Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/362 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "AGROMIR BUILDINGS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153145 Claim ID 3555138 PDF Hash c1c74d59bdeef5a0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
кодекси 15-моддаси кодекси 15 code_article
аролик кодексининг 353-моддаси аролик кодекси 353 code_article
ИПКнинг 177-моддаси ИПКнинг 177 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 218-моддаси ИПКнинг 218 law
Текст решения 17 054 символов
4-1405-2302/362-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Юлдашев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья У.Эшқобилов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакили – катта инспектор Ф.Ҳамроқулов (2023 йил 22 майдаги 20/1-44814-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилояти Солиқ бошқармасининг жавобгарлар “Agromir buildings” масъулияти чекланган жамияти ва “Kirguli-Savdo” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан битимнинг қалбакилиги ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг оқибатларини қўллаб, 341 803 900 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Самарқанд вилояти Солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан 2023 йил 17 январдаги 00035-kt-сонли буйруқ асосида “Agromir buildings” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2022 йилнинг январь-декабрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни тўғри ҳисоблаш ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Мазкур ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, жавобгар ва 6 та контрагентлари ўртасида тузилган шартномалар асосида “шубҳали” молиявий операциялар амалга оширилганлиги ҳамда улар томонидан қонунга зид тарзда расмийлаштирилиб берилган ҳисобварақфактуралар жавобгарнинг солиқ ҳисоботларида акс эттирилганлиги натижасида жами 3 479 113 900 сўм, шу жумладан, “Kirguli-Savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида тузилган битимлар асосида жами 341 803 900 сўмлик ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланган. Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан 2023 йил 2 февралда тегишли хулоса ва далолатнома тузилган. Текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича даъвогар жавобгарга 2023 йил 3 февралда 20/1-13608-сонли талабнома юборган ва унда асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган. Бироқ, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавобгар томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ва 2023 йил 6 февралдаги 1984886-2023-сонли хат билан солиқ органига нисбатан эътироз билдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 341 803 900 сўм ҚҚС ундиришни сўраган. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган. Даъвогарнинг апелляция шикояти ва Тайлоқ туман прокурорининг апелляция протести асосида иш апелляция тартибида қайта кўриб чиқилган ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва ДСБнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён Палата деб юритилади) кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикояда апелляция инстанцияси суди томонидан ҳақиқий жавобгарни топиш чоралари кўрилмаганлиги, текширув фақат жавобгарга нисбатан ўтказилганлиги, бироқ МЧЖ етказиб бериши лозим бўлган маҳсулотлар МЧЖга кирим қилинмаганлиги ҳамда мавжуд эмаслиги ҳолати хулоса ва далолатномада акс эттирилган бўлса-да, МЧЖда текширув ўтказилмаганлиги, МЧЖнинг бухгалтерия ҳужжатларида шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар асосида реализация қилинган товарларнинг акс эттирилмаганлиги ҳолатининг жавобгарга алоқаси йўқлиги, даъвогар томонидан даъво талабларини тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат тақдим этилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилишда асосланган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, жавобгар томонидан ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги, МЧЖга тегишли гувоҳнома шартномалар имзоланган пайтда амалда бўлганлиги, апелляция шикояти ва протестини бериш муддати ўтказиб юборилганлиги, шунга қарамай шикоят ва протест иш юритувига қабул қилинганлиги, протест бериш муддатини тиклаш тўғрисида суд ажримида кўрсатилган бўлса-да, иш ҳужжатларида ушбу маънодаги илтимосномалар мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти cолиқ бошқармаси билан алмаштирилиши лозим. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, шикоятда баён этилган эътирозларни инобатга олишни, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Даъвогар, МЧЖ ва Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Кассация шикоятида Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни даъвогар, МЧЖ ва Палата ининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. Солиқ кодекси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлага мувофиқ, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда ҳамда ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилинади. Жавобгар билан тузилган шартномаларга асосан контрагентлар томонидан жавобгарга етказиб берилган товарлар улар (контрагентлар)нинг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган, шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан тўланиши лозим бўлган ҚҚС тўловлари бюджетга тўлаб берилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 15 февралдаги 40/1-сонли шартномага кўра 2022 йил 21 февралда расмийлаштирилган 40/1-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан етказиб берилганлиги кўрсатилган 15 турдаги умумий қиймати 1 374 703 200 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 179 309 100 сўмлик электр товарлари ва хўжалик моллари, 2022 йил 18 февралдаги 46/1-сонли шартномага кўра 2022 йил 21 февралда расмийлаштирилган 46/1-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан етказиб берилганлиги кўрсатилган 45 турдаги умумий қиймати 1 245 793 800 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 162 494 900 сўмлик электр товарлари ва хўжалик моллари МЧЖ томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан етказилган. Бу ҳолат даъвогар томонидан камерал солиқ текшируви натижаси бўйича тузилган хулоса, далолатнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ўтказилган текширувда, МЧЖда товарлар кирим қилинмаганлиги, яъни уларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, товарларни етказиб бериш учун автотранспорт воситалари, омборхоналари мавжуд эмасдиги ёки бундай мол-мулкларни ижарага олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, буни тасдиқловчи сўровнома берилган бўлсада, тақдим қилинмаганлиги, ҚҚСни МЧЖ тўламаган бўлсада, жавобгар эса ҚҚСни ҳисобга олганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 353-моддасига кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Бундан келиб чиқадики, агар шартнома шартларида алоҳида ҳолат кўрсатилмаган бўлса, шартнома бўйича мажбуриятлар шартнома тарафлари томонидан амалга оширилиши лозим. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 15 февралдаги 46/1-сонли ва 2022 йил 21 февралдаги 46/1-сонли шартномаларга асосан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар шартнома тарафи бўлмаган бошқа шахслар томонидан етказиб берилган ҳамда ушбу товарлар МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботида кирим қилинмаган ва акс эттирилмаган. ИПКнинг 177-моддасига мувофиқ суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради, иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди. Биринчи инстанция суди ишни кўриш чоғида жавобгар томонидан МЧЖ билан тузилган шартномаларнинг электрон тасдиқланган нусхаларини тақдим қилганлиги, битимнинг қалбаки эмаслигини тасдиқлайди деб барвақт хулосага келган. Ваҳоланки, суд тарафлар ўртасида шартноманинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига эмас, балки у қаратилган мақсад, МЧЖ томонидан етказилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг жавобгарга шартнома тарафи бўлмаган шахслар томонидан етказилганлиги ҳолатига баҳо беришга қаратилиши лозим эди. ИПК 262-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Тайлоқ туман прокуратурасининг 2023 йил 8 май кундаги апелляция протести судга 2023 йил 10 май куни кирим қилинган бўлса-да, илтимоснома қаноатлантирилиб иш юритувига қабул қилинган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш бўйича хулосаси қонуний ҳисобланади. ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиб, асосли равишда ҳал қилув қарорини бекор қилган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 218-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар 7 томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Шунинг учун, ишни кассация тартибида кўриш учун жавобгардан республика бюджетига 3 418 039 сўм давлат божи ва Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 33 000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси билан алмаштирилсин. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Agromir building” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 3 418 039 сўм давлат божи; - Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Р. Сагатов