Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8362 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишини ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый 11-сонли мактаб
Source ID 1164137 Claim ID 3610429 PDF Hash f3fde502abad7a07... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8362-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 17 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар ННН ҳисобидан 537 905,10 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили МММ (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончномага асосан) иштирокида суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни томонидан 2022 йил 6 декабрда ННН (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да ўтказилган мониторинг жараёнида жавобгар “K-Cake” масъулияти чекланган жамиятига ўз балансида бўлган 72 кв.м. майдондан ўқув муассасида умумий овқатланиш фаолияти учун 2022 йил 11 ноябрдан 6 декабрга ҳолатига уч томонлама ижара шартномаси тузмасдан ижарага берганлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома тузилган. Жавобгар томонидан “K-Cake” МЧЖга Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Ифтихор МФЙ, Садаф кўчаси, 59-уй манзилида жойлашган нотурар кўчмас мулки объектининг 72 кв.м. қисмини умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш учун 2022 йил 11 ноябрдан 2027 йил 10 ноябрга қадар, ойига 540 000 сўмдан ижарага берилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси базасидан кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилиб, бу ҳақда гувоҳнома берилган. Тошкент вилоят ҳокимининг 2022 йил 3 февралдаги 61-10-0-Q/ 22-сонли қарори билан тасдиқланган вилоят ҳудудидаги давлат кўчмас мулкларидан 2022 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкаларига мувофиқ, жавобгарга 537 905,10 сўм жарима ҳисобланган. Даъвогар 2022 йил 9 декабрда жавобгарга ҳисобланган жаримани тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан жарима суммаси ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 537 905,10 сўм жарима ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 августдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси, Тошкент тумани Молия бўлими ва “K-Cake” МЧЖ ишга жалб қилинган. Танаффусга қадар суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ўзига тегишли ҳудуд “K-Cake” МЧЖга 2022 йил 11 ноябрдан 6 декабрга қадар ўқув муассасида умумий овқатланиш фаолияти учун ижарага шартномаси тузмаган ҳолда фойдаланишга берилганлиги, бу ҳолат даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокида тузилган далолатномада қайд этилганлиги, ушбу давр учун 537 905,10 сўм жарима ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга ва учинчи шахсларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши, ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-128, 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорининг 6-бандига кўра, белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар. Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади. Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар давлат мулкини балансда сақловчи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 102-сонли қарорига риоя этмаган ҳолда юридик шахсга икки томонлама ижара шартномаси тузган ҳолда ижарага берганлиги, ушбу ҳолат даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида тузилган далолатнома билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар даъвогарни бу ҳақида огоҳлантирмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 537 905,10 сўм жарима ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, даъво ариза киритилишида тўланмаган 330 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджети фойдасига, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 200-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. ННН ҳисобидан ЙЙЙ фойдасига 537 905,10 сўм жарима, 33 000 сўм почта харажатлари, жами 570 905,10 сўм ундирилсин. ННН ҳисобидан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ишни кўриш жараёнида аниқланган ҳолат бўйича 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Шаюнусова Нилуфар Холходжаевнани моддий жавобгарликка тортиш юзасидан Тошкент тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига хусусий ажрим юборилсин. 4 Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов