← Назад
Решение #507205 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 92 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 628 символов
4-2302-2301/1095-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Р.Курбанбаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – У.Сабиров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 17 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Қорақалпоғистон
Республикаси судининг ходими Б.Рўзимбетов, аризачи вакиллари –
Ф.Абдурахманова (2023 йил 12 майдаги 20-05/285-сонли ишончнома асосида),
Р.Сапаров (2023 йил 4 январдаги 20-05/29-сонли ишончнома асосида), қарздор
вакили – адвокат А.Эшонқулов (2023 йил 4 июлдаги 18-сонли ордер асосида)нинг
иштирокида, аризачи акциядорлик тижорат “Асакабанк”нинг қарздор “Ellikqal’a
Saxovati” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари
устидан қарздор “Ellikqal’a Saxovati” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Акциядорлик тижорат “Асакабанк” (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Ellikqal’a Saxovati”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ажрими
билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб,
У.Исмаилов муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланиши ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб У.Исмаилов тайинланиши
белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 27 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб қарздор Олий
судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор
қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда қарздорнинг номида 9 та
2
кўчмас мол-мулк мавжудлиги ва улар кредитор олдидаги жами 4 273 629 900 сўм
қарздорликни қоплашга етарли эканлиги, шунингдек қарздорда етарли ҳажмда
ликвид мол-мулк мавжудлиги, бундан ташқари, Беруний туманлараро иқтисодий
судининг 4-2302-2101/2285-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 18 январдаги
ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 5 904 979 082,17 сўм
ундириш ҳақидаги ижро варақаси бўйича ижро ҳаракатлари якунига етмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида қарздор вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб,
уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида аризачи вакили суд муҳокамасини қолдиришга асослар
мавжуд эмаслигини билдириб, кассация шикоятига эътироз билдириб, уни
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра қарздорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Беруний туманлараро иқтисодий
судининг 4-2302-2101/2285-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил
18 январдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига
5 904 979 082,17 сўм ундирилиши белгиланган.
Қарздор мазкур суд ҳужжати ихтиёрий тўлиқ ижро этилмаганлиги, мажбурий
ижро ҳаракатлари давомида ҳам қарздорнинг банк ҳисоб рақамида пул маблағи
мавжуд бўлмаганлиги, ушбу ҳолат тўловга қобилиятсизлик аломати эканлиги
тўғрисидаги асос билан аризачи иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси томонидан судга тақдим этилган
2023 йил 27 апрелдаги 10-сонли ҳисоботга кўра, корхонанинг тасдиқланган
кредиторлик қарздорлиги 4 273 629 900 сўмни ташкил этган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч
ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона
ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга
қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса,
ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 52-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув
битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда
тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга
ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Қарздор кредиторларининг 2023 йил 15 апрелдаги 1-сонли йиғилиш
баённомаси ва тасдиқланган кредиторлар реестрига кўра қарздорнинг кредиторлик
қарздорлиги айни вақтга 4 273 629 900 сўмни ташкил этган.
Қонунга кўра, муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу
жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш
натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини
тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга
қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга
мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди.
Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб, амалга
оширган ишлар ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги
маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга
тақдим қилган.
Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра, кредиторларнинг талаблари
реестри шакллантирилган. Қарздор томонидан кредиторлар олдидаги мавжуд
қарзлар қопланмаган. Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қарздор корхонада мавжуд.
Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий
этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг
биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини
қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч
бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган
бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу
моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган
ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили
тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда
қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда
тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга
ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Жавобгарнинг қарздорнинг номида 9 та кўчмас мол-мулк мавжудлиги ва улар
кредитор олдидаги жами 4 273 629 900 сўм қарздорлигини қоплашга етарли
эканлиги, шунингдек қарздорда етарли ҳажмда ликвид мол-мулк мавжудлиги
ҳақидаги важи суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.
Чунки, қарздорда Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари юзага келган.
Жавобгарнинг
Беруний
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-2302-2101/2285-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 18 январдаги ҳал
қилув қарори асосида берилган ижро варақаси бўйича ижро ҳаракатлари якунига
етмаганлиги ҳақидаги важи суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди.
Чунки, жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни бартараф этилганлиги
ҳолати мавжуд эмас.
Биринчи инстанция суди томонидан қарздорнинг кредитордан қарзи
мавжудлиги, ушбу сумма қарздор томонидан мажбурият юзага келган санадан
эътиборан уч ойдан ортиқ муддатда бажарилмасдан келинаётганлиги, кредиторлар
йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли, қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисида асосли хулосага келинган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, қарздорнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздордан ундирилади.
Қарздор томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа
5
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши ҳамда
жавобгар томонидан ортиқча тўланган 7 000 сўм почта харажатлари
тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан (82 500 - 7000) 75 500 сўм суд
харажатлари ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Қарздор “Ellikqal’a Saxovati” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 27 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ellikqal’a Saxovati” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
Р. Сагатов