← Назад
Решение #507185 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| ФК | 705 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8361-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси ХХХнинг
жавобгар “УУУ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 19 750 000 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар тугатиш бошқарувчиси ХХХ иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги
(даъвогар вакили ўзига тегишли шахсий компьютер орқали масофадан
иштирок этди) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “УУУ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 3
октябрда 245-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг
1.1-бандида
лойиҳалаш
хизматлари
учун
253 000 000 сўмлик хизмат кўрсатилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 3 октябрда 253 000 000 сўм
қийматидаги лойиҳалаш хизматлари кўрсатилганли юзасидан 245-сонли
ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган.
Жавобгар 2022 йил 20 октябрда даъвогар 233 250 000 сўм тўловни
ўтказиб берган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 13 июнда тузилган ўзаро солиштирма
далолатномада жавобгар даъвогарга 19 750 000 сўм қарздорлиги
мавжудлиги кўрсатилган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш
юритиш бошланган, тугатувчи бошқарувчи этиб, 2-тоифали суд
бошқарувчиси Р.Хайдаров тайинланган.
Даъвогар 2023 йил 18 июлда мавжуд қарздорликни тўлаш юзасидан
жавобгарга талабнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 19 750 000 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогар банкрот деб топилиб, ушбу ҳал қилув қарори
билан тугатувчи бошқарувчиси этиб тайинланганлиги, даъвогарнинг
дебиторлик қарздорлиги таҳлил қилинганда 2022 йилда даъвогар
жавобгарга темир қувур маҳсулотини етказиб берганлигини, бироқ
жавобгар маҳсулот учун маблағни тўлаб бермаганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 144-моддаси тўртинчи қисмининг 5-хатбошисида тугатиш
бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши
шартлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қопланмаганлиги сабабли
низо юзага келган, натижада даъвогар судга мурожаат қилган, даъвода
асосий қарз ундириш талаблари қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон
Респбуликаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилга хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
ФКнинг 242-моддасига асосан, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган
бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони
ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси
қонун,
шартнома
ёки
мажбуриятнинг
моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан хизматлар
кўрсатилган учун тўлов тўлиқ миқдорда амалга оширилмаганлиги
ҳисобварақ-фактура, ўзаро солиштирма далолатнома билан ўз исботини
топганлиги, жавобгар ушбу ҳолатни аксини тасдиқловчи ҳужжатларни
судга тақдим этмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 19 750 000 сўм асосий
қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
томонидан
даъво
талабини
қаноатлантирилганлиги, даъвогар даъво ариза киритишда давлат божи
тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика
бюджети фойдасига 395 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм харажат ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 89, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“УУУ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 19 750 000 сўм дебитор қарздорлик, 33 000
сўм почта харажати, жами 19 783 000 сўм ундирилсин.
4
“УУУ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 395 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов