← Назад
Решение #507195 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 058 символов
4-1805-2302/850-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 17 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва
З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
М.Қурбонова, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан вакил Н.Бахромов
(ишончнома асосида), "Туробов Махмадали" фермер хўжалигидан вакил
М.Туробов (ишончномасиз), Ғ.Ҳақбердиев (2023 йил 1 июндаги 06/1-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарори
устидан "Туробов Махмадали" фермер хўжалиги томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида (кўмаклашувчи
Қашқадарё вилоят суди ва Косон туман иқтисодий суди орқали)
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва "Туробов Махмадали" фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида электр
энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Касби
туман электр таъминоти корхонаси электр энергиясини “Истеъмолчи” жавобгарга етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия
ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар
тўланмаганлиги важи билан, Касби туман прокуратураси даъвогар
манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 119 211 954 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 55.158.194 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000
сўм почта харажати харажати, Республика бюджетига 1.103.163.88 сўм давлат
божи, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1.281.075,2 сўм давлат
божи ундириш белгиланган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 июндаги қарори билан Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини
бекор қилиш сўралган.
Бунга асос қилиб, даъвогар томонидан электр энергия сарфи бўйича
2016 йил ноябрда электрон ҳисоблагичдаги маълумотларни базага нотўғри
шакллантирилганлиги сабабли ортиқча 64 053 760 сўм келиб чиққанлиги,
шунга кўра 45 959 566 сўм шартномадан ортиқча перебор ҳисобланганлиги
бўйича даъвогар ходимлари ва жавобгар ўртасида 01.01.2017 йилда
1216260248-сонли
солиштирма
далолатнома
тузилиб
ўзаро
тасдиқланганлиги, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий
бўлимининг мутахассиси Ш.Турдиев томонидан судга тақдим этилган
хулосада, жавобгарга тегишли бўлган электр ҳисоблагичдаги ҳақиқий
тафовут 2019 йил 17 июлда Наряд КШ 01 №024469 билан DTS-541 русумли
№063360 завод рақамли электр ҳисоблагич 10616 кўрсаткичга асосланиб
қайта ҳисобланганида тафовут (10616-6500 = 4116 * 40 коэффициент = 164
640 квт.с) 164 640 кВт.сни ташкил қилганлиги, даъвогар томонидан
жавобгарга ортиқча ҳисобланган қувват (500 000 кВт.с-164640 кВт.с = 335
360 кВт.с) 335 360 кВт.с 64 053 760 сўмни ташкил этиши маълум
қилинганлиги, судья томонидан нотўғри кўрсатилган қарздорлик оқибатида
шаклланган 55 158 194 сўмдан шартномадан ортиқча перебор 45 959 566 сўм
ҳамда нотўғри шаклланган қарздорлик ҳисобига 9 198 628 сўм пеня инобатга
олинмасдан қолдирилганлиги, хулоса бўйича 45 959 566 сўм миқдордаги
шартномадан ортиқча перебор ва нотўғри қарздорлик натижасида 9 198 628
сўм пеня ҳозирги кунда жами 55 158 194 сўмни ташкил этишини, даъво
аризасида илова қилинган икки томонлама тасдиқланган солиштирма
далолатномага имзо қўйганлигига мажбур бўлганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини бекор қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти
асоссиз киритилганлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам даъво аризасида
қарздорлик суммасини ҳисоб китоблари хато бўлганлиги, жавобгар
томонидан иккинчи экинлар учун фойдаланилган электр энергияси учун
тўловлар амалга оширилмасдан қолганлиги натижада қарздорлик юзага
келганлигини маълум қилиб, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023
йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация шикояти юзасидан ўз
фикрини баён қилиб, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришлари ва эътирозларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида электр энергияси етказиб бериш
тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Касби
туман электр таъминоти корхонаси электр энергиясини “Истеъмолчи” жавобгарга етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия
ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаган, шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни
бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш,
тасарруфидаги
энергетика
шохобчаларидан
фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб
ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси шартларида
белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши,
фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган.
Маълум бўлишича, даъво аризасида ва ишдаги мавжуд ҳужжатларга
кўра, шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
119.211.954 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги ва ушбу ҳолат
даъвогар томонидан тақдим қилинган 2022 йил 01 ноябрь ҳолатидаги ўзаро
ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида (икки томонлама имзоланган)
ўз аксини топганлиги маълум қилинган.
Бироқ, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг
мутахассиси Ш.Турдиев томонидан биринчи инстанция судига тақдим
этилган хулосада, жавобгарга тегишли бўлган электр ҳисоблагичдаги
ҳақиқий тафовут 2019 йил 17 июлда Наряд КШ 01 №024469 билан DTS-541
русумли №063360 завод рақамли электр ҳисоблагич 10616 кўрсаткичга
асосланиб қайта ҳисобланганида тафовут (10616-6500 = 4116 * 40
коэффициент = 164 640 квт.с) 164 640 кВт.сни ташкил қилганлиги, Касби
туман электр таъминоти корхонаси томонидан жавобгарга ортиқча
ҳисобланган қувват (500 000 кВт.с-164640 кВт.с = 335 360 кВт.с) 335 360 кВт.с
= 64 053 760 сўмни ташкил этиши қайд этилган.
Тақдим этилган хулосага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида
қарздорлиги (119 211 954 – 64 053 760 = 55 158 194) 55 158 194 сўмни
ташкил этган.
Шунга асосан, биринчи инстанция суди, даъвогарнинг тўлов муддати
ўтган 119 211 954 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини қисман
55 158 194 сўмга қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасининг биринчи қисмига асосан
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган
важларни асоссиз деб ҳисоблайди ва қуйидагиларга кўра қўшилмайди.
Чунки, иш ҳужжатларида жавобгар томонидан мутахассис томонидан
тақдим этилган хулоса бўйича 45 959 566 сўм қарздорлик шартномадан
ортиқча перебор эканлигини ва нотўғри шаклланган қарздорлик натижасида
9 198 628 сўм пеня ҳисобланганлиги, электр энергиясидан қарздорлиги
мавжуд эмаслиги, шунингдек даъво аризасида илова қилинган икки
томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномага имзо қўйишга мажбур
бўлганлиги ҳолатларини исботловчи далилларни тақдим эта олмади.
Қолаверса, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг
мутахассиси томонидан судга тақдим этилган хулосада ҳам жавобгарга
тегишли бўлган электр ҳисоблагичдаги ҳақиқий тафовут 64 053 760 сўмни
ташкил этиши инобатга олиниб, ушбу асоссиз қарздорлик даъво талабидан
чегириб ташланиб, даъво қисман қаноатлантирилган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган. Шунинг учун апелляция
инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация
инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 1 192 119,54 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни ҳамда
жавобгардан ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини Олий суд депозит
ҳисобига ундириш лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
"Туробов Махмадали" фермер хўжалигининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
"Туробов Махмадали" фермер хўжалиги томонидан кассация
инстанцияси суди учун тўланган 1 192 119,54 сўм давлат божи ва 33 000 сўм
почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
"Туробов Махмадали" фермер хўжалигидан Олий суд депозит ҳисобига
ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов