, “Mariyam Tex-Stayl” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Mariyam Tex-Stayl” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов